12 219
Онангиз бу гапларни ҳеч қачон сизга айтолмайди! Буни уларнинг номидан биз сизга айтамиз!
…Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишингиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради…
* * *
…Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан МАШҒУЛ бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан!
* * *
…Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ЕМАК тайёрласам-да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди…
* * *
…Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир-бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ЎРИН йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман…
* * *
… Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга бир олам қувонч БАХШИДА этади…
* * *
…Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман… Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни МЕҲР билан тушунтирган она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим…
* * *
…Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим… Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор… Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.
* * *
… Кун келиб, менинг хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз…
* * *
… Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним — болажоним бўлиб қоласиз…
* * *
…Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман…
* * *
… Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг…
* * *
… Ариқнинг суви пастга қараб оққанидек, сиз ҳам менга нисбатан болаларингизга кўпроқ МЕҲРИБОН бўласиз… Инсоннинг фитрати шундай…
Она «болам» деса, боласи ҳам «болам» дейди… Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло фарзандларга демасдан, ота — онангизга яхшилик қилинг, деди…
… «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин..», деб айт. (Исро: 23-24).
* * *
… Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади…
* * *
Бу оналарнинг «Балки ўзи қарашимдан, ҳаётим, аҳволимдан билиб олар…», деб сизга айтолмайдиган сўзларидир…
ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ, КУН КЕЛИБ ИЗЛАБ ҲАМ ТОПОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ!
Бу дунё ишлари ажибдан-ажиб,
Синовлар келади эрта ёки кеч.
Не бўлса бўлсин-у, аммо, бир фақат…
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Осмон ҳам титраркан она йиғласа,
Фарёдла зор қақшаб бағрин тиғласа,
Инсонмас кимда-ким она йиғласа,
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Уларнинг меҳридан илийди жаҳон,
Эъзозла, қадрла, хурматла ҳамон,
Оналар муқаддас, ғанимат меҳмон,
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Майлига кўкдаги ойлар йиғласин,
Денгизу-дарёлар, сойлар йиғласин,
Тиллога кўмилган бойлар йиғласин.
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Оналар дур-гавҳар, эзгу аримас,
Оёғин остида жаннат, қаримас,
Бир томчи ёшига дунё арзимас…,
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Чидайман дунёда не бўлса, бўлсин,
Лек, она йиғламай юрсин эрта-кеч.
Аллоҳим ўзингдан ёлвориб сўргум,
Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч!
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи