ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун юлдузлар шахсий ҳаётингизда чалкашликлар, тушунмовчиликлар юзага келишини башорат қилишган. Иш жойингизда эса аксинча, хотиржамлик ҳукм суради. Фақат кучингизни ҳар бир бир юмушга тўғри сарфлай билинг, йўқса жисмоний зўриқишдан жабр кўришингиз мумкин. Саломатлигингиздан бугун шикоят қилмайсиз, ўзингизни яхши ҳис этасиз. Кечқурун тоза ҳаводан кўпроқ нафас олсангиз бас. Моддий жиҳатдан ҳам муаммо кўзга ташланмайди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 май куни аввал ўзгалар, танишлар, дўстлар муаммоларини бартараф этишда яқиндан кўмаклашасиз. Ана ундан кейин ўз ишларингизни бажаришга киришасиз. Бугун ижодкорлар учун муваффақиятли кечади. Бошқа касб эгалари ҳам мияда пайдо бўлувчи янги ғояларни ҳаётга тадбиқ эта билишса, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Саломатликни алоҳида назорат қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар мавқе масаласида шошма-шошарликка йўл қўймасликни маслаҳат беришмоқда. Ундан кўра тинчгина ҳар кунги ишларингизни амалга оширишда давом этинг. Улар сизга албатта муваффақият ҳадя этади. Кечқурун кимдир сизни зиёфатга таклиф этиши мумкин. Бу зиёфат кайфиятингизни янада яхшилайди. Дам олинг, куч йиғинг, соғлиқ ҳақида қайғуринг. Моддий аҳволингиз ҳар қандай даражадаги харидларни амалга ошириш учун етарли.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 май куннинг биринчи ярмида қисқа масофага хизмат сафари билан жўнашингиз кутилади. Бу сафар қисқа бўлишига қарамай, сиз учун жуда қизиқарли кечади. Кун давомида нафақат иш, балки атрофдагилар билан шахсий муносабатларни ҳам янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида тасодифан болаликдаги дўстингиз билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган таомларни истеъмол қилманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар бугун ҳар бир ишда ижобий натижаларга эришиш учун биринчи навбатда ҳамкасблар билан муносабатларни илиқ ҳолда ушлай билишингиз кераклигини уқтиришмоқда. Кун давомида кимдир сиздан олган қарзини қайтариши кутилади. Шу пуллар моддий аҳволингизни мустаҳкамлайди. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётда эса муаммолар кўзга ташланмайди. Жуфтингиз билан хотиржамликда кунни кеч қиласиз. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 май куни фақат мавқе, обрў кетидан қувманг-у, жуфтингизга, оиласиз бўлсангиз, бўлғуси тақдирдошингизга эътибор қаратиб қўйинг. Акс ҳолда бир кун келиб муносабатларда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бормай яхшиланади. Оиласиз дўстларимиз ҳаётида бугун бир воқеа содир бўладики, шунинг таъсирида ҳаёт буткул ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун жуфти билан биргаликда уй-жой ёки хусусий мулк сотиб олиш ҳаракатига тушганлар дафъатан жанжаллашиб қолишлари мумкин. Агар сиз босиқ бўлсангиз, ўзингизни тия билсангиз, бу катта жанжалга айланмайди. Иш жойида янги лойиҳалар ўйлаб топганларни раҳбарлар моддий рағбат билан олқишлайди. Аммо ҳасад қилувчилар ҳам топилади. Сиз ана ўшалардан эҳтиёт бўлинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 май куни иш жойингизга янги ходим келиши сизни бироз мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин. У билан тил топишишингиз қийинроқ кечади. Бугун олдиндан режалаштирилган сафар ва собиқ синфдошлар билан учрашув муваффақиятли кечади. Агар янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятида бўлсангиз, бу ишни ёлғиз эмас, дўстлар ёки ҳамкасблардан бири билан биргаликда бажаринг. Шунда лойиҳа сиз кутган даромадни албатта тақдим этади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун оиласизлар суюкли инсони билан навбатдаги учрашувга йўл олишлари мумкин. Эҳтирослар, туйғулар, ҳаяжонлар сизни яна жаннатий лаҳзаларга ошно этади. Ишда ҳасад ва ғийбатни хуш кўрадиган ҳамкасблардан нарироқ бўлинг. Уларга сир айтманг. 30 май куни олис сафарга чиқиш муваффақият келтирмайди. Кечқурун бош оғриғидан бироз қийналишингиз кутилади. Буни оддий анальгетик ёрдамида бартараф этса бўлади. Тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини юлдузлар башорат қилишган.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 май куни бадавлат кимсалар ҳимоясида бўлган бир одам билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Бу вазиятда сизга фақат ақл билан иш тутиш, ҳар бир гапни ўйлаб гапиришгина асқотади. Моддий аҳволингизни ўзингиз хоҳлагандек даражада яхшилаш учун қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак бўлади. Руҳий жиҳатдан сизга дам берувчи, лаззат бағишловчи иш топсангиз, янада ошиғингиз олчи бўлади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун сизга яхши кунни ваъда қилишмайди. Лекин фожиа ясайдиган даражадаги кўнгилсизликлар ҳам содир бўлмайди. Ишни сифати масаласида, пул топишда баъзи тўсиқларга дуч келишингиз мумкин холос. Саломатликни мустаҳкамлаш учун асқотадиган барча машғулотлар бугун хайрли кечади. Велосипедда сайр қилсангиз ҳам соғлиғингиз фақат яхши тарафга ўзгаради. Кечқурун ифторликни яқин дўстлардан бириникида қилишингиз кутилади. Рўза тутмаган бўлсангиз, рўзадорларга хизмат кўрсатишни унутманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 май куни ишни иккинчи планга қўйиб, ташқи кўринишингиз ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш билан шуғулланинг. Бугун тўйлар, юбилей ва никоҳдан ўтиш маросимлари муваффақиятли кечади. Моддий масалада тўсиқлар мавжуд. Лекин кечқурун бу муаммо ҳам бартараф этилади. 30 май куни уй олди-сотдиси билан шуғулланманг, чув тушиб қолишингиз эҳтимоли бор.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?