ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар сизга бугун илгари бартараф эта олмаган муаммоларга қайтиб, уларни қай йўл билан бўлмасин ижобий ҳал этишни маслаҳат беришмоқда. Куннинг иккинчи ярмида худди эртаклардагидек азалий орзуларингиз кетма-кет ушала бошлаши кутилади. Шахсий ҳаётда пулнинг дастидан жуфтингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар ўзингизни дипломатларча тута олсангиз, бу катта жанжалга айланмайди. Соғлиғингизни кун давомида назоратда ушланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 май куни бор куч ва имкониятларингизни бир жойга жамлаб ҳаракат бошламасангиз, режаларни амалга ошира олмайсиз. Бунинг учун қаттиқ ишлашингиз, дам олишни маълум муддатга йиғиштириб қўйишингиз керак. Шунда пул ҳам ўзи киссангизга келиб тушишига гувоҳ бўласиз. Рўзғор камоматлари, даволаниш ва фарзандлар камчиликлари учун катта пул сарфлашингиз кутилади. Кечқурун танишлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин. Сиз меҳмонга боришдан бош тортинг, акс ҳолда эртанги кун учун етарлича куч тўплай олмайсиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун тижорат ва тадбиркорлик билан шуғулланувчилаирга ҳамкорлик борасида жуда қизиқарли таклифлар келиб тушади. Аммо барча вариантларни яхшилаб ўрганиб чиққачгина розилик билдиринг. Оила қурмаганлардан кимдир яқинда бир инсон билан танишиб учраша олган бўлса, бугун бу муносабатларга нуқта қўйилиши мумкин. Ташвиш чекманг, ҳали тақдирдошингизни топишга улгурасиз. Саломатлигингиз кечки пайт панд бера бошлаганини сезсангиз, дарҳол чорасини кўринг. Рўза тутмаётган бўлсангиз, рўзадорларга албатта хизмат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 май куни яқиндагина аразлашиб қолганингиз, яъни, севган инсонингиз билан ғурурни бир четга беркитган ҳолда ярашиш пайида бўлинг. Туйғулар ҳақиқий бўлса, бир кун келиб бундай аразлашишлар такрорланмайди. Олис сафарга чиқиш ва янги келишувлардан вақтинча бош тортинг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун қариндошлардан бири сизга қўнғироқ қилиб ажойиб хушхабар етказиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун арслон буржида туғилганларнинг айримларига юқори лавозим тақдим этишлари кутилади. Лекин мўлжаллаб қўйилган меҳнат таътилини бошқа пайтга қолдиришингиз лозим бўлади. Кун бўйи истеъмол қилаётган таомингиз ва ичимликларга жиддий эътибор беринг. Ошқозонингиз бузилиши ва овқатдан заҳарланишингиз хавфи бор. Молиявий аҳволингиз сиз ишдалигингиздаёқ ижобий ҳал бўлади. Демак, ўзингиз ёқтирган харидларга қўл ураверсангиз бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 май куни киссангиз кутилмаганда пулга тўлиши кутилади. Аммо бу пуллар қаердан келиб тушишини худо билади. Энди анчадан бери ўзингиз орзулаган уйни сотиб олиш учун имкон туғилди. Бу ишни сира ортга сурманг. Эмоциянгиз кун давомида ўзгаришларсиз бир маромда бўлади. Аммо енгил-елпи баҳсларга ҳам дучор бўлишингиз мумкин. Саломатлигингиз безовта қилмайди. Шунга қарамай, сурункали хасталикка чалинганлар дориларини вақтида ичишлари тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун сиз учун ажойиб кечишини ваъда қилишган. Қизиқарли учрашувлар, яқин масофага ажойиб сафар кайфиятингизга кайфият қўшади. Асосийси, улардан руҳланиб кетиб жиддий хатоларга йўл қўймасангиз бас. Молиявий аҳволингиз яхшиланиши бироз ортга сурилиши мумкин. Лекин бундан фожиа ясаманг. Кечқурун асосий вақтингизни болалар билан турли мавзулардаги суҳбатга бағишланг. Бугун табиат қўйнига оилавий чиқиб дам олиш хайрли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун куннинг биринчи ярмида сизни қачонлардир ўзингиз бирга ишлаган, яқин дўстга айланган инсон бир пиёла чойга чақириши мумкин. Ҳойнаҳой, сизни иш юзасидан янги ҳамкорликка таклиф қилса керак. 29 май куни ёғли, хамирли ва шўр таомлар, салатлар, тузламалар истеъмол қилишдан тийилганингиз маъқул. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ёши ўтган ёки хаста қариндошлар бўлса, уларнинг ҳолидан хабар олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
29 май куни уй-жой масаласидаги муаммолар муваффақиятли бартараф этилади. Бундан ташқари, ўзингиз анчадан бери жанжаллашиб келаётган одам билан дафъатан ярашасиз. Иш давомида арзимас, майда-чуйда деталларга ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Мавқени оширадиган пайт ҳали келмади, аммо илк қадамни ташласангиз, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун соғлиғингизни бир назоратдан ўтказиб қўйишни унутманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 май куни шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Агар оила қурмаган бўлсангиз, бу муаммоларга нуқта қўйишингиз ва танлаганингиз билан аҳилликда муносабат юритишингиз зарур бўлади. Ҳар бир воқеа-ҳодисага хотиржам муносабатда бўлинг. Хасталанган бўлсангиз, бугунданоқ тузалиш палласига кирасиз. Врачлар ёзиб берган дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун илгари жанжаллашиб қолган қариндошларингиз билан ярашишингизни юлдузлар башорат қилишган. Олис йўлга чиқсангиз, жуда эҳтиёт бўлинг. Иложи борича шахсий автомобилингизда йўлга чиқманг. 29 май куни жуфтингиз билан арзимас сабаб туфайли муносабатларингиз янада мустаҳкамланиши кутилади. Кечқурун оила аъзоларингизни олиб кафега борсангиз ҳам зиён қилмайди. Чунки молиявий масалада муаммонгиз бўлмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 май куни ҳар бир айтадиган сўзингизни ўйлаб гапиринг, босган қадамингизни ўлчаб босинг. Акс ҳолда пушаймон бўлишингиз ҳеч гап эмас. Саломатлигингиз бугун жуда яхши бўлади, бемалол спорт билан шуғулланишингиз, чўмилишга борсангиз бўлаверади. Асосийси, арзимас тўсиқлар туфайли кайфиятингизни бузиб қўймасангиз бас. Рўза тутган бўлсангиз, Рамазон муборак бўлсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди