18:44 / 28.04.2017
19 879

Никоҳ узуги қандай танланади?

Никоҳ узуги қандай танланади?
Ва ниҳоят қиз рози бўлди, энди эса тантанали маросим учун узук танлаш вақти келди. Никоҳ узугини танлашда нималарга эътибор бериш лозим?

Истакларимизни аниқлаб оламиз

Бошида сиз қандай металлдан ясалган узук хоҳлашингизни аниқлаб олинг: сариқ, қизил ёки оқ олтин, кумуш, платина ёки бошқа қотишмаларми? Узукларда тош бўлишини истайсизми ёки йўқми, яхшилаб ўйлаб кўринг. Узуклар қандай катталикда бўлсин: ингичка ва нозик ёки бироз каттароқми?

Агар сиз классик услубдаги тилла узук хоҳласангиз, ўзингизга ёқадиган шакл ва қалинлиги ҳақида ўйланг. Бир неча узукларни тақиб кўринг, улар бармоғингизда қандай туриши ва шахсан сизга мос тушишига эътибор беринг.

Агар сиз тош қўйилган узук танламоқчи бўлсангиз, айнан сизга қандай тош мос келиши ҳақида ўқиб кўринг.

Нималарга эътибор бериш лозим?

Узук тақишга қулай бўлиши керак, шунинг учун мураккаб шакллардан воз кечинг. Узук кийимга илиниб қолмаслиги керак, уни фақат тўйда эмас балки қолган умрингиз давомида ҳам тақиб юришингизни эсда тутинг: у қулай туриши, тушиб кетмаслиги ва шу билан биргаликда сиқмаслиги ҳам керак.

Бармоқлар совуқда торайиши ва иссиқда эса аксинча кенгайишини унутманг, шунинг учун сиқиб турадиган узукларни олманг. Узук бироз эркин туриши, лекин бармоғингиздан тушиб ҳам кетмаслиги лозим.

Пробасига диққат қилинг. Пробаси қанча юқори бўлса, унинг нархи шунча баланд бўлади. 585 пробали узуклар жуда мустаҳкам ва рангини йўқотмаслиги, 750 эса бироз ёрқин, лекин эгилувчанликка мойилроқ бўлишига эътибор беринг. Сизга қайсиси мос келишини дўкондаги мутахассислар билан маслаҳатлашинг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Никоҳ узуги қандай танланади?