ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
26 май куни бир талай тадбирлар ўтказишни режалаштирган эдингиз. Бахтга қарши бу режалар амалга ошмаслиги ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. Чунки иш жойингизда раҳбарлар сизнинг зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашга қарор қилишган. Сиз бу вазифани астойдил киришсангизгина кечга қадар уддалайсиз. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади кулади. Бўлғуси жуфтини учратиб қолишади. Шу куннинг ўзида учрашув ҳам бўлиб ўтади. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуриб, оила даврасида бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун атрофингиздагиларга нисбатан ишонч назари билан қарашингизни маслаҳат беришмоқда. Айниқса, улар сизни қадрлашса, ҳеч қачон панд бермаган бўлишса, албатта ишонишингиз керак. Иш масаласида чек-чегара йўқ. Кучингиз, имкониятларингиз, саломатлигингиз ҳавас қилса арзийдиган ҳолатда бўлади. Демак, кун давомида елиб-югуриб пул топишингиз мумкин. Баъзилар 26 май куни шомга яқин олис сафарга жўнаб кетиши кутилади. Агар моддий аҳволингиз кечга қадар ҳам яхшиланмаса, тушкунликка тушишингиз шарт эмас. Қарз кўтаринг, вассалом.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 май куни тадбиркорлар ҳамкорларнинг фавқулодда шартларига кўнишлари лозим. Акс ҳолда ўртадаги шартлашувлар пучга чиқади. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбир ёки туғилган кунга таклиф қилишлари мумкин. Совғани олдиндан тайёрлаб қўяверинг. Шахсий ҳаётингизга ташқи босимлар халал бермайди. Яқинлар билан муносабатларингиз тобида кечади. Саломатлигингиз панд беришини хоҳламасангиз, овқатланиш қоидаларига амал қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун иш жойингизда ҳамкасблар билан жиқиллашиб қолишингиз кутилади. Имкон қадар ўзингизни босишга, муаммони тинчлик йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилинг. Ташқир кўринишингизга зеб бериш, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш бугун хайрли кечади. Соғлиғингиз панд бермоқчи эмас. Молиявий муаммо эса кечга бориб бартараф этилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 май куни арслон буржи вакиллари учун ғалатироқ бошланади. Харажатлар даромаддан ошиб туша бошлаганини сезиб қоласиз. Ана шунда дарров харажатларни камайтиринг, пулни иқтисод қилишни бошланг. Тушдан кейин бир инсон билан танишиб қолишингиз кутилади. Келгусида у сизга жонажон дўст бўлиб қолиши ҳам мумкин. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилишган.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар олис сафарга отланган бўлсангиз, юлдузлар йўлда жуда эҳтиёт бўлишингизни уқтиришмоқда. Иш ва уйни янгисига алмаштириш учун 26 май омадли кечади. Тадбиркор бўлсангиз, мабодо кўнглингиз ёмонликни сеза бошласа, бугун имзоланадиган шартномаларни бекор қилинг. Соғлиғингизга ҳеч қандай хавф раҳна солмайди. Аммо бу хоҳлаган таомни еб, спиртли ичимликлар ичиб, жисмоний зўриқишга зўр бериб бошлаш дегани эмас. Ёдда тутинг, ҳар қандай кўринишдаги хасталик фавқулодда хуруж қилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
26 май куннинг биринчи ярмисида жуфтингиз билан бўлар-бўлмасга жанжаллашишингиз эҳтимоли бор. Оғирроқ бўлинг, иш ажрашишгача бориб етмаслиги лозим. Кун давомида сизга ўнлаб сердаромад ишларни таклиф этишади. Сиз мулоҳаза қилган ҳолда уларнинг энг яхшисини танланг. Дўстлардан бири сизга ажойиб бир маслаҳат беради. Албатта қулоқ осинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳам атрофдагилар, ҳам ўзингизга нисбатан адолатли бўлинг. Ҳеч кимнинг фикрини инкор қилманг. Ҳатто, сиз ҳақ бўлсангиз ҳам, сукут сақлаб қўя қолинг. Ёши улуғларга имкон қадар кўпроқ меҳр-оқибат кўрсатинг, мевасини албатта оласиз. Моддий аҳволингиз 26 май куни шу қадар паст даражада бўладики, энг муҳим харидларни ҳам четга суришга тўғри келади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 май куни эскисини уддаламай туриб янги ишга қўл урманг. Шахсий ҳаётингизда муаммо туғилса ҳам бир неча соатда ҳал этишга уринманг. Кечки пайт мактабдош дўстлардан бири қандайдир ёқимсиз хабар етказиб руҳингизни тушириб юбориши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Таниш-билишлар зиёфатга чорласа, борманг, серқатнов йўлларда жароҳат олишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар сизга бугун фаол ва унумли кун ваъда қилишган. Нафақат қизиқарли ва сердаромад иш, балки ажойиб шериклар топасиз. Пул масаласида таваккал қилманг. Шу жумладан, азартли ўйинларга ҳам берилманг, йўқотишга юз тутасиз. Оиласи йўқларни бугун кечқурун романтик учрашув кутади. Ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи овқатлар еманг. Бугун спиртли ичимлик истеъмол қилишни тўхтатиш жуда хайрли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 май куни айрим дўстларимиз жуфти билан ажрашиш масаласини ҳал этишга киришиши мумкин. Бу хусусда барибир жуда чуқур мулоҳаза қилиш, шошилмаслик зарур. Агар туйғулар ҳақиқий бўлса, жуфтингиз сизни ташлаб кетган тақдирда ҳам барибир қайтади. Бугун оммавий тадбирларда иштирок этманг. Спорт билан шуғулланиш, сурункали хасталикларни даволаш, тиш дўхтирига бориш муваффақиятли кечади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар маълум муддат бошқа шаҳарда ёки табиат қўйнида дам олишни маслаҳат беришмоқда. Шунда кейинги вақтларда панд беравериб хуноб қилаётган соғлиғингиз ҳам асл ҳолига қайтарди. Муҳаббатда эса бир кўришда севиб қолиш деган гаплар сиз учун эмаслигини унутманг. Тижоратчилар 26 май куни икки ҳисса даромад олишлари мумкин. Фақат бунинг учун рақобатчилар билан ади-бади айтишмасдан, ишга шўнғишингиз талаб этилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?