ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун азалий ниятларингиз, умидларингиз ижобат бўлиши кутилмоқда. Муваффақиятнинг барча эшиклари сиз учун очиқ бўлади. Муҳаббатда оиласизларга пича ирода кучи ва сергаклик керак бўлади. Шунда кўзлаган мақсадга ета оласиз. Қандай бўлмасин, сиз муҳаббатингизни танлаган инсонингизга исботлашингиз керак. Кечқурун дўстларингиз зиёфатга таклиф этишлари мумкин. Соғлиққа эҳтиёт бўлинг. Тақиқланган маҳсулотларни истеъмол қилманг. Ғийбатчилардан нарироқ бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 июн куни яқин орада қариндошлардан бири билан аразлашган, жанжаллашган бўлсангиз, ярашиш учун имконият туғилади. Агар айб сизда бўлса, узр сўрашингиз лозим. Табиат қўйнида дам олиш, йирик харидлар қилиш, дўстлар билан мулоқот учун бугун қулай кечади. Агар меҳнат таътилида бўлсангиз, олис сафарга чиқсангиз ҳам сафарингиз муваффақиятли кечади. Саломатлигингиз куннинг иккинчи ярмида сал безовта қилиб ўтиши мумкин. Ҳойнаҳой ҳавонинг иссиқлигидан бўлса керак.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун анчадан бери бирга ишлаётган одамларга яна бир маротаба синчиклаб назар солинг. Уларнинг қайсидир бири сиз ҳақингизда ғийбатлар тарқатиб юрган кўринади. Аммо буни ўзига зинҳор сездирмасангиз маъқул иш бўлади. Оила аъзоларингиз, жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг, уларнинг кўнглини қолдирадиган ишларга қўл урманг. Шунда оиладаги ўрнингиз, ҳурматингиз янада мустаҳкамланиб бораверади. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб яхшиланиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 июн куни аёллар, қизлар ташқи кўринишларига алоҳида эътибор қаратишлари зарур бўлади. Шу баҳонада гардеробингизни ҳеч қурса битта янги кийимга тўлдиришингиз ҳам зиён қилмайди. Бунинг учун моддий аҳволингиз етарли даражада. Аммо бу соҳада дўстлар, танишлар маслаҳатига қулоқ тутманг. Муҳаббатда жуфтингизни беҳуда танқид қилмаслик тавсия этилади. Агар уни севсангиз, барча кимчилик-у нуқсонлари билан қабул қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун мавқеингизни ошириш учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Улардан ўринли фойдаланиш ўзингизга боғлиқ. Иш бажаришда ҳамкасблар ёрдамига муҳтожлик сезмайсиз. Фақат бардош билан иш тутинг, ҳеч кимнинг дилини оғритманг. Кечқурун оиласизлардан кимнидир учрашувга таклиф этишлари мумкин. Бу инсон ўзингизга ҳам анчадан бери ёқиб келарди. Демак, орзуларингиз ушалиш палласига кира бошлабди. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг. Кечқурун тоза ҳаво сайрини албатта амалга оширинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 июн куни меҳнат таътилига чиқмаган бўлсангиз, шу масалада режалар тузишингиз мумкин. Тушдан кейин дўстлар билан учрашишингиз эҳтимоли бор. Пул масаласида таваккалчиликка йўл қўйманг, ўзингизга яхши таниш бўлмаганларга қарз берманг. Жуфтингиз қайсидир масалада сизга ҳақиқатни баён қилиши кутилади. Шу суҳбат орангиздаги муносабатни у ёки бу тарафга ўзгартириши тайин. Бугун табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз, эртанги кун учун керагидан ҳам кўпроқ куч йиға оласиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун анчадан бери оёғингизга кишан бўлиб келаётган муаммолар ўз ечимини топишини башорат қилишган. Болалар учун ёки даволаниш мақсадларига катта пул сарфлашингиз кутилади. Шахсий ҳаётда қатъий режа асосида яшашдан воз кечинг. Бу ҳаёт жуфтингизга маъқул бўлмаслиги мумкин. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромадли иш таклиф этишади. Шу моддий аҳволингизни яхшилашда асқотади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 июн куни эрталабдан кайфиятингиз жуда яхши бўлади. Ишда раҳбарлар бажарган ишларингизни мақташади, мукофот пули ажратиб қолишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо шахсий ҳаётингизда баъзи кўнгилсиз вазиятлар юзага келиши мумкин. Бунга тинимсиз давом этувчи жанжаллар сабаб бўлади. Жанжалларни камайтира билсангиз, дунёга янада эркинроқ боқа оласиз. Соғлиғингиз бугун панд бермайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун кўнгилдагидек даромадга эришишингиз мумкинлигини уқтиришмоқда. Агар бошлиқлар хизмат сафарига боришингизни айтса, рад этманг. Сафар сизга моддий манфаат олиб келади. Кечқурунга яқин пластигингизга катта пул келиб тушиши кутилади. Яқинларингиз учун совғалар харид қилишни унутманг. Саломатлигингиз панд бера бошласа, дарҳол врач кўригига чопинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 июнда бажарган ишларингиз хоҳ йирик, хоҳ майда бўлсин, мукофотини пул кўринишида оласиз. Ўтаётган ҳар бир лаҳзангиз ёқимли кечади. Реклама, санъат, безак ва қурилиш соҳасида ишлайдиганлар бугун муваффақиятга эришишади. Ижод аҳли ҳам айнан 22 июн куни кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижаларга эга бўлишларини юлдузлар башорат қилишган. Оиласизларга ҳам бахт, омад кулиб боқади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Энг муҳим ишларга алоҳида эътибор қаратинг. Ўшаларгина сизга ҳам маънавий, ҳам моддий завқ бера олади. Иккинчи даражали ишларни эса вақтинча бир четга суриб қўйинг. Тадбиркорларнинг бугун ўйлаб топадиган янги иш усуллари ҳам самара бера бошлайди. Оиласизлар бугун муҳаббатда сукут сақлашлари керак бўлади. Балки эртага омадингиз кулар. Худо билади. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 июнни ҳазил-мутойибага бағишланг. Ҳазил орқали ишларингиз бароридан келади, кайфиятингиз тушмайди, саломатлигингизга путур етмайди. Бошқа уйга кўчишни, ишни алмаштиришни ва саёҳатга чиқишни мўлжаллаганлар учун бугун жуда хайрли бўлади. Агар ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутмасангиз, кунингиз аъло даражада ўтади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»