21:06 / 19.05.2017
7 290

20 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

20 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун юлдузлар сизга дунёнинг барча яхшиликларини ваъда қилишган. Бундай инъомдан бош тортиш жиноятдир. Аммо иш жойингизда ҳамкасблар билан муносабатлар ҳар галгидек илиқ кечмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларни эса ҳазил ёрдамида бартараф эта оласиз. Кулинг, кулдиринг, умрингизга умр қўшилади. Кечқурунга яқин соғлиғингизни эҳтиёт қилиш пайида бўлинг. Тоза ҳавода ётишдан олдин сайр қилинг. Кечқурун ҳам ёқимли, ҳам ёқимсиз хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 май куни ўз манфаатларингиз учун астойдил кураш олиб боришингизга тўғри келади. Ҳамкасблар сизни қандай йўл билан бўлмасин чув туширишга уриниш хавфи бор. Ўзингизни тутишда янгича ўзгаришлар яшанг, дунёқарашни турли усуллар ёрдамида кенгайтиринг. Муҳаббатда бугун иккиюзламачиликдан фойдаланишингиз керак бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
20 май куни принципларингизга асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Айниқса, тадбиркор ёки тижоратчи бўлсангиз, принципларингизсиз рақобатчилар сизни «ғажиб» ташлашга тайёр бўлишади. Шахсий ҳаётингизга ўзгаришлар кўзга ташланмайди. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш йўлида кураш олиб боринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун юлдузлар пулларингиз ва қимматбаҳо буюмларингиздан тез-тез кўз-қулоқ бўлишни маслаҳат беришмоқда. Ўғрилар, фирибгарлар таъқибига тушишингиз эҳтимоли бор. Харажатларни бошқа кунга қолдиринг. Бугун ўтганлар ҳақига дуо ўқиш, спортнинг енгил, нафас билан боғлиқ турларига эътибор қаратиш хайрли кечади. Кечқурун сутли маҳсулотлар, витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Иммунитетингиз кўтарилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
20 май куни жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммолар юзага келиши мумкин. Сиз яхшилаб мулоҳаза қилинг, бундай совуқ муносабатларнинг асл сабабини аниқланг ва ундан кейин муносабатларни илиқлаштириш ҳаракатига тушинг. Бугун молиявий масалада омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Шу нарса ҳам жуфтингизни ранжитиши турган гап. Кечқурун албатта ёлғиз қолинг. Дам оласиз ва эртанги кун учун куч йиғасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда ниҳоятда ҳушёр туринг. Иш жойингизда сизга нисбатан баъзи ҳамкасблар совуқ муносабатда бўла бошлаши мумкин. Эътибор қилманг. Ҳар ким бу ҳаётни билганича, имкони етганича қуради. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун яхши кечмаслиги мумкин. 20 май куни сизга ҳеч ким пул бермайди. Лекин кечқурун яқинларингиздан кимдир сизга ажойиб совға ҳадя этади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
20 май куни нуқул сиз билан жанжаллашаверадиган ҳамкасблар билан муносабатларингиз яхшиланиши кутилади. Демак, бугун асабларингиз қақшамайди, кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Жуфти ҳалоли бор дўстларимизни юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Қарама-қарши жинсга оид, бегоналар билан яқин муносабатга киришманг. Охири вой бўлади. Қўлингизда нима бўлса, шуларни эҳтиёт қилинг, хаёлпарастликка барҳам беринг. Соғлиғингиз сиз учун азиз саналса, овқатланиш меъёрларига амал қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ ҳақиқат излашга тушасиз. Ҳақиқат бўлиши мумкин эмас деб ҳисобланган жойлар ҳам назарингиздан четда қолмайди. Яхшиси иш билан машғул бўлинг. Шунда қисқа муддатда молиявий аҳволингиз яхшиланади. Оила қурмаганларни эса бугун росмана романтика кутади. Саломатлигингиз кечга бориб бироз панд бера бошлаши мумкин. Олдини олиб врач кўригидан ўтиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмасди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
20 май куни иш жойингизда етарлича сабр-бардошга эга бўлишингиз талаб этилади. Шунда баъзи ҳамкасбларнинг хурмача қилиқларини деб асабингизни бузмайсиз. Асосийси, бўш келманг. Олис ва яқин масофага қилинажак сафар, саёҳат ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш муваффақият келтиради. Пулингиз ҳам сезиларли даражада кўпаяди. Бу сизга ўзингиз учун энг зарур буюмлар харид қилиш имконини яратади. Соғлиғингизни сақланг, оғир ҳазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ишда жиддий муаммоларга дуч келасиз. Уларга қарши курашиш учун эса принципиаллик зарур. Агар иш жойингизни ўзгартириш ниятида бўлсангиз, бугундан қолдирманг. Янги танишувлар, дўстлар билан суҳбат бугун хайрли кечмаслиги мумкин. Кечқурун маданий ҳордиқ чиқариш учун қулай кечади. Қўшнилардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
20 май куни эрта тонгданоқ белни боғлаб янги ишларни уддалаш ҳаракатига тушинг. Янги дўстлар орттириш, квартира сотиб олиш ҳам бугун ёқимли кечади. Фақат бу ишларни эртанги кунга қолдирманг. Муҳаббатда кўнглингиз қулфларини олиб ташлаган ҳолда иш тутинг. Шунда жуфтингизни янада яхшироқ таний бошлайсиз. Хонадонингизга кечқурун узоқ юртдан меҳмонлар келиши кутилмоқда.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 май куни ишларингиз бароридан келмаслиги, қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Агар жанжал кучая бораётганини сезсангиз, орқа-кетингизга қарамай, табиат қўйнига йўл олинг. Саломатликни мустаҳкамлаш, янги хобби излаб топиш ва фитнес билан шуғулланиш учун бугун қулай ва муваффақиятли кечади. Югуриш машқлари ҳам сизга зиён қилмайди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 20 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...