ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун қай ишга қўл урманг, албатта фаоллик кўрсатишингиз лозимлигини уқтиришмоқда. Саломатликка ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Кўзланган мақсадга етиш учун эса бугун қўшимча билимларга эга бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун катта пулга эга чиқишингиз эҳтимоли бор. Шу нарса молиявий аҳволингизни яхшилайди. 15 май куни ожиз тарафларингизни ўзгаларга асло намойиш этиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 май куни иш жойингизда ҳар бир юмушни адо этишда профессионаллигингизни албатта намойиш этинг. Бу сизни омад сари, янги чўққилар сари етаклайди. Хайрия ишларини амалга ошириш бугун муваффақиятли кечади. Кун давомида ўтган яқинларингиз ҳақига дуо қилиб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Муҳаббат ҳамда молиявий масалада сизга қалбингиз ёрдам беради. Икки жабҳада ҳам фақат унинг амрига итоат этинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
15 май куни мумкин бўлмаган ишларга қўл урманг, шундай жойларга борманг. Ташқи таъсирга умуман берилманг. Шунда йўлингиз бехатар ва ошиғингиз олчи бўлади. Кечқурунга яқин моддий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Аммо юлдузлар ортиқча харидларга қўл уришни маслаҳат беришмайди. Фирибгарлар таъқибига учрашдан кун давомида ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 май куни ишда ҳам, уйда ҳам етакчилик бобидаги истеъдодингизни намойиш этиш учун имкон туғилади. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ўзингизга боғлиқ. Бу нарса сизга, айниқса, жуфтингиз билан муносабатларда асқотади. Жуда обрўли ташкилотлар вакиллари сизга ҳамкорлик таклиф этиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг, кечқурун енгил ҳазм бўлувчи сут маҳсулотлари билан чекланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар огоҳлантиради. Агар ўзгалар муаммоларига ўралашиб қоладиган бўлсангиз, 15 май куни ўзингиз кўнгилсиз вазиятларга дуч келишингиз мумкин. Пул масаласи ҳам бугун ечилмайдиган бўлиб турибди. Шу сабабли харидларни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Дўстлар, танишлар давраси, зиёфатлар ва кўнгилочар тадбирлардан бугунча юз буринг. Соғлиғингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 май куни паризод буржида таваллуд топганлар ҳис-туйғулар асирига айланишлари зарур бўлади. Уларгина бугун сизни яхшиликлар ва тўкинлик сари етаклайди. Моддий аҳволингиз яхшидан-да яхшироқ, шундай экан, дўкон айланишга бемалол жазм этсангиз ярашади. Жуфтингиз кечқурун сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар албатта саломатликка эътибор қаратишлари зарур.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун йиғилиб қолган муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун янада фаолроқ бўлишингиз лозим. Шахсий ҳаётни бир четга сура туринг, асосий эътиборни ишга қаратинг. Тушдан кейин моддий жиҳатдан бақувватлашишингиз кутилмоқда. Эсда тутинг, буюк мақсадларга тўлақонли тарзда эришиш учун баъзи зарарли одатлардан воз кечиш ҳам керак бўлади. Кечқурун саломатликка эътибор қаратиб, тинчлантирувчи дори ичиб ухланг..
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 май куни орзулар уммонидан чиқинг ва реал ҳаёт ҳақида фикр юритинг. Сизга худди шу реаллик бугун ҳар жиҳатдан кўмак бера олади. Оила қурмаганлар бугун учрашувга чиқишлари мумкин. Баъзилар танлаганига айнан 15 май куни дил изҳорини айтиб қолса ҳам ажаб эмас. Ижод кишиларининг омади бугун келгандан келади. Улар хаёлот оламининг юксак чўққиларида турган ҳолда бир ҳатлаб ҳақиқий реаллик чўққиларига ўтишади. Ана шу ерда уларни моддий етуклик интизор кутаётган бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун яқин дўстлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши кутилади. Бу олис йўл бўлгани боис куннинг бииринчи ярмидаёқ йўлга чиқишингизга тўғри келади. Аммо ишхонадаги ишларни ҳам тартибга келтириб қўймасангиз бўлмайди. Молиявий жиҳатдан 15 май куни нолийдиган даражада қолмайсиз. Фақат саломатликни асрашингиз керак бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 май куни ишга бор бўйингиз билан киришишингиз кутилади. Раҳбарларнинг талаби шундай бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун эса бадавлат танишларга мурожаат этинг, улар албатта кўмаклашиб юборишади. Бугун ҳар қандай турдаги мажлислар, тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан келишувлар, янги шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун яқин инсонларга нисбатан аввалгидан-да меҳрлироқ бўлинг. Ўз фикрларингизни бошқаларникидан юқори қўйманг. Шунда атрофдагилар билан тил топишишингиз осонроқ кечади. Айниқса, юраги тор одамлар билан жанжаллашмайсиз. Агар жуфтингизни ҳақиқатан қадрласангиз, танқид қилиш, рашккка эрк беришни йиғиштиринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 май куни сиз ўзгалар назарида гўё психологга айланишингиз мумкин. Одамлар билан муносабатларда уларга маслаҳатлар бера бошлайсиз, ҳеч кимга маълум бўлмаган қоидаларни уқтиришга тушасиз. Куннинг иккинчи ярмида бир инсон билан танишишингиз кутилади. У келгусида яқин дўстларингиз қаторига ҳам кириши мумкин. Ошқозонда муаммо бўлмасин десангиз, овқатни танлаб, текшириб кўргачгина тановул қилинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди