10:19 / 27.04.2017
28 948

Дунёдаги энг қимматбаҳо тақинчоқлар (фото)

«Асл гўзаллик» ортидан қувиб, давлатмандлар, коллекционерлар ва Голливуд хонимлари қимматбаҳо заргарлик буюмларини харид қилишдан тоймайди. Сизни улар орасидан энг қимматбаҳолари билан таништирамиз.

Mouawad’дан L’Incomparable маржони — 55 миллион доллар
Дунёдаги энг қимматбаҳо тақинчоқлар (фото)
Маржон 637 каратли бўлиб, турли шакллардаги 91 та бриллиантдан иборат, улар 18 каратли пушти олтин билан ҳошияланган. Тақинчоқ марказида дунёдаги энг йирик тўқ сариқ рангли олмос жойлашган, унинг оғирлиги 407 каратга тенг.

201 Carat Chopard соати — 25 миллион доллар

Швейцария заргарлик уйи яратган ингичка ва нафис соат ягона нусхада бўлиб, ноёб ва қимматбаҳо заргарлик буюмларига киради. Оқ тилладан ясалган билагузукни 874 та рангли қимматбаҳо тошлар безаб туради. Унга фақат асл бриллиантлар қадалган.

Бейонсенинг никоҳ узуги — 5 миллион доллар

Қўшиқчи Бейонсега турмуш ўртоғи Жей Зи 2007 йилда асл қироллик унаштирув узугини совға қилган эди. Буюртмани заргар дизайнер Лоррейн Шварц ясаган. Бриллиантнинг ўлчами 18 каратга тенг, унинг нархи эса тахминан 5 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ana Khouri’дан олтин тиара — 20 400 доллар

Арзонроқ бўлишига қарамай, юлдузлар ва моделлар орасида оммабоп бўлган заргарлик буюмлари ҳам бор. Масалан, 18 каратли олтиндан ясалган оригинал ва замонавий тиара. Унинг муаллифи, дизайнер Ана Хурининг илк машҳур мижозларидан бири Мадонна бўлган.

Ana Khouri’дан тилла соч тўғноғичи — 17 200 доллар

18 каратли олтин соч тўғноғич Ana Khouri’нинг «Олтин япроқ» линиясига киради. Билагузук, бриллиант маржон, мунчоқ ва зиракдан иборат бутун линия 100 минг долларга тушади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дунёдаги энг қимматбаҳо тақинчоқлар (фото)