ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
3 июн куни иш жойингиздаги ҳамкасблар сизнинг фикрингиз билан ҳисоблашмаётганидан жаҳл отига минишингиз мумкин. Аммо сиз тушунишингиз керак. Бундай вазиятлар ҳар қандай одамнинг ҳам бошидан ўтиши бор гап. Кечаги ишингиз учун раҳбарлар мукофот билан сийлаши ва янги иш топшириши кутилади. Бугун сиз учун жароҳат хавфи кўпроқ бўлади. Шунинг учун пиёда юринг, экстремал спорт турлари билан шуғулланманг. Соғлиғингизни жуда эҳтиётланг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун қандай вазиятда қолманг, барибир унга холисона баҳо беринг. Шахсий ҳаётингизда кутилмаган ва кескин бурилишлар содир бўлиши мумкин. Бу кўпроқ оила қурмаган дўстларимизга тааллуқли десак муболаға бўлмасди. Ишда эса сиз кун бўйи муваффақиятга эришиш учун жон жаҳдингиз билан тиришасиз. Лекин жисмоний зўриқишга йўл қўя кўрманг. Моддий аҳволингиз кечқурун яхшиланади. Қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
3 июн куни тақдирдан у даражада кўп нарса кутманг. Борига шукр қилиш адолатли иш бўлади. Иш бажаришда бировлар маслаҳатигамас, қалбингизга қулоқ тутинг. Куннинг иккинчи ярмида танишларингиздан бири моддий аҳволингиз яхшиланишига сабабчи бўлади. Шахсий ҳаётда бир ҳақиқат сув юзига чиқади. Яхшиси, ўша ҳақиқат ёлғонлигича қолавергани яхшийди. Асабларни зўриқтирманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ишларингиз шу қадар кўп бўладики, нафас ростлашга вақтингиз бўлмайди. Лекин пул масаласида омадингиз келади. Моддий аҳволингиз шунчалар аъло даражада бўладики, илгари бу пулларни орзу қилишга ҳам қўрққансиз. Мана, энди хоҳлаганингизча миқдорда харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Афсуски, кечқурун яқин қариндошлардан бири сизни алдаши кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Соғлиқ панд бермасин десангиз, овқатланишда эҳтиёт бўлинг, меваларни албатта тоза сувда чайгандан кейин истеъмол қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
3 июн куни вақтинча ишдан, муаммолардан нари чекиниб, вақтингизни дўстлар билан табиат қўйнида дам олишга бағишланг. Бугунгача тўплаган пулингиз анча кунга етади. Оиласи йўқларнинг бугун омади чопади. Ёрқин лаҳзалар, таассуротлар сизни еттинчи осмонларга чиқариб қўйса не ажаб. Саломатликни мустаҳкамлаш учун олинадиган муолажалар иммунитетингизни кўтариб, ўзингизни енгил ҳис этишингизга замин яратади. Кечқурун дўстларингиздан бири сизни оилавий меҳмонга таклиф қилиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун сиз ҳам шахсий ҳаётда, ҳам ишда ўта йирик масалаларни ҳал этишингиз кутилади. Бундан, албатта моддий манфаат кўрасиз. Кун давомида уйингизга олисда яшайдиган қариндошлар ташриф буюриши, ёки болаликдаги дўстингизни учратиб қолишингиз кутилади. Пул масаласида сира ташвиш чекманг. Кечқурунга бориб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Сизга бугун саломатликни тиклашда халқона усулга асосланган муолажалар ёрдам беради.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
3 июн куни ташвиш ва қувонч ёнма-ён юради. Иш жойингизда лавозимингиз ошиши қувонтирса, кўчада ким биландир баҳслашиб қолишингиз сизни хафа қилиши мумкин. Кун бўйи босиб ишлаш кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингизга сабабчи бўлиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, кечқурун хуфтонга яқин хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Бугун ғийбатчилар, киссавурлар ва ҳасадгўйлардан нарироқ юринг. Айнан 3 июн куни бўйдоқлардан кимдир тўй бошлаб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун кучингизни бўлар-бўлмасга сарфламаслигингизни маслаҳат беришган. Чунки яқин орада жуда катта фойда келтирадиган иш кутиб туради. Унга катта куч керак. Бусиз моддий манфаат кўришингиз қийинлашиб қолади. Шахсий ҳаётингизда йиғилиб қолган катта-кичик муаммолар кайфиятингизга салбий таъсир этиши мумкин. Бугун даромаддан харажат ошиб тушиши кутилмоқда. Спорт билан шуғулланиш ва сафарга чиқиш муваффақият келтирмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
3 июн куннинг биринчи ярмидаёқ ўзингиз муаммосини ҳал этиб беришга сўз берган дўстингиз уйингизга келади. Албатта шу муаммони ҳал этишингиз лозим. Дўстлар ҳар куни ҳам ёрдам сўрайверишмайди. Моддий аҳволингиздан бугун шикоят қилмайсиз. Шундай экан, бемалол харидларга кенг йўл очиб берсангиз бўлади. Яқинларингизнинг қайсидир бири билан баҳслашиб қолишингиз хавфи бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун юлдузлар моддий жиҳатдан жиддий муаммоларга дуч келишингизни башорат қилишган. Қарз олганлар ҳадеганда қарзини қайтармасдан хуноб қилишлари кутилади. Шахсий ҳаётингизда осудалик ва аҳиллик ҳукм суради. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнига бориб дам олишингиз мумкин. Тадбиркорлар ва тижоратчилар ҳам 3 июн куни кўзланган даромадларга эриша олмасликлари ҳақиқатга яқинроқ. Кечқурун ёлғиз қолинг ва келажак учун режалар тузинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
3 июн куни руҳан тушкунликда бўлишингиз хавфи бор. Юрагингизда зоҳир бўладиган ғашлик то тушга қадар тарқалмаслиги мумкин. Ҳойнаҳой, бу жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар бироз совуқлашиб қолганидан бўлса керак. Ишингизда ҳам баъзи масалаларда омадингиз чопмаслиги кутилади. Раҳбариятдан танқид эшитишингиз эса ҳаммасидан ошиб тушади. Барибир ташвиш чекишга ўрин йўқ. Кечқурун шундай одам билан танишасизки, барча ғуборлар шу баҳонада тарқалиб кетса ажаб эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар 3 июн эрта тонгда яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкинлигини башорат қилган. Рўзғор ва пул бобидаги фикрларингиз уларга ёқиб тушмайди. Бугун шубҳали тадбирлар ва спорт билан боғлиқ мусобақаларда иштирок этиш сизга фақат зиён етказади. Вужудингиздаги кучли чарчоқ иммунитетингиз тушишига олиб келиши мумкин. Витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг, ҳаммаси яхши бўлади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)