Ҳамма нарсага улгуриш учун биринчи навбатда қилинадиган ишларни олдиндан режалаштириш лозим. Агар сиз ҳалигача кунни режалаштиришни билмасангиз, унда буни ўрганишнинг вақти келди!
Бир варақ қоғоз олинг ва эртанги кун қилишингиз керак бўлган энг муҳим ишларни ёзиб чиқинг. Шундай ишлар бўладики, улар ҳеч кўзингиз олдидан кетмайди, лекин уларни бажариш кейинга сурилаверади. Эртага қиламан деб ўйлайсиз. Эртаси куни ҳам эртага қолдирилади ва бу шундай давом этаверади. Айнан шундай қилиш нотўғри.
Ҳаммасини режалаштирган ва муҳимлиги бўйича жойлаштирган бўлсангиз, энди бу ишларни бажариш вақти келди. Бажариш режасини тузинг: айнан нимани бажармоқчисиз, қайси кунлари ва вақтларда, бу ишларни бажаришга қанча вақт сарфлайсиз. Бу жуда муҳим!
Кейинги қоида – битта нуқтани кўзланг. Бу нимани англатади? Ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида бир нечта иш бажарманг. Агар бир ишга киришган бўлсангиз, диққатингизни тўлиқ шу ишга қаратинг. Телефонни ўчириб қўясизми ёки хонани ёпиб оласизми – сизга ҳеч нарса халал бермаслиги ва чалғитмаслиги керак.
Яна бир қоида – масъулиятни ҳис қилинг. Ҳар бир ишнинг муддати бўлиши керак ва агар сиз буни белгиламаган бўлсангиз демак, сиз масъулиятни ўзингизга олмагансиз.
Охирги қоида – беҳудага вақтни олувчи нарсалардан воз кечинг. Вақтни беҳуда олувчилар ҳаммада ҳам бор. Қимматли вақтингизни олган, лекин фойда келтирмаган нарсаларни бир бошдан ёзиб чиқинг. Масалан, телефон орқали суҳбат, сериаллар, ижтимоий тармоқлар ва ҳоказолар. Ишга киришаётганингизда бу рўйхатдагилардан ҳеч бири сизни чалғитмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Куннинг исталган вақтида ейиш мумкин бўлган 5 та маҳсулот