21:36 / 01.06.2017
6 460

2 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

2 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
2 июн куни молиявий аҳволингиз пастга шўнғиши кутилади. Бунга бирдан-бир сабаб жуда чарчаганингиз бўлиши мумкин. Кейинги кунлари кучли босим билан ишлаганингиз бугун ўз сўзини айтиши мумкин. Бироз дам олиб, нафас ростлаб, ана ундан кейин ҳаракат бошласангиз, ҳаммаси яхши бўлади. Шахсий ҳаётингизда кун бўйи ёқимли лаҳзалар кўп бўлади. Айниқса, болаликдаги жуда яқин дўстингизни учратиб қолишингиз сизга бир олам шодлик бахш этади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун биринчи навбатда саломалигингизга эътибор қаратишингизни маслаҳат беришмоқда. Қуёш тиғида кўп юрманг ва таомни керагидан ортиқ истеъмол қилиб қўйманг. Эътиборсиз бўлсангиз, худди шу икки нарса соғлиғингизга путур етказиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнига дам олиш учун жўнашингиз кутилади. Молиявий муаммоларингизни узоқ қариндошлардан бири ҳал қилиб беради. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
2 июн куни яқин дўстлардан бири ҳақида ёқимсиз хабар эшитасиз. На илож, ҳаёт баъзида шундай кутилмаган кўнгилсизликларни ҳам ҳадя этиб туради. Бундай вазиятларда файласуфларча иш тутиш керак бўлади. Рўзғордаги муаммолар вақтингизнинг ҳам, пулингизнинг ҳам асосий қисмини ўғирлаши мумкин. Аммо бусиз муваффақиятга эриша олмайсиз. Агар анчадан бери меҳнат таътилига чиқишни режа қилган бўлсангиз, бугундан қулайини топа олмайсиз.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун романтика ишқибози бўлсангиз, омадингиз келди. Вазият шундай қуриладики, сиз ажойиб бир инсонни учратасиз. Романтик лаҳзалар айни ўша инсон билан биргаликда кечиши кутилади. Оила қурмаганлар ҳам бугун қайсидир йиғинда иштирок этиб, ўша ерда бўлғуси жуфтини учратишлари мумкин. Пул масаласида жуда сергак бўлинг. Айниқса, кимнингдир номига пул юбормоқни режалаштирган бўлсангиз, сергакликсиз сира бўлмайди. Кечқурун соғлиққа путур етказувчи барча ҳаракат ва таомлардан воз кечинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
2 июн куни фақат ўзингизга ёққан машғулотлар билан банд бўлинг. Шунда омадга, муваффақиятга тезроқ эришасиз. Пулингиз ҳам кутилмаганда кўпая бошлайди. Кечқурун танишлардан бириникига меҳмонга боришингиз эҳтимоли бор. Кун давомида фирибгар, ҳасадгўй ва иккиюзламачилардан нарироқ юришга ҳаракат қилинг. Пул йўқотишни истамасангиз, жамоат транспортига чиқманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Астрологлар таъбири билан айтганда, бугун тақдирингизнинг юзига бир тикилиб кўринг. Агар бир одам ҳадеганда қаршингизда пайдо бўла бошлаганини сезсангиз, бу тасодиф эмас. Оила қурмаган бўлсангиз, худди ўша келажак ҳамроҳингиз бўлиб чиқиши тайин. Бугун паризод буржида туғилганлар учун йиғинлар, келишувлар ва олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади. Аммо моддий аҳволингиз кечагига нисбатан сал пастроқ бўлиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганларга юлдузлар иссиқ ҳавода ташқарида кўп юрмасликни маслаҳат беришади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
2 июн куни шахсий ҳаётингиз бир маромда осуда кечиши кутилмоқда. Агар кўнглингиз нимадандир ғашлана бошлаганини сезсангиз, жуфтингиз билан очиқ гаплашиб олишга эринманг. Моддий аҳволингизни фақат бадавлат дўстлардан биригина яхшилаб бера олади. Бошқа муаммоларни эса таниш-билишларга билдириб ўтирмасдан, ўзингиз мустақил тарзда ҳал қилинг. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таом истеъмол қилманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун кунингиз жуда хайрли кечади. Фақат қайсидир қўшни фолбиннинг дастидан азоб чека бошлаганини эшитиб қолишингиз кайфиятингизни бузиши мумкин. Кун давомида сизни кўпчилик дам олиш, саёҳатга таклиф этиб кўз очирмаслиги мумкин. Муҳаббатда текширувлар, синовлар, кузатувлар наф келтирмайди. Бу муаммони қатъий ишончгина ижобий ҳал эта олади. Кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Албатта врач кўригидан ўтинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
2 июн куни эринмасдан бутун ёз режасини тузиб чиқсангиз ҳам зиён қилмасди. Таътилга чиқмоқчи бўлиб юрган бўлсангиз, бугун бу режани ортга суриб туришингизга тўғри келади. Бунинг сабабларини иш жойингизда ўзингиз кўрасиз. Кечқурун ёлғиз қолинг ва хаёлот оламига киринг. Руҳингиз дам олади, мулоҳаза қиласиз, ўтмиш хатолардан хулосалар чиқарасиз. Эртанги кун учун куч йиғасиз. Жуфтингиздан қайсидир масалада гумонсирай бошлаган бўлсангиз, бу гумонни тезлик билан кўнглингиздан чиқариб ташлаганингиз маъқул.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Гап молиявий масалага бориб тақалса, бугун фақат қалб амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг. Яқинларингиз билан қўпол муносабатда бўлманг. Улардан пулни аяманг. Куннинг иккинчи ярмида киссангиз пулга тўлади ва барча муаммолар бартараф этилади. Қуёшда кўп юришингиз оқибатида саломатлигингизга путур етиши мумкин. Яхшиси, салқинда ўтирган ҳолда кун ўтказинг. Кечқурун яқин масофада яшайдиган қондошлардан бири сизга хушхабар етказиши кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
2 июн куни асабни қақшатадиган вазиятларга тушиб қолишингиз хавфи бор. Бу нарса сурункали хасталиклар қайта қўзғалишига сабаб бўлиши мумкин. Пул билан боғлиқ ҳар қандай таваккалчилик ва тадбирларни бошқа кунга қолдиринг. Йўқотишларга юз тутишингиз мумкин. Ҳар гапидан жанжалнинг ҳиди келадиганларга яқин борманг. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида бугун янги меҳмон дунёга келиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бахтга қарши бугунги кунингиз жиддий муаммолардан иборат бўлиши кутилади. Тижоратчи бўлсангиз, даромаднинг мазаси қочиб асабийлашишингиз мумкин. Иш жойингизда раҳбарият алмашиши ҳам ортиқча муаммолар келтириб чиқариши турган гап. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар бош оғриғидан шикоят қила бошлашлари мумкин. Тадбирини кўринг ва соғлом ҳолатда ҳаётдан завқ олинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...