21:34 / 24.05.2017
7 605

25 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

25 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишда қанчалар фаоллигингизни ҳамкасблар кўриб қўйсин. Вужудингизда бир олам қувватни қучганча югуриб-еласиз, юмушларни ўз муддатида, сифатли қилиб уддалайсиз. Шубҳасиз, тушдан кейин, узоғи билан бу фаолликнинг мукофотини оласиз. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Оила қурмаганлар мабодо бўлғуси жуфтини топа олмай юрган бўлса, бугундан умид қилаверишсин. Кечки пайтга яқин шамоллаб қолишингиз хавфи бор, эҳтиёт бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 май куни эрта тонгданоқ енг шимариб ишга киришинг. Сизни олдинда ўта масъулиятли вазифани уддалаш мажбурияти кутиб турибди. У нафақат тажриба, балки ижодий ёндашув ҳам талаб қилади. Натижасини эса кечқурун кўрасиз. Молиявий аҳволингиз бугун тобида бўлади. Аммо қандайдир юқумли хасталикка чалинишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Еб-ичарда жуда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Шахсий ҳаётда, ишда танаффуслар кўзга ташланмайди. Ишхонада барча сизни севади, ҳурмат қилади. Шундай экан, билиб-билмай ким биландир жанжал чиқариб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида олисдаги қариндошлардан бири сизга ўзингиз анчадан бери кутиб юрган хушхабарни етказиши мумкин. Молиявий масалада эса ё банкдан кредит олинг, ё бадавлат танишлардан қарз кўтаринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 май куни, минг афсуслар бўлсинки, оилангизда жиддий кўнгилсизлик юз бериш эҳтимоли бор. Ишонинг, бу дунёда қувончнинг ҳам, қайғунинг ҳам олдини олса бўлади. Жуда бўлмаганда, Яратгандан астойдил сўрасангиз, албатта марҳаматини дариғ тутмайди. Сурункали хасталиклар ҳануз атмосферада давом этаётган кучли магнит бўронлари туфайли қайталаниши кутилади. Шу сабабли одам кўп йиғиладиган жойларга борманг. Иссиқ ҳавода ҳам кўп юриш тавсия этилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Арслон буржи вакилларига 25 май куни осон кечмайди. Бир тарафдан иш, иккинчи тарафдан оилавий муаммолар чарчатиши мумкин. Бундан ташқари, сиз меросга эга бўлиш, расмийлаштириш каби юмушлар билан ҳам кун бўйи чопишингиз керак. Бу ишда қариндошлар ёрдамисиз кўзланган натижага эриша олмайсиз. Кечқурун ёлғиз қолинг, дам олинг, эртанги кун учун куч йиғинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 май куни эрталабдан туни билан ўйлаб чиққан ишингизни бажаришга киришасиз. Мақсадингиз нафақат иш жойингизда мавқеингизни ошириш, балки катмонни ҳам тўлдиришдан иборат бўлади. Шахсий ҳаётда ўзингиз биринчи бўлиб бошламасангиз, жанжал чиқмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни жиддий назорат қилишлари шарт. Атмосферадаги магнит бўронлари биринчи бўлиб шундай хасталикларга ҳужум қилишини унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш жойингизда бугун вазият сал қалтисроқ тус олиши кутилмоқда. Ишлар ўлда-жўлдалиги раҳбариятни ғазаблантириши тайин. Кун давомида ота-онангиз кексайиб қолган бўлса ёки саломатлиги яхши бўлмаса, хабар олиб қайтишга ҳаракат қилинг. Кечки пайт болалар тарбиясига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, рўзғордаги мажбуриятларингизни ҳам дўндиришингиз зарур бўлади. Кечқурун кимдир сизни боплаб алдаб кетиши мумкин, сергак туринг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
25 май куни ишхонангизда ҳамкасблар билан жиддий баҳслар юзага келиши мумкинлигини юлдузлар башорат қилган. Янги лавозимга эга чиқиш учун елиб-югуришингиз шарт эмас. Агар раҳбарлар маъқул кўрса, югурмасангиз ҳам ўша лавозим сизники бўлади. Кун давомида пул масаласида зинҳор таваккал қилманг, инқирозга юз тутасиз. Илож топсангиз, кечки пайт табиат қўнида дам олиб қайтинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун фақат янги ишларга қўл уришингизни маслаҳат беришмоқда. Яқин ўтмишда бажарилмай қолиб кетган ишларни бир четга суринг. Тушдан кейин сизга сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Розилик билдиришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Жуфтингиз билан бугун негадир муносабатлар яхши кеча қолмайди. Бундай пайтда ё аста чиқиб кетиш керак, ё ён берганингизни тан олишингиз лозим. Шу катта жанжал авж олмаслигини таъминлаши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
25 май куни хоҳ майда, хоҳ катта иш бўлсин, баравар муносабатда бўлинг. Шунда моддий жиҳатдан мукаммалликка эриша оласиз. Тадбиркорларга бугун янги ҳамкорлар ажойиб таклифлар билан мурожаат этиши кутилади. Муҳаббатда эса омадингиз кулади. Агар оила қурмаган бўлсангиз, кечалари тушларингизда кўриб чиқадиган бир инсон билан танишасиз. Бўш келманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун зарарли одатлардан бутунлай воз кечишингизни маслаҳат беришмоқда. Бунинг ўрнига ташқи кўринишингиз ва саломатлигингизга эътибор қаратинг. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланишни одат қилинг. Шу нарса иммунитет кўтарилиши, сергакликни таъминлаб беради. Кечқурун яхшилаб дам олсангиз, қўшимча кучга эга бўласиз. Бу эртанги кунингиз муваффақиятли кечишининг гаровидир.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
25 май куни эрталабданоқ ёлғиз қолишни ихтиёр эта бошлайсиз. Сукунат қўйнида барча режаларни хомчўт қилишга ошиқасиз. Лекин ҳаддан зиёд ёлғиз қолиб кетманг, акс ҳолда бўлиб ўтаётган муҳим ҳодисалардан бехабар қолиб кетасиз. Бугун кимларнингдир фарзанди ёки келини янги меҳмон дунёга келганини айтиб суюнчи олиши мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Соғлиғингизни жиддий назорат қилишга эринманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 25 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..