14:09 / 08.06.2017
29 006

2017 йил ёзида урфга кирадиган соч турмаклари (фото)

Бу ёзда боб усулда кесилган соч турмаклари, узун чёлка, кўпқатламли турмаклар урфга киради. Шунинг учун соч турмагини танлашда бу трендларга эътибор қаратишни тавсия қиламиз. Лекин бундан олдин сочингиз тузилиши ва юзингиз шаклига қараб мўлжал олинг – бу мукаммал соч турмагини танлашнинг энг тўғри йўли ҳисобланади.
2017 йил ёзида урфга кирадиган соч турмаклари (фото)

Узун чёлка. Бу соч турмаги ёзги хитга айланди! Кўпчилик Голливуд юлдузлари: Сандра Буллок, Алекса Чанг, Хейли Болдуинлар айнан шундай соч кесиш усулини танлашган. У ҳар қандай соч турмагини ҳам хилма-хил шаклга келтиради.

Узайтирилган боб. Бу ўзининг стилини ва қиёфасини тубдан ўзгартиришни хоҳлаганлар учун жуда ажойиб вариант ҳисобланади. Бундай соч турмаги ҳаммага мос тушади. Узайтирилган боб нафақат қиёфани ўзгартириш хусусиятига эга, балки юзни ҳам озғинроқ қилиб кўрсатади.

Узуқ-юлуқ сочли боб. Бу усулда кесилган сочларни ҳеч қийинчиликсиз осон турмаклаш мумкин. Бундай соч кесиш ҳам жингалак ва ҳам ингичка сочли қизларга мос келади.

Кўп қатламли боб. Бундай соч кесиш қўшимча турмаклашни ва стайлингларни талаб қилмайди. Сочларни бироз ҳурпайтириш ва пала-партиш шаклга келтиришнинг ўзи етарли бўлади. Бу усулда кесилган сочлар йиғиб қўйиш учун жуда узун ва гел ёрдамида орқага тараб қўйиш учун эса калталик қилади.

Боб-каре усулида кесиш. Стилистлар бу кесиш усулини 2017 йил ёзида ўз услубини ўзгартирмоқчи бўлганлар учун ажойиб вариант деб ҳисоблайдилар. Бундай соч кесиш усули юзни чўзинчоқ қилиб кўрсатади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2017 йил ёзида урфга кирадиган соч турмаклари (фото)