21:24 / 17.05.2017
7 292

18 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

18 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун тадбиркорларнинг куни. Юлдузлар улар учун янги-янги муваффақиятларни ваъда қилишган. 18 май куни азартли ўйинлар ўйнашдан нарироқ бўлинг. Катта йўқотишларга юз тутишингиз эҳтимоли бор. Жисмоний зўриқишлар ҳам бугун сизга тавсия этилмайди. Оила қурмаганлар кечқурунга бориб бўлажак жуфтини учратишлари кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг, кўча таомларини иложи борича тановул қилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 май куни негадир ўзингизни кўпроқ сева бошлашингиз кузатилади. Бу оилада ҳам, иш жойингизда ҳам баъзи хафагарчиликларга олиб келиши мумкин. Ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Бировга ваъда берсангиз, албатта уддасидан чиқишга ҳаракат қилинг. Зудлик билан парҳез бошламасангиз бўлмайди, йўқса, ошқозонингизда жиддий муаммолар кўзга ташлана бошлаши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
18 май куни ҳис-туйғулар ва ҳазил-мутойиба орасида қандайдир масофа пайдо қилишингиз талаб этилади. Муҳим мажлисларда иштирок этиш ҳамда олис сафарга чиқишни бошқа кунга қолдиринг. Молиявий муаммоларни таниш-билишлардан қарз кўтариш орқалигина ҳал этишингиз мумкин. Соғлиғингизни сақланг, кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Қуёш тиғида аллергик хасталиклар орттириб олишдан сақланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 май куни кутилмаганда димоғдорлигингиз тутади. Ҳамкасблар-ку, тушунар, аммо раҳбариятдан эҳтиёт бўлинг. Уларнинг энсаси қотиши тайин. Чунки раҳбарларнинг ўзи ўзига етгунча димоғдор. Рақобатчиларни улар сира хушлашмайди. Кун давомида ой охирига мўлжаллаб қўйган саёҳатингиз ҳақида орзулаб вақт ўтказасиз. Хаёлотга берилгандан кўра, реал ишларга қўл уринг. Шунда моддий жиҳатдан бақувватлашиб, ёқимли харидлар қилишга эришасиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун саломатлигингиз билан жиддий шуғулланинг. Хасталикнинг бошланиши вужудингизда сезилиб қолгани аниқ. Шунинг урчиб кетишига йўл қўймаслик учун врач кўригидан ўтишингиз керак бўлади. Хасталик фақат иш деб, овқатланиш тартибига амал қилмасдан, асабийлашишга зўр берганингиз оқибатидир. Зарур таҳлилларни топширинг, мустақил тарзда дорилар ичманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 май куни агар шахсий машинангизда олис сафарга чиқишни ихтиёр қилган бўлсангиз, серқатнов йўлларда ниҳоятда сергак бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Чин кўнгилдан бажарилган иш ўз натижасини узоқ кутдирмайди. Куннинг иккинчи ярмида меҳнатингиз маҳсулини албатта кўрасиз. Баъзиларга янги, даромади ҳозиргисидан кўпроқ иш таклиф этишлари кутилади. Дарров рози бўлинг. Соғлиғингизни кун давомида назорат остида ушланг. Суюқликни, муздек сувни кўпроқ ичинг, бу қон босими бир меъёрда бўлишини таъминлайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сиз муҳим воқеалар марказида бўлиб, оммавий тадбирларда иштирок этишингиз мумкин. Яхшиси, кунни оила даврасида, табиат қўйнида кечиришга ҳаракат қилинг. Бу кейинги кунлар учун қўшимча куч тўплашда ва саломатлигингизни тиклашда ёрдам беради. Молиявий соҳада ҳам омадингиз кулади, киссангиз кечқурунга бориб пулга тўлади. Аммо харидлар масаласида тежамкорликка аҳамият беришни унутманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 май куни моддий тўкинлик эмас, руҳий сокинликка алоҳида ўрин ажратинг. Бу бугун учун сизга жудаям зарур. Жуфтингиз билан орангиздан ола мушук ўтиб кетиши мумкин. Мушукни қувиб овора бўлманг, ёлғиз қолинг, ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Кечқурун дўстларингиздан бири сизга тижорат соҳасида ҳамкорликни таклиф этиши кутилади. Агар асосий ишингизга халал бермаса, албатта рози бўлинг. Пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунингиз бошқаларидан тубдан фарқ қилади. Иш юзасидан кўчага чопавериб хуноб бўласиз. Аммо босиқлигингиз, асабларни жиловлай билишингиз туфайли кўплаб жанжаллар барҳам топади. Аниқроғи, уларнинг олдини оласиз. Рўзғордаги мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун оила қурмаганлардан кимнидир ўзи ёқтирадиган инсон кино ёки театрга таклиф қилиши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳаводан нафас олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 май куни ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Бугун бир ҳафта давомида қиладиган ишни уддалаб улгурасиз. Натижа ҳам шунга яраша бўлади албатта. Ҳали кун яримламай чўнтагингиз пул кўради, кайфиятингиз янада яхшиланади. Оила қурмаганларга бугун муҳаббатда омад кулади. Сиз ажойиб инсонни учратиб, танишасиз. Астойдил бўлсангиз, шу инсон билан турмуш қуришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун кайфиятингиз яхши бўлмаслигини юлдузлар башорат қилишган. Иш жойингизда ҳамкасблардан кимдир сизга ҳасад кўзи билан қарай бошлаганини сезиб қоласиз. Шу ҳамкасбингизга мажлисда раҳбарлар сизни мақтаганлари ёқиб тушмаган бўлиб чиқади. Лекин жанжаллашишга уринманг, бундайларни сукут ёрдамидагина енгиш мумкин. Мавқени янада ошириш учун 18 май жуда қулай кечади. Пул муаммоси бугун ҳеч қандай бош оғриқларсиз муваффақиятли ҳал бўлади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 май куни кўпроқ куч йиғишга ҳаракат қилишингиз лозим. Акс ҳолда кўзланган натижаларга эриша олмаслигингиз мумкин. Дам олинг, табиат қўйнига чиқинг, дўстлар билан учрашинг. Ҳис-туйғуларингиз эса сизни ҳақиқий эртаклар оламига олиб кириши кутилади. Пулдан қийинчилик бўлмайди. Ажойиб харидларни амалга оширасиз. Оилангизда ҳам хотиржамлик, аҳиллик ҳукм суради.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 18 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...