21:17 / 30.05.2017
6 009

31 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

31 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
31 май куни маълум муддатга асосий ишлардан чалғиб, таниш-билишларнинг, дўстларнинг муаммоларини бартараф этишга кўмаклашишингиз кутилади. Аммо ўзингизга тааллуқли ишни ёлғиз ўзингиз адо этасиз. Бугун хизмат сафарига бориш, фойдали шартномалар имзолаш ва романтик учрашувлар муваффақиятли кечади. Оила қурмаганларнинг бўлғуси жуфтини топишлари учун имкониятлари юз эллик фоизга тортади. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан муносиб ҳимоя қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ишларингиз ўлда-жўлда бўлиши, шахсий ҳаётингизда эса жиддий муаммолар кўндаланг келиши кутилади. Тижорат билан шуғуллансангиз, позициянгизни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Акс ҳолда рақобатчилар сизни бир ҳамла билан синдиришлари ҳеч гап эмас. Муҳаббатда алданиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Бугун баҳорнинг охирги куни ва ёзнинг бошланиши. Олдинда кутилаётган иссиқларга тайёр туришингизга тўғри келади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
31 май куни ғалати аҳволга тушиб қолишингиз мумкин. Аниқроғи, номаълум манзилга ташриф буюрасиз-у, бу жой, жиҳозлар, буюмлар, одамлар танишдек туюлаверади. Ўзингизни қўлга олиш, вазиятни ўзгартириш учун яқин дўстлардан бири билан учрашиб маслаҳатлашинг. Балки бош қисмингизда салбий ўзгаришлар мавжуддир. Буни мутахассислар аниқлаб беради. Дўстингиз билан суҳбат ҳамма муаммоларни йўққа чиқаради. Кечқурун ухлашдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар еманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун даромадлар ва харажатлар элликка эллик бўлиши кутилади. Яъни, буёқдан пул ишлаб топасиз, уёққа борасиз-да, сарфлайсиз. Лекин фойдали буюмларга сарфласангиз, арзирди. Савдо, реклама ва тижорат-лойиҳалар ишлаб чиқиш билан шуғулланадиганлар учун 31 май омадли кечади. Шахсий ҳаётингиз эса бугун жанг майдонини ҳам эслатиб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Жуфтингиз ҳужумга ўтади, сиз ён беришдан бошқасига тайёр эмассиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
31 май куннинг биринчи ярмидаёқ жуда катта тезликда моддий аҳволингизни яхшиламасангиз бўлмайди. Сизни кўролмайдиганлардан қайсидир бири бугун сизни катта пулга туширишни ният қилган, эҳтиёт бўлинг. Кўча-кўйда ҳам даромадларингиз, ички сирларингизни ҳеч кимга айтманг. Оила қурмаганлар ҳам сергак тортмасалар бўлмайди. Танлаганингизни тортиб олишга бел бойлаган рақиб пайдо бўлган. Уни тез тинчлантирмасангиз бўлмайди. Ўзингиз қуруқ қолишингиз мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Афсуски, бугун оилангизда жуфтингиз билан яхшигина жанжал бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳар қачонгидек молиявий масалага бориб тақалади. Табиат қўйнига чиқиш, сойлар бўйида дам олиш учун 31 май жуда хайрли кечади. Агар ишларингиз кўп бўлмаса, табиат қўйнига отланинг. Саломатлигингиз ҳам шу баҳонада янада яхшиланади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар баҳорнинг охирги куни ҳам ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этишлари керак бўлади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
31 май куни севган инсонингизни ёнингизга олиб у қадар олис бўлмаган манзилга сафар уюштиришингиз кутилади. Бу қўшни шаҳар ёки тоғ ён бағрига бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Иш жойингизда эса қисқартиришлар содир бўлиши кутилмоқда. Анчадан бери қўшимча иш излаш билан овора эдингиз чоғи, ҳаракатни тезлатиш вақти етди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Иш жойингизда сизни бир эмас, бир неча омадга элтувчи имконият эшиклари кутмоқда. Буларнинг бири миянгизда пайдо бўла бошлаган янги ғоя, иккинчиси эса шу ғояни амалга оширишда дўстлар ва ҳамкасблар берадиган ёрдамдир. Шахсий ҳаётингиз осуда кечади. Ёши улуғ қондошлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Башарти жуфтингиз билан орангизда совуқчилик пайдо бўлса, совуқчиликдан дарҳол халос бўлишингиз шарт. Асабларни асранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун кун давомида нимаики ишга қўл урманг, етакчи вазифасини ўташингизга тўғри келади. Бу молиявий аҳволингизни бутлаб олишда ҳам катта ёрдам беради. 31 май куни табиат қўйнида дам олиш, олис сафарга чиқиш омадли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи ҳам йўқ эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ишда янги лойиҳаларни ўз ташаббусингиз кўмагида ҳаётга тадбиқ эта олсангиз, сиздан бахтлиси бўлмасди. Аксинча бўлиб чиқса, мукофотдан ҳам, олқишлардан ҳам қуруқ қоласиз. Шахсий ҳаётда кўпроқ жуфтингиз фикри билан ҳисоблашинг. Ўз манфаатларингизни вақтинча бир четга суриб қўйинг. Кечқурун бош оғриғидан азоб чека бошлашингиз кутилади. Олдини олиб, кучли таъсир этувчи дори тайёрлаб қўйсангиз, зиён бўлмайди. Ухлашга ётар паллада олисдан телефон орқали ёқимли хабар эшитасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
31 май куни эрта тонгданоқ кўзланган мақсад сари олға қадам ташлайсиз. Бу йўлда ҳатто оиладаги энг яқин инсонларни ҳам пайқамаслигингиз мумкин. Йўқ, бундай эътиборсизлик оқибатда жанжалга сабаб бўлиши турган гап. Куннинг иккинчи ярмида ўша мақсадга барибир етасиз. Киссангиз пулга ҳам тўлади. Кечки овқатга сут маҳсулотларини танлай қолинг. Шунда уйқа орасида ошқозонингиз қийналмасди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугунги кунингиз ҳар жиҳатдан анча оғир кечишини башорат қилишган. Даромадингиз аъло даражада бўлишига қарамай, дафъатан пайдо бўладиган харажатлар уни босиб тушиши мумкин. Оиласизлар ўзи танлаган инсонни рашк қила бошлашлари кутилади. Аммо бу одат яхшиликка олиб келмаслигини унутманг. Гарчи рашк учун асосингиз бўлса ҳам кўз юмишингизга тўғри келади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 31 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...