21:44 / 23.05.2017
6 746

24 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

24 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
24 май куни шахсий ҳаётингизга чуқурроқ назар солиб, жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга яна бир карра ойдинлик киритиб олинг. Аммо ажрашиш ҳақида ўйлай кўрманг. Бу сизга росмана бахтсизлик келтиради. Иш жойингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Мавқенгиз ошиш эҳтимоли бор. Кечқурун фавқулодда бошқа шаҳарга жўнаб кетишингиз мумкин. Йўлларда эҳтиёт бўлинг, соғлиғингизни назоратда ушлашни унутманг. Кечқурун нимадир сабаб бўлиб кайфиятингиз бузилиши кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун сиз учун жуда ёрқин кун бўлишини башорат қилишмоқда. Асосийси, янги бошламоқчи бўлган ишларни бартараф этишга улгурасиз ва бундан ҳам руҳий, ҳам моддий манфаат кўрасиз, иншооллоҳ. Лекин кун давомида ёши улуғ қариндошлардан албатта хабар олинг. Овқатланиш тартибларига қатъий амал қилинг, акс ҳолда ёз келгунча семириб кетишингиз эҳтимоли бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
24 май куни атрофдагилардан шаънингизга танқидлар ёғилиши мумкин. Аммо бу жараёнга ўта босиқ муносабатда бўлинг. Ҳатто кимлардир тирноқ орасидан кир қидириб эринмасалар-да, эътибор қилманг. Бугун тижоратчилар ва тадбиркорлар сира иккиланмасдан ҳамкорлар билан янги иш бошлайверишлари мумкин. Шахсий ҳаётда эса муаммолар йўқ эмас. Жуфтингиз ва сизнинг орангизда тушунмовчиликлар, ишончсизликлар юзага келиши кутилади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугунги кунингиз жуда қувончли ва бахтли кечади. Ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларингиз ҳам айнан 24 май куни ошкор бўлади. Сиз олқишлар, мақтовлар оғушида кунни кеч қиласиз. Ягона кўнгилсизлик эса кечқурун содир бўлиши мумкин. Яъни, сизни қариндошлардан бири жиддий суҳбатга чорлайди. Кечқурун овқатланишга алоҳида эътибор қаратинг. Башарти ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, дарҳол врач кўригига шошинг. Кечқурун вақтингизни албатта оила аъзоларингиз даврасида кечиринг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
24 май куни сиздан кучлиси, ақллиси ва айёри бўлмайди. Ҳар бир ишни жуда усталик билан ўз фойдангизга ҳал эта бошлайсиз. Анчадан бери ҳал бўлмаган моддий муаммо ҳам бугун хамирдан қил суғурган каби осонгина ҳал бўлади. Тадбиркорлар ўз куч ва имкониятларини тўғри чамалай билса, кечқурунга бориб янги ҳамкорлар билан шартномалар имзолаши мумкин. Бу келишувлар албатта омадли кечади. Аммо бу иш учун жуда катта пул тикишингизга тўғри келади. Соғлиғингизни авайланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Афсуски, 24 май куни рақиблар, рақобатчилар, кўнглида кири кўплар билан курашиб чарчашингиз хавфи бор. Ғийбатлар эшитасиз ва уларни яқиндагина ўзингиз муносабатларга нуқта қўйган одам тарқатганидан огоҳ бўласиз. Агар у билан очиқчасига гаплашиб олишга қарор қилсангиз, тинчлик йўлини танланг. Кечга яқин саломатлигингизда бироз муаммо пайдо бўлиши мумкин. Лекин фақат врач ёзиб берган дориларни истеъмол қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар унутмасинлар, шу кунларда атмосферада кучли магнит бўронлари бошланди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
24 май куни атрофдагиларга нисбатан бардошлилик ва эҳтиёткорлигингизни кенг намойиш этишингиз талаб этилади. Шунда кунни хавотирларсиз, асабийлашишларсиз ўтказасиз. Оилада ҳам муаммолар бир талай. Уларни шошилмасдан ҳал эта боришингиз керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида сиз хусусий мулк сотиб олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун сизга анча оғир кунни ваъда қилишган. Шундай экан, сиз тонгданоқ куч ҳамда имкониятларингизни бир нуқтага жамлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишни бошланг. Хатога йўл қўйишдан жуда эҳтиёт бўлинг. Оилангизда ёқимли хабар тарқалади. Янги меҳмон дунёга келиши кутилади. Оиласи йўқлар эса бугундан кўп яхшиликларни умид қилсалар ярашади. Кечқурун лаҳзаларингиз осойишталикда кечиши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун жисмоний зўриқишларни камайтириб, руҳий етуклик сари интилганингиз маъқул. Анчадан бери йога билан шуғулланишни мақсад қилиб қўйган бўлсангиз, бугун имконият туғилади. Иш жойингизда туйғуларни, асабларни жиловлай олмаслик сизга фақат зиён етказади. Саломатликни ҳам асабни жиловлаган ҳолда мустаҳкам тутишингиз мумкин. Бошқа йўл йўқ. Кечқурун жуфтингиз орзунгиздаги таомни тайёрлаб қаршилаши кайфиятингизни икки ҳисса яхшилайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 май куни болалар муолажа олиши ва рўзғор учун зарур жиҳозлар сотиб олишга анча-мунча пул сарфлашингизга тўғри келади. Шунга яраша пул ҳам топасиз албатта. Аммо банкдан кредит олишни асло хаёлингизга келтира кўрманг. Бу сизга бир кун келиб фақат кўнгилсизликлар ҳадя этади. Ҳамкасблар билан дипломатларча муносабат юритинг. Ўшанда орангиздаги дўстлик, ҳамкорлик янада яхшилана боради. Оила қурмаганларнинг айримлари бугун айрилиқ аламини тотишлари мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
24 май куни шахсий ҳаётга кўпроқ назар ташлашингиз лозим. Жуфтингиз билан анчадан бери орангизда жиддий муаммо кезиб юрибди. Шуни бартараф этиш йўлларини қидиринг. Иш жойингизда раҳбарлардан иш сифати баҳонасида мукофот пули олишингизни ҳам юлдузлар башорат қилган. Кечқурун сизни анчадан бери кўришмаган дўстингиз меҳмонга таклиф этади. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши тайин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз шу қадар ёрқин ва ёқимли кечадики, ташқаридаги булутли ҳаво ҳам уни сиздан тортиб ололмайди. Кун давомида сиз бошдан ўтказишингиз кутилаётган ҳодисалар жуда кўпаяди. Куннинг иккинчи ярмида ё лоторея ўйнаб катта пул ютишингиз, ёки кимдир сиздан олган қарзини қайтариши мумкин. Кечга яқин ажойиб бир инсон билан учрашишингиз кутилади. Кечқурун ҳам дам олишга қўйишмайди. Дўстлардан бири сизни зиёфатга таклиф этади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 24 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..