Ёзнинг иссиқ кунларида Муқаддас Рамазон ойи рўзасини қийналмай тутишни истасангиз, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилинг.
Бу ойда таомингиз одатдагидан фарқ қилмаслиги керак. Иложи борича, оддий бўлиши лозим. Сабаби, таомномадаги кескин ўзгаришлар айрим аъзоларни зўриқтириши, турли муаммоларга дучор қилиши мумкин. Кўпроқ сабзавотлар, мевалар, парранда, балиқ, нон, донли ва сут маҳсулотларини истеъмол қилинг. Уларнинг ҳазми осон ва тўйимли саналади. Қовурилган таом ейишдан ўзингизни тийинг. Бундай таомлар ҳазм қила омасликка, жиғилдон қайнашига, кучли чанқоққа сабаб бўлади. Бундан ташқари, иссиқдан сақланиш ҳам лозим. Бу танани сувсизлантириб, чанқашга олиб келади.
Амал қилиш лозим бўлган нарсалар:
— Ёғли ва қанд миқдори кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилманг. Улар туфайли сизни чанқоқ қийнаши мумкин.
— Саҳарлик вақтида кўп еб қўйишдан, кўп миқдорда сув ичишдан чекланинг. Бунинг оқибатида кун давомида организмни тонусда ушлаб турувчи минерал тузлар чиқиб кетади.
— Чекманг, агар бу одатингизни ташлай олмасангиз, бугундан чекишни камайтириб боринг.
— Саҳарлик вақтида қайнатилган, енгил, аммо узоқ вақт давомида ҳазм бўлувчи таомларни тановул қилинг. Буларга дуккакли (ловия, нўхат, мош каби) ва дон маҳсулотлари киради.
— Организмингизда сувни меъёрда ушлаб туриш учун ифтор вақтида ва кечки уйқу орасида кўпроқ сув ва шарбатлар ичинг. Бу танангизнинг сув билан тўйинишига ёрдам беради.
Рамазон рўзасини тутмасликка рухсат этилганлар қуйидаги кишилардир:
1. Балоғатга етмаган бола.
2. Ақлини йўқотган мажнун.
3. Ҳушидан кетган киши.
4. Касалга чалиниб, рўза тутолмайдиган кишилар.
5. Сафардаги мусофир.
6. Рўза тутишга мадори йўқ кексалар.
7. Ҳайз ёки нифос кўрган аёллар.
8. Ҳомиладор ва эмизикли жувонлар.
Кутиладиган муаммолар:
Рамазон рўзасининг иссиқ кунларга тўғри келиши танамизда турли муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Албатта, бу ўзимизнинг нотўғри оқатланишимиз туфайли бўлади. Ана шундай кўнгилсизликлар ва уларни олдини олиш ҳақида тўхталамиз.
Қабзият
Сабаблари: кўп миқдорда қуюқ овқат ейиш, сув ва сабзавотларни етарлича истеъмол қилмаслик.
Давоси: суюқлик истеъмолини кўпайтиринг, нон маҳсулотларини пиширишда дағал янчилган ундан фойдаланинг.
Ҳазм қила олмаслик ва қориннинг дам бўлиши
Сабаблари: ҳаддан зиёд ейиш (бўкиб қолиш), кўп миқдорда қовурилган, ёғли, аччиқ таомларни истеъмол қилиш, шунингдек метеоризм (ичакларда ҳаво тўпланиши) чақирувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш. Масалан, тухум, карам, газланган ичимликлар каби.
Давоси: ҳаддан зиёд кўп еманг, мева шарбати, ундан ҳам яхшиси дистилланган сув ичинг.
Ҳолсизлик (қон босимининг тушиб кетиши)
Сабаблари: етарлича суюқлик ва туз истеъмол қилмаслик
Даволаш: ортиқча иссиқликдан сақланинг, суюқлик ва туз истеъмолини кўпайтиринг.
Бош оғриши
Сабаблари: чекиш ва кофеин истеъмол қилиш, ўта чарчаш, уйқу етишмаслиги, кун давомида пайдо бўлувчи ва кучаювчи очлик ҳисси. Агар бош оғришининг сабаби қон босимининг пасайиши бўлса, бош оғриғи анча кучайиб, ифтор вақтида кўнгил айнишни келтириб чиқариши мумкин.
Даволаш: тамаки ва кофеин истеъмолини рамазондан 1-2 ҳафта олдин аста-секин камайтиринг. Ўтли ёки кофеин сақламайдиган чой ичиш мумкин. Рамазон вақтида кунингизни яхши ухлаб олишга ҳам қулай қилиб тақсимланг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?