Бир парча қоғоздаги ёзув биз ҳақимизда нимани англатиши мумкин, деб ўйларсиз? Графология, яъни инсоннинг ҳуснихатига қараб унинг характерини билиш назарияси орқали қизиқарли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
Сўзлар орасида бўш катаклар кўп бўлса, ёзув соҳиб ёки соҳибаси ўзини ёлғиз ҳис қиляпти.
Тартибсиз ёзувлар – турмушини назорат қила олмаслик.
Катта ҳарфлар – тартибсизлик.
Жуда кичик ҳарф (“чумоли ёзув”) – ўзига ишончи паст инсон, эҳтиёткор, реалист, лекин техника билан тез тил топишади.
Узун ҳарфлар – эстетика, мардлик, қобилият ва адабиётга меҳр.
Семиз ҳарфлар – очиқлик рамзи.
Рақамларга ўхшаш ҳарфлар – ўқимишли, сабрли ва бироз совуққон.
Вараққа сиёҳ кўп томизилган, ёзувида суркалган жойлари кўп бўлса – нозиктабиат, шунингдек, кутилмаган, ажойиб ишларни бажаришга рағбат кучли.
Ҳарфдаги белгиларни ташлаб ёзиш – ёлғиз қолганда ўзига хизмат кўрсатолмайди, ўзига нисбатан беэътибор.
Илгакларни гажак билан ёзиш – қарорни осон ва тез қабул қиладилар. Назоратни яхши кўрадилар, қонунларга бажонидил амал қиладилар. Шунингдек, оптимист бўладилар.
Йирик-йирик ёзадиганлар – ўта илтифотли, сахий, кўнгилчан ва санъат шайдолари.
Ингичка ёзувлар – ҳаракатчан, лекин бировнинг дардини тушунмайдиган кишилар.
Ҳарф ораларини катта-катта очиб ёзиш – маблағни бесамар совуришдан дарак.
Илгакни узун тушириш – завқ-шавққа тўла инсонлар.
Тепага чиққан узун чизиқлар – ҳиссиётга бой кишилар.
Илмоқ учлари ўткир – ҳаққонийлик ва очиқлик.
Хаттотлар хатига ўхшаш – фантазия кучлилиги, юксак қобилият эгаси, шу билан бирга қўрқоқ ва беқарор.
Безакларсиз, оддий, сўзлар орасида бўш катаклар хаммасида бир хил ташланган бўлса, ҳарфларнинг шакли ҳам деярли бир хил –ақл устуворлиги.
Ҳарфлар бир-бири билан боғланган, қўлча ҳосил қилган – ўз фикрини ҳурмат қилиш.
Енгил, ортиқча куч ва ҳаракатсиз – характери ҳам енгил, ҳаётдан рози, бировга қулоқ тутувчи ва эргашувчи, меҳрибон.
Керакмас пайтда, масалан сўз ўртасидаги ҳарфларни ҳам каттада ёзиш, сўзлар орасида кўп жой ташлаш – қувноқ, ҳазилларни ёқтирадиган, севги ва орзуга мойил, шунингдек математик қобилиятга эга.
Ўнг томонга оғиштириб ёзиш – фаол ва орзуларга бой,
ўнг томонга жуда ҳам кўп эгилган, натижада охирги харфлар деярли кўринмай қолган, бир қарашда титраб ёзилганга ўхшаса – таъсирчанлик.
Титраб ёзиш – талабчан, гўзалликка меҳри баланд, дангал, айни вақтда қўрқоқ.
Тўғри қилиб ёзадиганлар – характерида қўрқув йўқ.
Ёзув аниқ, ўқишга осон, ҳарфлар бир-бирига боғланган бўлса, бу меҳнаткаш, ишларни чин дилдан қилиш, баъзида пессимист. Бундай одамлар гоҳида очиқ гапириб, қўполлик ҳам қилиб қўядилар.
Чап томонга оғиштириб ёзиш – эркин эмаслик, доимий характери йўқ, аниқ қадамни қўя олмайди.
Кичик вараққа кўп нарса сиғдириш (тежамкор усул) – бунинг иқтисодга даҳли йўқ. Айнан шундай ёзадиганларга ўзбошимчалик ёт бўлади.
Тез ва чиройга кам эътибор бериб ёзиш – бу одамнинг иши ёзишни кўп тақозо қилади ва у кўп вақтларда бирор жойдан кўчириб эмас, ўзи ўйлаб, ичидан тўқиб ёзади.
Буни қарангки, ҳуснихатимизнинг ташқи қиёфамиз билан боғлиқ бўлган жиҳатлари ҳам бор экан.
Баланд бўйли инсонлар. Деярли ҳеч вақт бўғин кўчириб ўтказмасликка ҳаракат қилади, ёзувида чалкашлик йўқ, чизиқлар тортилмаган тоза оқ қоғозга ҳам бир текисда, чиройли ёза олади.
Паст бўйли инсонлар. Сўзни тўлиқ ёзишга жой етса ҳам бўғин кўчириш оати бор, ҳарф ва сўзларни чўзиброқ ёзишади, илмоқларни узун-узун қўйишади.
Ўрта бўйли инсонлар. Сўзларни қисқартириб ёзиш одати бор, қатор охиридаги сўз ё ҳарфлар пастгача тушиб кетади.
Оқ-сариқдан келган, малла сочли инсонларнинг ёзуви аниқ, дид билан ёзилган, ҳарф ва сўзлари майда, чўзилмаган бўлади. Қатор чизилмаган вараққа ҳам бир текисда чиройли ёза олади. Уларнинг кўпчилигини ҳуснихати чиройли.
Қора сочли инсонлар улардан фарқли равишда, қатор чизилмаган қоғозга бир текисда ёза олишмайди, кўпинча ҳуснихатлари тепага қараб чиқиб кетади. Шунга қарамай, чиройли ёзишга уринишлар сезилиб туради. Улар бош ҳарфларни ажратиб кўрсатишни хоҳлашади, баъзан кераксиз жойда ҳам бош ҳарфни ишлатади.
Давлат ишида ишловчи кишилар ҳарфлар формасига эътиборсиз ёзишади.
Пала-партиш ёзадиганлар эса кўпинча ишчи, ҳунарманд, хизматчиларга тегишли бўлади.
Фаолиятида бевосита пул билан ишловчи, масалан, сотувчи, дорихона хизматчиси, тадбиркорлар кўп ўчиришади, бўяшади. Умуман олганда, уларнинг ҳуснихати камдан-кам чиройли бўлади.
Қатор чизилмаган қоғозга ёзганда пастга тушиб кетиш шоирларга хос.
Графологияда кузатилган яна бир қизиқ ҳолат: энг чиройли, бенуқсон ва бехато ҳуснихат эгалари кўп ҳолларда тикувчиларга хос бўлади.
Хўш, графология ҳар доим ҳам оқланадими? Бу борада психологларнинг фикри ҳам турлича. Зеро, инсон мураккаб, унинг руҳиятини аниқ айтиб бериш мушкул.
Нима бўлгандаям, ўзликни англаш ҳамма учун ҳар қачон қизиқарли бўлиб келган. Балки энди сиз ҳам оддийгина қайдларга бефарқ қарамассиз…
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?