ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар яқинларингизга турли баҳс-мунозараларда ён бера олсангиз, юлдузлар кунингиз хайрли кечишини ваъда қилишган. Айниқса, ижод кишиларининг бугун омади кулади. Мақсадга етиш йўлида қаттиққўл ва жиддийликка алоҳида ўрин берсангиз, молиявий аҳволингиз ҳам яхшидан-да яхшиланади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Соғлиқни панд беришга мажбур этувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 май куни вужудингизда бор имконият ва интеллектни ишга солинг ва муваффақиятга эришинг. Сиз учун бугун ҳар жабҳада йўллар очиқ. Фақат бу йўллардан қай ҳолатда ўтишингизга боғлиқ. Агар тўғри ўта олсангиз, барча муаммоларингиз йўл-йўлакай бартараф бўлиб бораверади. Жуфтингиз кун давомида нимадандир норози эканини баён қилиши мумкин. Бу тахлит гина-кудуратларга эътиборсиз бўлинг, жуфтингизга шубҳа назари билан боқманг, шунда шахсий ҳаётингиз гуллаб-яшнайверади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун асло таваккалчиликка йўл берманг. Ҳатто майда-чуйда муаммолар кўндаланг бўлган тақдирда ҳам етти ўлчаб бир кесинг. Таваккалчилик сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида кўнгли қоралар даврасига тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу даврадан жуда усталик билан чиқиб кета биласиз. Кун давомида оммавий тадбирлар ташкил этиш билан шуғулланишингиз мумкин. Бу тадбирлар муваффақиятли кечади. Оилангизда янги меҳмон кутилади. Хурсанд бўлаверинг. Бу ҳақдаги хабарни кечқурун эшитишингиз мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
12 май куни негадир ишчанлик сизга ола қараши кузатилади. Кунни уёқдан-буёққа юриш, тушунарсиз сафарларга чиқиш билан ўтказасиз. Шахсий ҳаётда ҳеч бир ҳолатни ўзгартиришга уринманг. Асосийси, тўғри йўлдан адашмасангиз бас, энг чиркин ҳолатлар ҳам албатта барҳам топади. Моддий аҳволингиз кечқурун яхшиланади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг, газланган ичимликлардан нарироқ бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Иш жойингизда бугун ҳамкасблар билан сен-менга боришингиз эҳтимоли йўқ эмас. Бундай лаҳзаларда ирода кучи керак бўлади. Шу кучнинг кўмагида ҳар қандай ёқимсиз манзарадан юз буриб кетсангиз бўлади. Шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Баъзи дўстларимизга бугун ишхонасида раҳбарлар янги лавозим беришлари мумкин. 12 май куни даромадга нисбатан харажатлар кўпайиши кутилади. Аммо барибир тежамкорликка зўр бераверинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
12 май куни ҳасадгўйлар, сизни кўра олмайдиганлар баравар ҳужумга ўтиши мумкин. Шунга тайёр туринг. Ҳимоя усули эса ўзингизга маълум. Сукут ва яна сукут. Ҳасадгўйдек хавфли душманни фақат сукут ёрдамида енгиш мумкин. Хаёлан эса ундайларни худога топширинг, ўзи ҳисоб-китобини қилиб олаверади. Бугун муҳаббатда романтика кутманг. Жуфтингиз ҳам негадир тиш қайраб турган кўринади. Уни ҳам сукут кўмагида енгишга уриниб кўринг. Зора асқотса.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун юлдузлар сизга қуёшли ва қувончли кунни ваъда қилишган. Ишларингиз бароридан кела боради. Тушга етмай киссангиз пул кўради. Раҳбарлардан бажарган ишингиз учун мақтовлар эшитасиз. Шахсий ҳаётда эса принципиалликка йўл қўйманг, бу яқинларингиз билан орангиздаги муносабатга путур етказиши мумкин. Соғлиқни, асабларни сақланг. Кун давомида калорияга бой таомлар истеъмол қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
12 май куни вужудингиз тўла куч ва имконият билан иш жойингизга кириб борасиз. Янги-янги ишларга қўл уриб, уларни аъло даражада уддалайсиз. Тижорат билан шуғулланувчилар ҳам қўшимча даромадлардан мосуво бўлишмайди. Моддий аҳволингиз гарчи ҳар кунгидек тўлақонли бўлмаса-да, пулсиз қолиб кетмайсиз. Фикрлар, ният қанча пок бўлса, худо сизга шунча кўп давлат ва имкониятларни ҳадя этади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун оила қурмаганларнинг кўпчилиги бўлғуси жуфти билан танишиб қолиши кутилмоқда. Омад қуши елкангиздан кутилмаганда учиб кетмаслиги учун бу тўғрида ҳеч кимга оғиз очмай туринг. Кўз тегиши мумкин. Кун сиз учун енгил кечмайди албатта. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашлари ҳам мумкин. Нотаниш одамлар билан мулоқотда агрессияни нари ҳайдашга ҳаракат қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
12 май куни мавқени ошириш ниятида бўлсангиз, анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Сиз профессионаллигингизни ҳамкасбларга обрўли ва бадавлат одамлар кўмагида намойиш эта оласиз. Ҳар бир бажараётган ишга жиддий муносабатда бўлсангизгина, даромаддан умид қилсангиз бўлади. Оила аъзоларингиздан бири билан кечқурун баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Асабни асранг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Афсуски, қовға буржи вакиллари бугун бир талай кўнгилсиз вазиятларни бошдан кечиришлари мумкин. Бунинг олдини олиш учун одамлардан узоқроқ юра туринг. Негаки, кўнгилсиз вазиятлар арзимас баҳслар натижасида юзага келади. Қалбингизда қасос ўти аланга олган тақдирда ҳам асабни асраган ҳолда ёмон ниятларни нари ҳайданг. Бундан фақат ютасиз. Пул масаласида ўта сергак бўлинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
12 май куни сиз ҳамкасблар ва оила аъзоларингиз қаршисида ҳақиқий интеллигентга айланишингиз эҳтимоли бор. Бунга эрталабдан катта пул ишлаб топа олишингиз сабаб бўлса ажабмас. Жуфтингиз билан бир-бирингизни тушунган ҳолда муносабат юритиш келажак ҳаётингизни гулзорга айлантиради. Тижоратчилар бугун мўмай даромаддан умид узиб турсалар керак.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Эксперт Путиннинг видеомурожаатидаги ғалати нарсани пайқади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Куннинг исталган вақтида ейиш мумкин бўлган 5 та маҳсулот