ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун йўлингизда учрайдиган тўсиқларга нисбатан асабий муносабатда бўлманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Агар ақл билан, сабрли бўлиб иш тутсангиз, барча муаммолар бартараф бўлаверади. Кун давомида сизни кимдир меҳмонга таклиф этиши, оила қурмаганларнинг баъзиларига кимлардир муҳаббат изҳор этиши кутилади. Фақат ҳаддан зиёд хурсанд бўлиб кетманг, кўз тегади, кейин тақдир сизни кутилмаган совғалар билан сийламай қўяди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 май куни оилавий ҳаётингизда ажабтовур, ҳам кулгили, ҳам қувонарли воқеалар кетма-кет содир бўла бошлаши кутилади. Худди болалик даврингизга қайтгандек ирғишлаб ўйнагингиз ҳам келиб кетиши эҳтимолдан холи эмас. Молиявий муаммолар бугун аъло даражада ҳал бўлади. Шундай экан, кимдандир қарз кўтаришга шошилманг. Ишда шошқалоқликка асло йўл қўйманг. Соғлиқни асранг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун сизни ҳар қандай кўнгилсизлик, омадсизликлардан худонинг ўзи ҳимоя қилади. Аммо барибир уларнинг тенг ярмини ўз зиммангизга олсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Гўзаллик салонига, спортзалга, бассейнда чўмилишга бориш бугун омадли кечади. Кечқурун қўлингизга мўмай пул тушиши ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Муҳаббатда режасиз иш тутманг, муваффақиятсизликка учрайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 май куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишдаги хатоларни бир эсланг. Улар сизнинг қайта адашмаслигингизни таъминлаб беради. Кун давомида ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Руҳий зўриқишлар, асабийлашишлар бугун сизга жиддий зиён етказади. Шунинг учун ишда ҳам, уйда ҳам иложи борича ҳеч ким билан жанжаллашманг. Эҳтиёт бўлинг, куннинг иккинчи ярмида катта пул йўқотишлар, харажатларга тушишингиз мумкин. Саломатликни алоҳида назорат қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун кайфиятингиз бир неча ўн маротаба ўзгариши кутилмоқда. Сиз уни назорат қила билишингиз керак. Шунда бу ўзгаришлар ишингизга таъсир ўтказмайди. Бировларнинг айбини зинҳор юзига айтманг, сизни ёмон кўриб қолишади. Аччиқ ҳақиқат ҳеч кимга ёқмайди. Агар ортиқча вазнга эга бўлиб қолганингизни пайқасангиз, бунинг чорасини кўринг. Спортнинг фаол турлари, сузиш билан шуғулланинг. Жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 май куни қачонлардир қайсидир дўстингиз билан бўлиб ўтган жанжал, ечилиши қийин бўлган муаммолар ўзи ҳақида яна бир карра эслатиб ўтиши кутилади. Ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартиришни истасангиз, ўзингиз ёқтирмайдиган одамлар билан муносабат юритманг. Кечқурунга яқин сизга даромади жудаям мўмай бўлган янги иш таклиф этишлари мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун севимли инсонингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли сезиляпти. Бунда иблисни айбдор қилиб ўтиришнинг сира ҳожати йўқ. Гапларни, ўзингизни тутиш қоидаларини яна бир бор эслаб олсангиз, босиқликка эътиборни кучайтирсангиз, бундай кўнгилсизликларнинг олдини олса бўлади. Иш жойингизда бугун сизни хизмат сафарига жўнатишлари кутилмоқда. Бу сафар сизга моддий манфаат ҳам олиб келади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 май куни оилангизда анчадан бери давом этиб келаётган ёқимсиз лаҳзаларни йўқ қилиш учун қулай фурсат туғилади. Башарти бунга биринчи бўлиб ўзингиз сабабчи эканингиз ёдингизга тушса, узр сўраш, тавба қилишдан уялманг. Моддий манфаат кўриш учун ҳар бир ишга ижодий ёндашишингиз талаб этилади. Кечқурун саломатликни асранг, дуч келган таомни истеъмол қилманг. Ухлашга ётишдан олдин албатта кечки салқинда сайр қилинг, тоза ҳаво олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун тадбиркорлар ҳамкорлари билан кутилмаганда келиша олмай қолишлари мумкин. Албатта, келишмовчиликка пулдан бўлак яна нима сабаб бўлиши мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингизга ён бермасангиз, иш ажрашишгача бориб етиши ҳеч гап эмас. Бу муаммони ҳал этишда дўстлар ҳам яқиндан кўмак беришлари эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаши кутилади. Иссиқ ҳаво туфайли лоҳаслик пайдо бўлиши мумкин. Врач кўригидан ўтишга эринманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 май куни оила қурмаганларга бўлғуси жуфтини учратишлари учун бир талай сабаблар кўндаланг бўлади. Асосийси, уйда ўтириб қолманг, меҳмонга чақирсалар, рад этманг. Иш жойингизда бажариладиган барча юмушларни жамоавий тарзда амалга оширинг. Бадавлат дўстлардан бири сизга молиявий тарафдан ёрдам беради. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси омадли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Қовға буржида таваллуд топганлар бугун моддий йўқотишлар, алданиб қолишларга дуч келишлари кутилмоқда. Бундан ташқари кун давомида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Бу айни кунда қайта пайдо бўлган магнит бўронлари таъсири ҳам бўлиши ҳеч гап эмас. Яхшиси, тушдан кейин уйга кетинг, ёки табиат қўйнида дам олинг. Шунда саломатлигингизга жиддий путур етмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 май куни ишларингиз бароридан келишини юлдузлар башорат қилишган. Неки ишга қўл урманг, албатта моддий манфаат кўрасиз. Айниқса, тижоратчи ва тадбиркорларнинг куни туғади. Шахсий ҳаётингиз осуда кечади. Кечқурун кимдир сизни оилавий меҳмонга таклиф этиши мумкин. Саломатлигингиз бугун безовта қилмайди.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди