22:05 / 10.05.2017
7 414

2017 йил 11 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиляпти?...

2017 йил 11 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиляпти?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
11 май куни моддий йўқотишларга дуч келишингиз кутилади. Албатта, бу ҳолат пул масаласидаги арзимас хатоликларга йўл қўйсангизгина кузатилиши мумкин. Муҳим ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозларга имзо чекаётиб ўта сергак туринг. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суради. Лекин саломатлигингизни алоҳида эътибор билан парвариш қилмасангиз, бўлмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун уйдагиларингиздан кимдир сизга пўписа қилиши, танқид қилиши мумкин. Бундай вазиятларда юлдузлар сабрли бўлишни маслаҳат беришади. Дуч келган одамга келажак режаларингизни айтманг, акс ҳолда уларнинг асосий қисми амалга ошмай қолиши мумкин. Ирими шунақа. Уй юмушларини бажаришда, муаммоларни бартараф этишда ёши улуғ, тажрибага бой қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
11 май куни ишда ҳам, муҳаббатда ҳам етакчилик қилишга интилманг. Бу сизга фақат зиён етказиши мумкин. Кун давомида танишлардан бири хориждан иш таклиф қилиши мумкин. Бундай масалаларни моддий аҳволнинг қандайлигидан келиб чиқиб ҳал этилса мақсадга мувофиқ бўлади. Агар раҳбар лавозимида ишласангиз, қўл остингиздагиларга нисбатан меҳрибон ва сабр-бардошли бўлишингизга тўғри келади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар бугун жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар, совуқчиликлар пайдо бўлишини хоҳламасангиз, ён беринг, оғирроқ бўлинг, турмуш ўртоғингизга кўпроқ эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида кимгадир банк орқали пул юборишингиз мумкин. Ҳушёрроқ бўлинг. Атрофдагиларнинг камчиликларига иложи борича кўз юминг, бундай камчилик ўзингизда ҳам бўлиши муқаррар. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, сайр давомида сизни янги танишувлар кутади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
11 май куни анчадан бери йиғилиб қолган муаммоларни ўзига хос усулда ҳал этишингиз эҳтимоли бор. Кайфиятингиз яхшилигидан иш жойингизда ҳам ҳар бир юмушни ўзгача иштиёқ билан бажарасиз. Оила қурмаганларнинг айримлари олис сафарга чиқиши ва у сафар давомида бўлғуси тақдирдоши билан танишиши кутилади. Кечқурун фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар қанчалар мазали бўлмасин, истеъмол қилманг, ошқозонни ишдан чиқариб қўйишингиз мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун юлдузлар ишда мавқенгиз ва лавозимингиз, ҳурматингиз, обрўйингиз ошишини башорат қилишган. Буларнинг барчаси бир кунда содир бўладики, ҳатто ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Кечқурун жуфтингиз билан оташин лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Бу кеча бир умр ёдингизда қолади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса кун давомида иссиқ ҳавода камроқ юришга эътибор қаратсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
11 май куни неки ишни бажарманг, ҳамкасблар, дўстлар, танишларни ёрдамга чақиришга уялманг. Шундай қилсангиз, ишингизда сифат янада юқори бўлади. Бу эса қўшимча моддий манфаатдорлик деганидир. Пул ҳам бугун кутилмаганда келиб қўлингизга тушади. Бугун тадбиркорлар учун келишувлар, шартномалар имзолаш муваффақиятли якун топади. Соғлиғингиздан худо хоҳласа 11 май куни шикоят қилмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар 11 май куни шахсий ҳаётга биринчи навбатда эътибор қаратишингизни маслаҳат беришмоқда. Муносабатлар янада яхшиланса, хотиржамлик бўлса, иш жойингизда ишингиз ҳам унумли бўлади. Маданий тадбирлар муваффақиятли кечади. Бу тадбирларда сиз ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни ҳам намойиш этиш имконига эгасиз. Бугун кўпроқ савоб иш қилинг ва эвазига ҳеч кимдан ҳеч нарса сўраманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
11 май куни ўқотар буржининг баъзи вакиллари ишхонада янги лавозимга эга бўлишлари мумкин. Сиз бу кунни анчадан бери кутардингиз, мана, ўша кун келди. Энди кечқурун уйга келгач, бу ютуқни оилавий тарзда нишонласангиз ҳам ярашади. Моддий аҳволингиз бадавлат танишлардан бирининг кўмагида яхшиланади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг, ташқи хавфлардан ҳимояланг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Руҳий хотиржамлик, кўтаринкиликка эришиш учун руҳият билан боғлиқ машқларни бажаришингиз лозим бўлади. Агар олисда яшовчи қариндошларингиз орасида ёши улуғи бўлса, эринмасдан бориб ҳолидан хабардор бўлинг, дуоларини олинг. Пул масаласида иқтисод, тежамкорликка амал қилишингиз керак бўлади. Ҳар қандай ҳажмдаги харидларни бошқа кунга қолдиринг. Чунки молиявий аҳволингиз яқин кунларда яхшиланадиганга ўхшамайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
11 май сиз учун тўсиқлар, муаммолар, хафагарчиликлар куни бўлади шекилли. Аммо бундан фожиа ясаш ҳам шарт эмас. Уларни қариндошлар, яқин инсонлар кўмагида четлаб ўтсангиз ҳам бўлади. Бунга сизда имконият етарли. Саломатликни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг, асабни асранг, севгилингиз, жуфтингизнинг кўнглини олишга ҳаракат қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун балиқ буржининг тижорат билан шуғулланадиган вакилларига худо қўшқўллаб беради. Даромад ўз йўлига, янги шериклар, мижозлар топасиз. Харидоргир мол сотадиганлар улгуржи оладиган мижозлар топиши ҳам ҳақиқатга яқин. 11 май куни олис сафар ва саёҳатдан воз кечинг. Уларни бошқа кунга қолдиринг. Кечқурун ёлғиз қолиб келажак режалар ҳақида бош қотиринг, дам олинг, истироҳат қилинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2017 йил 11 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиляпти?...