07:01 / 20.05.2017
8 414

Суҳбатдошингиз сизни алдаётганини аниқлашнинг 8 йўли

Суҳбатдошингиз сизни алдаётганини аниқлашнинг 8 йўли
Одамлар алдайди. Ўзларининг манфаатлари йўлида доимо алдаб келишган. Тадқиқотларга қараганда, 60 фоиз одам 10 дақиқа суҳбат давомида 3 маротаба ёлғон ишлатиши мумкин, деб ёзади Sof.uz нашри. Алдоқчиларнинг кўп қисмини осонгина аниқлаб олса бўлади. Қуйида айримлари билан таништирамиз.

1. Оғзини ёки тананинг нозик жойларини яширишга ҳаракат қилади
Ёлғончи оғзини беркитади ёки лабларини тез-тез ушлаб қўяди. Бу ғайри ихтиёрий равишда муносабатни тўхташини, нозик жойлар: боши, қорни, бўйини яшириш эса ҳужумга ўтишга шайланишини белгилари ҳисобланади.

2. Такрорлаш ва кўп тафсилотларни айтиши
Ёлғончига жимлик ёқмайди, шунинг учун суҳбатнинг ҳар бир сониясини кераксиз гаплар билан тўлдириб туради. Бу билан суҳбатдошини гапга алоқаси бўлмаган сўзлар билан ишонтиришга уринади.

Бир нарсани жуда кўп такрорлаш ёлғончига хос хислат. Шу орқали фикрини бир жойга тўплаб олиш учун вақтдан ютмоқчи бўлади.

3. Чекинишга уринади
Алдов одамни беихтиёр қочишга ундайди. Шунинг учун ёлғончи тик турган бўлса, эшик олдига яқин туриб олади, агар ўтирган бўлса, чиқиш йўли томон қараб туради. Сустлашиб турган суҳбатдош бирданига тетиклашиб қолиши ҳам ёлғон сўзлаб, чекинишни бошлаётганидан дарак беради.

4. Тананинг ҳаракати билан сўзларида фарқ бўлади
Ёлғоннинг аниқ белгиларидан бири — сўзларидаги қарама-қаршилик ва ихтиёрий бўлмаган хатти ҳаракатлар. Мисол учун, кимдир ҳаётида юз берган фожиали воқеани сўзлаётган пайтида кулиши, жўшқин ва ҳаракатчан тутиши.

5. Нафас олишининг ўзгариши
Алдаётган одам беихтиёр, оғир нафас олади, чунки ёлғон юрак уришини ўзгартириб юборади. Ёлғон гапирилаётганда оғиз қурийди ва гапириш қийинлашади, бу эса организмнинг ёлғонга қарши бўлган реакцияси ҳисобланади.

6. «Кўз ўйнаши»
Бир йўналишга йўналтирилган нигоҳ ҳар доимо ёлғондан дарак бермаслиги мумкин. Агар сиз яхши билган суҳбатдошингизни кўзлари ўзгача равишда «ўйнаб қолса» — ёлғондан далолат.

Ёлғончини кўзлари орқали аниқлашнинг усуллари мавжуд: доимо эшик томонга қараб туриши, унинг алдаётганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

7. Тажовузкорлик
Энг яхши ҳимоя — ҳужумга ўтиш. Шунинг учун ҳам ёлғончи бехосдан ўзи билмаган ҳолда ғазабланиб кетиши мумкин. Бундан ташқари ғайриоддий мижжа қоқмай тикилиб туриш ҳам ёлғон белгиси. Бу билан у ўзини рост гапиргандай тутади, лекин бу ҳолати билан қўрқув уйғотади ва ўзини сотиб қўяди.

8.Асабийлашади
Ҳаддан ортиқ бесарамжон бўлиш ёлғондан дарак беради. Стулда тинч ўтирмаслик, доимо сочларни ушлаш, қўл ва оёқларнинг беўхшов ҳаракатлари. Айниқса охиргиси:агар одам оёқларини кўп ҳаракатлантирса, демак қочишга ҳозирланаётган бўлади. Беихтиёр хавфни сеза бошлайди.

Муҳим аниқлик
Бирортанинг ёлғонини фош қилмоқчи бўлсангиз, унинг ҳаракатларига эътибор беринг, юқорида кўрсатилган ҳаракатларни сезсангиз суҳбатдошингизни ёлғончига чиқаришга шошилманг, балки табиатан бесарамжон, питир-питир ёки руҳан носоғлом бўлиши мумкин.

Бундан ташқари вазият акси бўлиб, у сизни ҳеч қандай белгиларсиз алдай олиш эҳтимоли бўлиши мумкин. Телба ёки махсус тайёргалликдан ўтган одамлар шундай хусусиятга эга бўлади, чунки улар ёлғондан ҳаяжонга тушмайдилар виждонлари қийналмайди.

Тревис Бредбери (Travis Bradberry​)
Психолог, «Эмоционал ақл 2.0» китобиннинг муаллифларидан, TalentSmart​ компанияси ташкилотчиларидан бири

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Суҳбатдошингиз сизни алдаётганини аниқлашнинг 8 йўли