ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
4 июн куни тушга қадар яқин ўтмишда қандай ва қай сабаб билан хатога йўл қўйганингизни аниқлаш учун имкон туғилади. Яхшиси, ўша хатони бугуноқ тўғрилашга ҳаракат қилинг. Йўқса, тақдир зарбасига учрашингиз мумкин. Молиявий аҳвол кун давомида бир неча ўн маротаба гоҳ салбийга, гоҳ ижобийга айланиши кутилади. Хуллас, бугун катта пулдан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Аммо қора қозон қайнамай қолмайди худо хоҳласа. Шахсий ҳаётдаги муаммоларингизни қариндош-уруғга асло билдира кўрманг. Бардамалаб кетиши ҳеч гап эмас. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун кимгадир пул жўнатишингиз ёки аксинча сизга юборишлари мумкин. Мана шу жараёнда ниҳоятда сергак туринг. Ҳозир ўнг кўзингиз чапига ошнолик қилмаяпти. Айниқса, пул масаласи жуда нозик. Хусусий мулк сотиб олиш ёки сотишга мўлжалланган ҳужжатларда кичик муаммолар юзага келиши кутилади. Агар иш бажаришда масъулиятни чуқур ҳис эта олсангиз, меҳнатдан қочмасангиз, албатта муваффақиятга эришасиз. Муҳаббатда қисқа муддат танаффуслар қилинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Агар рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 июн кўпчилик учун дам олиш куни. Шунинг учун шошилмасдан келгусида амалга оширадиган ишларингиз режасини тузиб чиқинг. Дам олинг. Бировларнинг маслаҳатига бугунча қулоқ тутмай туринг. Оиладаги масъулиятни чуқур ҳис этиш пайти аллақачон етган, ҳушёрроқ бўлинг. Саломатлигингизга жиддий муносабатда бўлинг. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кўнгилдагидек даромад ва натижага эришишни хоҳласангиз, иш бажаришда энг майда-чуйда юмушларга ҳам эътибор билан ёндошинг. Суюкли инсонингиз билан бугун саёҳатга отлансангиз, бир олам таассуротлар билан қайтасиз. Кун давомида катта пул йўқотишингиз хавфи бор. Киссавур ва фириб усталаридан нарироқ юринг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳушёр туринг. Агар рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 июн куни кўп нарсаларга бармоқ орасидан қарашингизга тўғри келади. Шу нарса сизга омад эшикларини очиши мумкин. Азартли ўйинлар ва шубҳали пул тикишларни бир четга суриб қўйинг. Муҳаббат масаласида фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Оиласиз бўлсангиз, бугун омадингиз кулиши ҳам мумкин. Бу ўзингизнинг ҳаракатингизга боғлиқ. «Ҳаракатда баракат» деб беҳуда айтишмайди, ахир! Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун оила қурмаганлар янги муҳаббат саргузаштларини бошдан кечиришлари кутилади. Илгари танлаганингиз билан характерлар тўғри келмаслиги туфайли хайр-маъзур қилгандингиз. Ажаб эмас, бугун юлдузи юлдузингизга тўғри келадиганини учратсангиз. Одамлар даврасида сўзамоллик қилманг, ким биландир жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Бугун энг яқин дўстингизга ҳам қаттиқ ишониб юборманг. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 июн куни табиат қўйнига чиқиб кетинг-у, то кечга қадар маза қилиб дам олинг. Бунинг учун моддий аҳволингиз жуда мос келади. Қийналиб қолмайсиз. Имкон бўлса, оилангизни ҳам ёнингизга олволинг. Башарти рўзғорда фавқулодда муаммо туғилса, эртанги кун учун қолдирманг. Қавм-қариндошларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи ҳам йўқ эмас. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун спорт билан шуғулланишдан тийилинг. Йирик харидларни амалга оширманг. Жуфтингиз билан орангизда келишмовчилик юзага келиши мумкин. Аммо бу гаплашмай қўйиш учун баҳона бўлмайди. Куннинг иккинчи ярмида яқинроқ манзилга дам олиш учун йўлга чиқишингиз кутилади. Оғир ҳазм бўлувчи овқатларни истеъмол қилманг. Мева истеъмол қилишда ҳам ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 июн куни қўшними, танишми, ишқилиб икковидан бири билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар кайфиятингиз чоғ бўлса, яхшиси кўчага чиқмай қўя қолинг. Электр асбоблардан фойдаланишда, серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Уй олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйишда тажрибали ҳуқуқшунос ёрдамига суянинг. Рўзадор бўлсангиз, рўзангиз қабул бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ҳар қандай кўринишдаги раҳбар лавозимли шахслар билан жанжаллашишга сабаб яратманг. Дам олиш куни бўлса-да, баъзилар йиғин, келишувларда иштирок этишлари мумкин. Барчаси муваффақиятли якун топади. Кўча-кўйда ҳар бир қадамни ўйлаб босинг. Шубҳали танишувларга йўл қўйманг. Соғлиғингизни эҳтиёт қўлинг. Мева-чевани фақат текширувдан ўтганларини ювгандан кейин истеъмол қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Эртанги кун учун куч йиғинг. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
4 июн куни тушга қадар соғлиғингиз безовта қилиб ўтиши кутилади. Врач кўригидан ўтмай туриб муолажалар олманг. Эсда сақланг, арзимаган шамоллаш ҳам эътиборли бўлмасангиз, сурункали хасталикка айланиб кетиши мумкин. Спорт билан шуғулланишни бошқа кунга қолдиринг. Оиласизлар ҳам бугун муҳаббатга ошно бўлмай турганлари маъқул. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун балиқлар учун ажойиб кун бўлади. Барча режаларингиз амалга ошади. Моддий жиҳатдан тушга қадар бақувватлашиб оласиз. Муҳаббат масаласида эса хавфли кун. Чув тушириб кетишлари ҳеч гап эмас. Ҳар бир одам билан мулойим муносабатда бўлсангиз, ёқимсиз вазиятларга тушиб қолмайсиз. Тижоратчилар ҳам 4 июн куни бошқа кунлардагига нисбатан икки ҳисса кўпроқ даромад кўришлари турган гап. Рўзадор бўлсангиз, тутаётган рўзангиз қабул бўлсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)