
Қўнғироқ қилмагин —
Олтидан кейин,
Ахир,
Уйда Хотин…
Ва Болаларим…
— Ноқулай аҳволга
Солмагин мени?!
“Гўдок”лар ташлама
Менга бетиним!
Телефонни ўчирсам…
Шубҳада Хотин!
Гумонлар
Ўтида қоврилар жони.
Пайсалга солмасдан,
Мендан яширин; —
…“Титкилар —
Телефоннинг
Хотирасини?!”.
Телефонни ўчириб…
Гоҳо яшириб,
Шу тахлит яшайман…
Ҳалакда жоним.
Қўнғироқ овози?!
Тушаман чўчиб,
Адашган абонент…
Азобда жоним…
Равшан Ганс Рустамов “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.