ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
9 май байрам куни. Шундай экан, кайфиятингиз ҳам байрамона бўлиши шарт. Бунинг учун оила аъзоларингиз билан муносабатларда эрталабданоқ мулойимликка интилинг. Бугун моддий аҳволингиз ҳам кечқурунга бориб яхшиланиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида яқин инсонлар учун совғалар харид қилишингиз мумкин. Саломатлик бобида умуман қайғу чекмасангиз бўлади. У ҳам байрамона тусга кириши кутилади. Кечқурун, навбатдаги иш куни олдидан яхшилаб дам олинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Агар дангасалик бугун ҳам вужудингизни қамраб олмаса, кўзлаган барча режаларни амалга оширасиз. Кун давомида керагидан ҳам кўпроқ янги хабарлар эшитасиз. Муҳаббатда туйғулар эмас, реалликка эътибор қаратинг. Кечки пайтга бориб саломатлигингиз бироз панд бера бошлаши мумкин. Кечқурун қўшнилардан бири сизни меҳмонга чақириши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Молиявий масалада ташвиш тортманг. Кечқурун юлдузлар қўлингизга албатта пул келиб тушишини башорат қилишган.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 май куни эрта тонгданоқ эгизак буржи вакилларининг кайфияти байрамона бўлади. Баъзилар жуфтидан янги меҳмон кутилаётгани ҳақидаги хабарни эшитиб, ҳайратга тушиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида эртанги режаларни пухталаштириб олсангиз, зиён қилмасди. Яқиндагина тижорат билан шуғуллана бошлаганлар бугун росманасига мўмай даромад олиш палласига киришади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар 9 май куни нафақат киссадаги пулга, балки саломатликка ҳам жиддий муносабатда бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Агар вужудингизда ирода кучи камая бораётганини сезсангиз, барча ишларни ташланг-да, дам олинг. Шубҳа-гумонларга эрк бермасангиз, барча режаларингиз амалга ошади. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни хомчўт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 май куни байрам баҳонасида барчанинг кўнглини олишга уринасиз. Аммо бу ҳаракатингиз зое кетиши мумкин. Чунки ҳамма ўз ташвиши билан банд. Кўпчиликка хурсандчилик ёқмаслиги ҳам мумкин. Яхшиси, яқинларингиз учун ўзингиз байрам уюштиринг. Дўстларга қўнғироқ қилиб байрам билан табрикланг. Имкон топсангиз, табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Оила қурмаганлар бугун кечга қадар бўлғуси жуфтини учратишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Гарчи 9 май байрам, дам олиш куни ҳисобланса-да, паризод буржи вакилларининг айримлари иш ҳақида ўйлашдан тийила олишмайди. Сизга танишлардан бири янги, маоши кўп иш топгани ҳақида хабар қилиши мумкин. Рози бўлаверинг. Аммо энг яқин дўстларга ҳам сирингизни айтманг. Соғлиғингиз ҳақида алоҳида қайғуринг. Бу масалада нима ейиш зарур бўлса, енг, ейиш мумкин бўлмаганидан юз ўгиринг. Оиласи йўқлар муҳаббатга ошно бўлишда эҳтиёткорликни қўлдан бермасликлари тавсия қилинади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 май куни биринчи қиладиган ишингиз ёши улуғ қариндошларга қўнғироқ қилиб ёки бориб байрам билан табриклашдан иборат бўлиши зарур. Кейин уйни тартибга келтириш, томорқада ишлаш ва хоналарни безатиш каби машғулотларга эътибор қаратинг. Жуфтингиз билан муносабатлар байрамона кечиши кутилади. Саломатлигингиз эса бироз панд бера бошлаши мумкин. Олдини олиб кўрикдан ўтиб қўйсангиз фойдадан холи бўлмасди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун энг севимли хоббингиз билан машғул бўлиш, томорқада жисмоний меҳнат билан банд бўлишингизни маслаҳат беришади. Атрофдагилар билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Қалбингиздаги ҳасад оловини ўчириб, эртанги иш куни олдидан яхшилаб дам олишни ташкиллаштиринг. Кундузи серқатнов кўчаларда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун қўшнилардан бири сиз ҳақингизда ғийбат тарқатганидан хабар топасиз. Бироқ асабни асраган ҳолда ундайларни худога топшириб қўяверинг. Албатта жазосини олади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 май куни ўзингиз қолиб ўзгалар муаммоларини бартараф этиш билан банд бўлишингиз кутилади. Лекин эсда тутинг, бугун саломатлигингиз ҳавас қиладиган даражада яхши эмас. Иммунитетни кўтаришга ҳаракат қилинг, таом истеъмолида эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммо туғилиши ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кечқурун оилавий байрам уюштирсангиз ҳам ярашиб тушган бўларди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун шахсий манфаатларингизга қарши борманг. Атрофдагилар билан мулоқотда оғир-босиқликка эътибор беринг, ҳеч кимга қаттиқ гапирманг. Айниқса яқинларингизга нисбатан адолатли бўлинг. Йўқса орангизда катта жанжал юзага келиши мумкин. Олис сафарга чиқиш ва самолётда парвоз қилишни бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилишингизни юлдузлар маслаҳат беришган.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 май куни яқин дўстларингиздан кимлардир сизга ҳасад қила бошлаганидан хабар топасиз. Кунни имкони борича оила даврасида ўтказишга ҳаракат қилинг. Рўзғор кемтикларини тўлдиринг. Бугун уйни таъмирлаш, янги уй сотиш ва сотиб олиш муваффақиятли кечади. Муҳаббатда ҳеч ким сизни ранжитмайди. Кечқурун моддий жиҳатдан аҳволингиз албатта яхшиланади. Сурункали хасталикка учраган бўлсангиз, кун давомида саломатликни назоратда ушланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тижорат соҳасида тер тўкадиганлар бугундан мўмай даромаддан умид қилаверсалар бўлади. Оила аъзоларингиз ҳақида қайғуринг. Тушдан кейин оилавий тарзда табиат қўйнида дам олиб, байрамни ўша ерда кутиб олсангиз ҳам зиён қилмайди. Бугун меҳмонга бориш, эски қадрдонлар билан мулоқот қилиш хайрли кечади. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Ўтмишингиз билан ярашинг...