23:32 / 20.05.2017
6 645

21 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

21 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар шахсий ҳаётда бугун қайсарликларга йўл қўймаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Бу жуфтингизга ҳам, оилангизнинг бошқа аъзоларига ҳам ёқиб тушмаслиги тайин. Иш жойингизда эса профессионаллигингизни яна бир бор намойиш этиш учун имкониятлар йўқ эмас. Кечки пайт ишдан қайтаётганда, ёқимли хабар эшитасиз. Агар ортиқча вазндан азобланаётган бўлсангиз, бугундан унга қарши кураш бошланг, албатта муваффақият қозонасиз. Кечқурун вақтни оила даврасида кечиринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 май куни сизни ажойиб лаҳзалар кутади. Ишингизга тегишли ажойиб янгиликларни эшитасиз. Тушдан кейин анча бурун йўқотиб қўйган қимматли буюмингизни тасодифан топиб оласиз. Бу ҳам сизга бир олам қувонч бағишлайди. Бугун молиявий аҳволингиз ҳам жуда аъло кўринишга киради. Саломатлигингизга зиён етказиши мумкин бўлган машғулотлар, иш, таом ва ичимликлардан юз ўгиринг, афсусланмайсиз. Кечқурун сизни оилангиз билан танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун хаёлпарастлик, орзумандалик сизга зарардан бўлак ҳеч нарса бермайди. Реал ҳаётга реал назар билан боқинг. Ҳар бир вазиятни ўз ҳолича қабул қилинг. Баъзилар иш жойида янги лавозимга эга бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаганлар гарчи ёрқин ҳолатларга ошно бўлмасалар-да, муҳаббатда илгаригидек хотиржам ва қувноқлигича қолишади. Соғлиқни ва асабларни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 май куни қисқичбақа буржи вакиллари аввалига ёлғиз қолишни истай бошлашади. Кейинчалик энг яқин инсонлар билан мириқиб суҳбатлашишни ихтиёр этишади. Агар бирор юмушнинг уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, атрофдагиларни ёрдамга чақириб овора бўлманг. Иложи борича ўзингиз мустақил тарзда муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилинг. Бугун зарарли одатлардан воз кечиш, уй ва машина олди-сотдиси омадли кечади. Кун давомида бемор қариндошлардан хабардор бўлиб қўйишни унутманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун юлдузлар кутилмаганда юқори лавозимга тайинланишингиз муқаррарлигини айтишмоқда. Лекин бунинг учун барча билим ва тажрибангизни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз керак. Оила қурмаганлар бугун албатта келгуси турмуш ўртоғини учратишади. Тақдирнинг ўзи сизга бу учрашувни ҳадя этади. Тўйни тезлаштирмасангиз бўлмайди. Молиявий муаммоларни фақат норасмий йўл билан ҳал эта оласиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 май куни иккинчи даражали ҳисобланган барча ишларни четга суриб, асосийларига куч сарфланг. Қачонлардир кимгадир жиддий масалада ёрдам берган бўлишингиз мумкин. Бугун ўша одам сизга қимматли ёрдамингиз учун ажойиб совға ҳадя этиш эҳтимоли бор. Моддий жиҳатдан муаммо бўлмайди. Харидлар қилишни давом эттираверсангиз бўлади. Соғлиқни сақлаш масаласида жиддийроқ усуллардан фойдаланинг. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Тижорат билан шуғулланувчилар, тадбиркорлар бугун ҳамкорларга қўшимча даромад олиш ниятида умид билан боқмасинлар. Барибир ниятингиз вожиб бўлмайди. Худо берганига шукр қилинг, бунинг қадрига етинг. Шахсий ҳаётга тааллуқли азалий орзуларингиздан бири айни 21 май куни ушалиши мумкин. Аёллар бугун кун давомида гўзаллик салонига албатта чиқиб келишлари тавсия қилинади. Аммо соғлиқни ҳам назардан четда қолдирманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Агар чаён буржи вакиллари сергакликни қўлдан бермасалар, кечга қадар киссадаги пулингиз бир неча ўн маротаба «бола»лайди. Даромаднинг бир қисмини яқинларингизга сарфламоқчи бўлсангиз, бу ишни чин кўнгилдан амалга оширинг. Бугун юрак ва артериал қон босими безовта қилиши кутилмоқда. Шунинг учун олдини олинг, врач кўригидан ўтишга эринманг. Кечқурун дўстлар даврасида бўлишингиз эҳтимоли бор.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугунги кунни оила аъзоларингиз билан бирга табиат қўйнида ўтказишингизни маслаҳат беришади. Башарти ишларингиз кўп бўлса, фақат асосийларини бажаринг. Оила қурмаганлар 21 май куни романтик танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Лекин танишув замирида қандай сир яширин эканини текшириб кўринг. Акс ҳолда чув тушиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Асабларни кун давомида хотиржам ушлай олсангиз, саломатликда муаммо туғилмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 май куни ўта фаоллигингиз, ҳазилга мойиллигингиз билан барчани ҳайратга солишингиз кутилади. Бу сизга янги танишувларни тақдим этади. Шахсий ҳаётингизда эса муаммолар қалашиб ётибди. Ўшаларни деб бугун энг муҳим ишларни уддалашга улгурмаслигингиз мумкин. Жуфтингиз билан орангизда совуқ муносабатлар юзага келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо бу сизни шахсий ҳаётга янада реал назар билан боқишга мажбур қилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун хоҳ моддий, хоҳ бошқа муаммо бўлсин, барчасини баравар ҳал этишингиз учун имкониятлар эшиги очиқ. Фақат иштиёқ сўнмаса бас. Қолаверса, бу ишда сизга ўзингиз ҳеч қачон мурожаат этиб кўрмаган бир одам яқиндан ёрдам кўрсатади. Олис сафар 21 май куни муваффақият келтирмайди. Жуда тинчлана олмасангиз, яқин масофада жойлашган манзилларга бориб дам олинг. Бу сафар давомида адашиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз бугун панд берадиган ҳолатда эмас, хотиржам бўлаверинг!
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 май куни тадбиркорлар хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишлари мумкин. Айнан бугун кўпчиликни ғойибдан келадиган мўмай даромад кутиб туради. Қарама-қарши жинс вакиллари билан бўладиган хуфиёна учрашув фақат кўнгилсизликларнигина ҳадя этади. Оила қурмаган дўстларимиз учун бугун арзирли янгилик кўзга ташланмайди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 21 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..