ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун режалаштирмаган ишларингиз кўпайгандан кўпайишини башорат қилишган. Шу ишлар кун давомида сиздаги куч ва ғайратни тортиб олиши кутилади. Рўзғорда ва пул масаласида муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Бугун билим олиш ва зиё тарқатиш учун қулай кечади. Сурункали буйрак ва юрак хасталиклари қўзғалиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун олдини олиб дори-дармонларингизни доимо ўзингиз билан бирга олиб юришни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 июн куни яқин дўстлардан бири ҳақида у қадар ёқимли бўлмаган хабар эшитишингиз мумкин. Бугун яқинларингиз қайсидир соҳада ёрдам таклиф этишса, рад этманг. Уларсиз ўша муаммони бартараф эта олмайсиз. Агар янги иш бошлашни ўйлаб юрган бўлсангиз, бошқа кунга қолдиринг. Бугун муваффақиятга эриша олмайсиз. Жуфтингиз билан кечқурун нимадир сабаб бўлиб баҳслашиб қолишингиз кутилади. Асабни асранг, шунда соғлиғингиз ҳам панд бермайди. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта ижобий ҳал бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун тушга яқин оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилмоқда. Бу тадбирнинг бошида ўзингиз туришингиз ҳам мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, дўппини осмонга отаверинг. Чунки тадбир сизга моддий манфаат ҳам ато этади. Иш жойингиздаги раҳбарлар бажарган юмушларингиздан мамнунлигини кечқурун мукофот тақдим этиш билан намойиш қилиши тайин бўлиб турибди. Оиласизлар бугун кечқурун романтик учрашувдан, ишқий лаҳзалардан умид қилаверсалар бўлади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 июн сиз учун жуда масъулиятли кечади. Негаки ишда қайсидир ҳамкасблар учун ҳам сиз жавобгар ҳисобланасиз. Масъулиятнинг асосий юки сизнинг гарданингизда туради. Қайғурманг, уддалайсиз, шу баҳонада бошлиқларнинг эътиборини янада кучлироқ тортишга муваффақ бўласиз. Хусусий мулк олди-сотдиси бугун омадсизлик ҳадя этади. Бу ишни бошқа кунга қолдирганингиз дуруст. Кечқурун тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Ёки ёлғиз қолинг. Бу ҳам кайфиятни кўтариб олиш учун ёрдам беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун юлдузлар кунингиз туғишини башорат қилишган. Эрталабданоқ хизмат сафарига ёки дам олишга жўнашингиз кутилади. Асосийси, буларнинг барчаси ўзгалар ҳисобидан бўлади. Зинҳор инкор этманг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкинлиги кутилади. Бунга ҳар қачонгидек рашк сабабчи бўлади. Қанийди, рашк деган балони кўнгилдан ҳайдаб сола олсангиз, ҳар тарафлама ютардингиз. Оилангиз кундан кунга мустаҳкамланиб жуда мустаҳкам қўрғонга айланарди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 июн куни профессионал касбингизга оид истеъдодингизни нафақат ишда, балки оилада ҳам қайта-қайта намойиш этиш имкони туғилади. Истеъдодингиз сизга бир олам олқишлар, мақтовлар ва моддий манфаат тақдим этиши эҳтимолдан холи эмас. Қолган ишларни аниқ режа асосида бажарсангиз, молиявий аҳволингиз куннинг биринчи ярмидаёқ ўзини тутиб олади. Оиласизларга ҳам худо қўшқўллаб беради. Бугунги кун бор бўйи билан сизники. Омадингизни берсин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ишда бугун мураккабликдан қочинг. Тақдир инъом этган ва этаётган моддий, маънавий бойликка шукр қилинг-у, яшашда, ишлашда давом этинг. Уйдагилардан бировини ранжитган бўлсангиз, албатта узр сўранг. Рўза ойида бунинг савоби катта бўлади. Рўзадорларга хизмат қилинг, ўзингиз рўзадор бўлсангиз, соғлиғингизни кун давомида қатъий назорат этишни унутманг. Кечқурун оиладагилар билан ширин суҳбатлар қуринг. Кўнгил чигаллари ёзилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 июн куннинг биринчи ярмида баъзи дўстларимиз туйқусдан хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетиши мумкин. Ҳаётингизни бундан кейин ҳам жамият талаблари ва қоидалари асосида ташкил этинг, шу тартиб бўйича яшанг. Ўзингиз учун қулай ҳаёт қуришга интилсангиз, ҳар қадамда ноқулайликлар, кўнгилсизликлар таъқибида қолишингиз мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз хавфи бор.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Дўстим, бугун раҳбариятга тўғрисўзликни, адолатлиликни исбот этишга уринадиган кун эмас. Ниҳоятда эҳтиёткорлик билан иш кўринг. Энг яхши йўли шуки, раҳбарлар қаршисида фақат тингловчи ва бажарувчи ролини қойиллатинг, вассалом. Сиздан яхши одам бўлмайди. Раҳбарлар шаккок ходимларни ёқтиришмайди. Оилада жуфтингизни рашк қилиш одатингиз ҳам нуқул сизга панд беради. Уни ҳам ҳайдаб солинг, бу қўлингиздан келади. Хамирли таомлар, ширинликлар ейишни кескин камайтиринг. Кечқурун уйингизга бошқа бир шаҳардан қариндошлар меҳмон бўлиб келиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 июн эрталабдаёқ, иш ёки ўқишга кетишдан олдин жуфтингиз билан муносабатларни яхшилаб олинг. Бу, албатта куни кеча умр йўлдоши билан жанжаллашиб қолганларга тааллуқли. Бегоналарга камроқ ишонч билдиринг, акс ҳолда бугун кўп миқдорда пул йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Дўстлар, ҳамкасблар билан мулоқотда эҳтиросга зўр бериб қўйманг, обрўйингиз тўкилиши мумкин. Кун давомида саломатлигингизни назоратда ушлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар бугун ҳурматли аёлларимиз, қизларимизга уй йиғиштириш билан шуғулланишни маслаҳат беришади. Агар ишингиз кўп бўлса, ўзингиз учун дам олиш эълон қилинг. Бугун тежамкорлик сизга катта наф келтиради. Йўлларда кетаётиб, спорт билан шуғулланаётиб ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Кредит олишни анчадан бери орзулаб келаётган бўлсангиз, бугун омадингиз кулади. Соғлиққа ҳушёр бўлинг. Кўча таомларини истеъмол қилишда етти ўлчаб бир кесинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 июн сиз учун даромадлар куни бўлади. Бундан ташқари, сизни янги-янги жойларга ишга таклиф этишлари кутилади. Сиз жуда-жуда керакли инсон эканингизни айнан 21 июн куни янада чуқурроқ ҳис этасиз. Шахсий ҳаётингизда баъзи нотекисликлар пайдо бўлиши мумкин. Уларни бардош ва кучли ирода ёрдамидагина енгиб ўта оласиз.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди