Мана, бозорларда қулупнайхон ҳукмронлигининг илк кунлари ҳам бошланди. Бу пайтда еру кўкни эгаллаган қизил рангли хуштаъм мевани севиб тановул қилмайдиган инсон бўлмаса керак. Унинг фойдали ва зарарли хусусиятлари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, маълумотларимизга эътибор қаратинг.
Танлаш қоидалари
1. Мевалар маликаси қулупнайни танлаганда унинг бандига эътибор қаратинг, чунки ям-яшил бандлар «Мени эндигина узиб келтиришди, олсангиз, асло янглишмасиз» дея «сўз»лаб туради.
2. Шунингдек, мева юзидаги донларни ҳам назардан четда қолдирманг. Агар донлар мевадан бўртиб чиққан бўлса, демак, қулупнай ҳали етилмаганидан далолат беради. Анча чуқур кирган донлар эса айни муддао.
3. Кўпчилик орасида катта ҳажмдаги қулупнайларга кимёвий дорилар билан ишлов берилган деган қарашлар мавжуд. Аслида меванинг ҳажми унинг навига боғлиқ. Баъзи турдаги қулупнайлар катта, бошқалари кичик бўлиши мумкинлигини инобатга олинг.
4. Агар қулупнай сақланган идишда қизил доғ қолса, билингки, унга кимёвий дорилар билан ишлов берилмаган.
5. Қулупнай қанчалик муаттар ифор таратса, меваси шунча ғарқ пишган ҳисобланади.
Озмоқчимисиз?
Ортиқча вазндан халос бўлишга киришганлар учун қулупнай беназир ёрдамчидир. 100 грамм қулупнай мевасида атиги 30 ккал. бўлса-да, мазали ва тўйимлилиги учун уни жуда қадрлашади. Худди шунча миқдордаги қулупнай С дармондорисига бўлган кундалик эҳтиёжингизни бемалол қондира оларкан.
Ажинлардан қутқаради!
Таркибидаги С дармондориси туфайли қулупнай чеҳрангизда ортиқча ажинлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Билсангиз, нордон қулупнай оддийларига қараганда кўпроқ ёшартириш хусусиятига эга. Мевадан юз учун ниқоблар тайёрлашга эринмасангиз, узоқ муддат ажинлар сизни четлаб ўтади.
Муҳаббат меваси
У нафақат юрак шаклига яқин бўлгани учун, балки таркибидаги руҳ моддаси ҳисобига табиий афродизиак (эҳтиросни қўзғатувчи) мева ҳисобланади. У организмда гормонлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
Ошқозонни ҳимоялаш учун
Инжиқ феъл-атворли бу хонимни баъзи хасталикларга чалинганлар истеъмол қилмаганлари мақсадга мувофиқ. Ошқозон ичаги бироз безовта қиладиганлар эҳтиёт бўлганлари маъқул. Ва албатта, аллергияга мойил ҳар қандай инсон қулупнай сотиладиган жойлардан бир чақирим узоқдан ўтмасалар, хасталик осонгина саломатликларига заҳмат етказиши ҳам мумкин.
Қулупнайни сметана, ёғсиз қаймоқ ёки творог билан истеъмол қилган афзал. Чунки ушбу сут маҳсулотлари таркибидаги ёғлар ошқозон деворини қоплаб олади ва кислоталарнинг ошқозонга зиён етказишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, сут маҳсулотлари билан истеъмол қилинган қулупнай тишларга ҳам зиён етказмайди.
Қулупнай ошқозонда бижғиш жараёнини келтириб чиқарганлиги туфайли овқатдан кейин десерт сифатида тановул қилиш тавсия этилмайди.
Мумкин эмас!
Агар ошқозон яраси ёки гастрит безовта қилса, иштаҳангизни жиловлашга мажбурсиз. Яхшиси бананга ихтиёр берганингиз маъқул.
Қон босимига қарши дори воситаларидан фойдаланаётган бўлсангиз, буйрагингизни асраш учун қулупнайни ҳаддан зиёд истеъмол қилманг.
Ёдингизда тутинг!
Қулупнай мевасини узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Музлаткичда кўпроқ сақлаб қўйсангиз, таркибидаги нитритлар — канцероген моддаларга айланиб, саломатлигимизга хавф солиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Ўтмишингиз билан ярашинг...