23:46 / 26.05.2017
5 780

27 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

27 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
27 май куни шахсий ҳаётингизда жиддий муаммо туғилиши кутилади. Жуфтингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Агар ҳақиқатан оилангизда тинчлик, тотувлик бўлишини хоҳласангиз, уни рашк қилманг. Рашк ҳар доим ҳам муҳаббат рамзига айланавермайди. Молиявий аҳволингиз ҳам ғалати тарзда ижобий ҳал бўлади. Ўзингиз сира кутмаган тарафдан пул келиб қўлингизга тушади. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келгани ҳақидаги хабар тарқалиши мумкин. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун кунингиз жуда мароқли ва хайрли кечади. Руҳан енгил бўласиз. Юлдузларнинг башорат қилишларича, кун давомида лабингиздан табассум аримайди. Муаммоларни ҳам осонлик билан, хамирдан қил суғурган каби тез ҳал эта биласиз. Лекин иш жойингизда баъзи ҳамкасблар бўлар-бўлмас гап-сўзлар билан кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу ҳасаднинг бир кўриниши денг-у, қўл силтаб қўяверинг. Уларга раҳбарлар нуқул сизни мақташлари алам қилади-да!
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 май куни фақат ўз куч ва имкониятингиздан келиб чиқиб иш тутинг. Ўзингизга нисбатан тажрибаси камлар маслаҳатига қулоқ тутманг. Куннинг иккинчи ярмида эса моддий аҳволингиз яхшиланади. Соғлиғингиз пича безовта қилиб ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳар ҳолда бу иссиқ ҳаво таъсири бўлса керак. Кечқурун қариндошлардан бири сизга ёқимли хабар етказади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун яқин ўтмишни буткул миянгиздан чиқариб ташлашингиз ва ҳеч қачон уёққа қайтмаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Чунки хотиралар хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, тўлақонли ишлашга, яшашга халал беради. Организмингизда айтарли куч қолмаган ҳисоб. Шундай экан, витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг, вақтида дам олинг. Ўзингизга ёқмайдиганлар билан мулоқотга киришманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 май куни миянгизни фақат янги, фойдали ғоялар учун бўшатиб беринг. Бўлар-бўлмас хаёлларни ҳайдаб солинг. Бундан олдин эса қолган-қутган ишларни поёнига етказинг. Муҳаббатда бугун сиздан омадлиси, бахтлиси бўлмаса керак. Пул масаласида негадир бугун ишларингиз юриша қолмайди. Шунинг учун таваккал қила кўрманг. Аҳволингиз баттар танглашиши мумкин. Соғлиғингиз жуда тобида, унинг қадрига етинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 май куннинг биринчи ярмини пулингизни кўпайтиришга бағишланг. Зарур бўлса, ҳар қандай ишни ҳам йиғиштириб қўйинг. Сиздан қачонлардир қарз олганлар қаттиқроқ турсангиз бугун қарзларини қайтариши мумкин. Кун давомида кимларгадир алданиб қолишингиз хавфи бор. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳар қачонгидек саломатликни назорат қилишдан чарчамасликлари талаб этилади. Кечқурун жуфтингизни ёнингизга олиб бирор кафеда кечки овқатни тановул қилишингиз мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 май куни тарози буржида туғилганларнинг баъзилари севимли инсони билан ажрашиш палласини бошдан кечириши кутилади. Агар шу паллага тайёр бўлсангиз, бардош қилинг. Оила қурмаганлар эса бугун бўлғуси жуфти билан тасодифан танишиб қолишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Ётар паллангизда калорияси кучли таом истеъмол қилманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун анчадан бери асабингизга тегиб келаётган бир иш ниҳоят якунига етишини башорат қилишган. Бугун оилавий ажрашиш, мулк ажрими ва бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш каби амаллар омадсиз ва муваффақиятсиз кечади. Тижоратчилар эса дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Бугун даромад икки ҳисса бўлиши тайин бўлиб турибди. Ёши улуғ, хаста қондошлардан хабардор бўлиб дуоларини олинг. Бир кун асқотади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 май куни режа асосида иш бошлайсиз. Лекин тез фурсатда уддалашингиз керак бўлади. Тушдан сўнг азалий орзуларингиздан бирининг ушалиш эҳтимоли бор. Саломатлигингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Вақт топиб врач кўригидан ўтиб қўйинг. Яқин ўтмишни зинҳор ёдга олманг, бугунги кун билан яшашга ҳаракат қилинг. Айримлар кечқурун олис сафарга отланишлари мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
27 май куни қариндошлардан бири сизни нуқул қонунга зид ҳаракатлар содир этишга ундайвериши кутилади. Бироқ унга нисбатан қўпол муносабатда бўла кўрманг. Яхшиси ундан узоқлашинг ва қанчадир муддат у билан гаплашманг. Пул масаласида жиддий тўсиқларга учрашингиз кутилади. Аммо дўстлардан қарз кўтаришга шошилманг. Кечқурун бу муаммо ҳам бартараф этилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 май куни зарарли одатлардан қутулиш чораларини кўрмасангиз бўлмайди. Бир кун келиб улар саломатлигингизга жабр етказиб қўйиши мумкин. Бугун мачитга бориб, жамоавий намоз амалида иштирок этиш, ўтганлар ҳақига дуолар ўқиш жуда хайрли кечади. Шу билан бир қаторда қўшимча билим олганлар ҳам доғда қолишмайди. Жисмоний зўриқишлардан узоқ бўлинг, бел қисмингизда жиддий муаммо пайдо бўлиш хавфи бор. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун атрофдаги суҳбатдошлар, ҳамкасблар, маслакдошларни зимдан кузатиб уларга қўшимча баҳо берадиган кунингиз. Шунда улар орасидан сизга ҳақиқий меҳр-оқибат кўрсатиши мумкин бўлганларини қайта кашф этасиз. Гардеробни янгилаш, походга чиқиш, гўзаллик салонига бориш, дўстлар билан суҳбатда бўлиш бугун муваффақит келтиради. Кунни аъло кайфиятда кеч қиласиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 27 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...