ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
10 май куни байрамдан сўнг ишлаш оғирроқ кечиши тайин албатта. Агар чарчаган бўлсангиз, бугун ҳам дам олишингиз мумкин. Ишга йўл олишни ихтиёр қилсангиз, сизни кўплаб кутилмаган совғалар кутади. Қолаверса, дам олиш кунлари ўйлаб топган янги ғояларингизни раҳбарлар ҳукмига ҳавола этсангиз янада яхшироқ бўлади. Бугун азартли ўйинлар, олис сафарга чиқиш кўнгилсизлик ҳадя этади. Яхшиси, кечқурун саломатлик ҳақида қайғуринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун сизга унумли ва қувончли кунни ваъда қилишмоқда. Кўзланган режаларингиз амалга ошади, бундан ташқари, ҳар бир бошлаган ишингиз сизга ҳам моддий, ҳам маънавий лаззат бахшида этади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошларникига меҳмон бўлиб боришингиз мумкин. Кечқурунга яқин соғлиғингиз панд бера бошлаши кутилади. Мутахассис кўригидан ўтиб қўйсангиз, муаммо катталашмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
10 май куни ниҳоят киссани пулга тўлдириб олишингиз учун қулай имкониятлар туғилиши кутилмоқда. Бунинг учун сизга қўшимча даромад келтирувчи кунлик ишларни таклиф этишади. Шундай экан, дўстлар, танишлардан қарз кўтаришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Қолаверса, иш жойингиздаги раҳбарлар ҳам бажарган ишингизни моддий рағбатлантирадиган бўлиб турибди. Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмон ташриф буюриши мумкин. Бу эртанги режаларингизни буткул ўзгартириб юборади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун жуфтингизга кўпроқ эътибор қаратинг. Акс ҳолда шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар юзага келиши ҳеч гап эмас. Кимлардир бугун лоторея ўйнаб катта пул ютиб олиши кутилади. Фирибгарлар таъқибига тушиб қолишдан сақланинг. Улар сизга ўзаро ҳамкорликда иш юритиш, биргаликда даромад кўришни таклиф қилишлари мумкин. Бу сиз учун кўнгилсизлик ва йўқотишлар билан якун топиши тайин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
10 май куни ҳамкасблардан тортиб таниш-билишларгача юриш-туришингиз, гап-сўзларингиз, ишдаги профессионаллигингизга яна бир бор тан беради. Улар қаршисида обрўйингиз бир поғона юқорилайди. Аммо кун давомида дангасаликка қарши курашишингиз мумкинлигини ҳам унутманг. Молиявий масалада фақат қалбингиз буюрганини қилинг. Барибир бугун катта миқдорда пул ишлаб топа олмайсиз. Соғлиғингиз ҳақида ҳам қайғуринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Паризод буржининг ижодкор вакиллари бугунги кундан кўп нарса кутсалар ярашади. Биринчи навбатда соғлиғингизни тиклаш учун қулай имкон туғилади. Ундан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилинг. Реклама соҳасида ишлайдиганларнинг даромади бугун бир неча ой тер тўкиб топадиган даромад миқдорига тенг бўлади. Олис сафарни режалаштирган бўлсангиз, албатта муваффақиятга эришасиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
10 май куни дам олишга, нафас ростлашга вақт топа олмай ҳалак бўласиз. Қариндош-уруғларнинг муаммоларини бартараф этишингизга тўғри келади. Бугун уй, машина таъмири, уй қуриш муваффақиятли кечади. Хуллас, ҳар бир фаол ҳаракатингиз албатта ўз мевасини беради. Кечқурун аллакимлар дастидан депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Жуда бўлмаса, ёлғиз қолинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Пул тикиладиган ишлардан, ташкилотлардан воз кечинг. Сабаби, алданиб қолишингиз хавфи бор. Ҳатто арзимаган ёлғон ҳам сизни таназзулга учратиши мумкин. Кун давомида бадавлат, юқори лавозимли шахслардан бири билан танишишингиз кутилади. Муҳаббатда танаффуслар юзага келиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишдан сақланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
10 май куни ишларингиз бароридан келиши тайин. Илгари охирига етказилмаган ишларни дўндирганингиз бир ёқда қолиб, янгиларини ҳам уддалашга улгурасиз. Куннинг иккинчи ярмида қарзларингизни узасиз. Моддий аҳволингиз ҳам ҳавас қилса арзийдиган даражада бўлади. Шахсий ҳаётингизга оид муаммоларни ҳал этишда қалб амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг. Кечқурун ўзингизга яқин масофада турадиган қариндошлардан бири хонадонингизга меҳмон бўлиб келиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун омадга эришишингизда ҳаётий тажрибангиз катта ёрдам беради. Оилавий ҳаётда тингловчи ролини ўйнашингиз талаб этилади. Шунда яқинларингиз билан орангизда баҳс, жанжаллар пайдо бўлмайди. Жуфтингизни рашк қилманг, ҳеч қурса камроқ рашк қилинг. Бу одат аксар ҳолларда ажрашишгача бориб етиши ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни тез-тез назорат қилиб туринг. Баҳор ҳавоси саломатликни ҳам кутилмаганда ҳар кўйга солиши турган гап.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
10 май куни барча турдаги сафар, учрашув ва йиғинларни ортга сурасиз. Бугун ўтганлар ҳақига дуолар ўқиш, жанжаллашган одамлар билан ярашиш кўнгилдагидек кечади. Ўзингизга ёқмайдиган, ёлғончи, икки юзламачилардан нарироқ юришга интилинг. Кечқурун саломатлигингиз ёмонлашуви кутилади. Олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўйинг. Бу сиз учун фақат ижобий натижа беради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 май куни ишда ўта фаоллик талаб қилинади. Сиз нафақат ўзингиз, балки ҳамкасблардан бири учун ҳам ишлашингизга тўғри келади. Оила қурмаганлар ёлғизликдан чарчаганликларини тушдан кейин чуқурроқ ҳис эта бошлашади. Лекин бундан чалғишнинг усуллари кўп, албатта топасиз. Кечқурун яқин кишингиз билан бирга тоза ҳавода сайр қилинг, мароқли суҳбатлар қуринг. Тижорат билан шуғулланувчилар бугун бошқа кунлардагига нисбатан камроқ даромад кўришлари мумкин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Куннинг исталган вақтида ейиш мумкин бўлган 5 та маҳсулот