Психологларнинг айтишича, инсон севиб истеъмол қилаётган мевалар унинг феъл—атворини очиб беришимумкин экан. Хўш, сиз қайси мевани яхши кўрасиз?
Қовунсевар инсонларни йўриғингизга юргизаман, деб хомтама бўлманг. Кўплаб ўтказилган тажрибаларда улар довюрак инсонлар, деб топилган. Шунингдек, бошқаларнинг таъсирига ҳам тушиб қолишмайди. Бундайларнинг феъл-атвори мустаҳкам қўрғонга ўхшайди. Қанча ҳаракат қилсангиз ҳам, ўзгартира олмайсиз. Аммо улар сахий, олижаноб бўлиб, саёҳат қилишни яхши кўради.
Тарвузни севувчилар ўтган умрига камдан-кам афсусланади. Барча хатоларни ўзлари билиб қилади, тез хулоса чиқаради ва ҳеч қачон афсусланмайди. Ҳаётда анчайин таваккалчи бўлади.
Қулупнайни ёқтирадиганлар қувноқ, самимий, хушмуомала, одамлар билан тез тил топишадиган бўлади. Башанг, чиройли кийинишни яхши кўради. Бироз ҳасадгўй. Кўпинча ички сезгига таяниб иш кўради.
Шафтолини севиб истеъмол қилувчилар доим атрофдагилар диққат марказида бўлади. Дўстлари ҳам кўп. Яширин ҳаракатларини кўрмайсиз. Баъзида уларнинг ҳазил ва чинини ажратиш қийин. Мағрур бўлишига қарамай, осон кечиради. Аммо нафсониятига текканларга муносиб жавоб қайтармай қўймайди. Улар софдил ва ишончли бўлади.
Лимонни хуш кўрувчилар кўпроқ кўнгилга қулоқ солувчи, жуда раҳмдил бўлади. Бошқаларнинг ўзи ҳақидаги танқидини кўтара олмайди. Бундайлар «гуноҳкорлар албатта, жазосини олади», деган фикрга таяниб иш кўради. Улар меланхолик феъл-атворга эга инсонлар тоифасига киради.
Хурмо мевасини хуш кўрувчилар ҳар қандай шароитга мослашувчан, сабр-матонатли, кучли инсонлардир. Ҳеч қачон шошиб иш қилмайди, қийинчиликлардан асло қўрқмайди. Атрофдагилар билан тез муносабатга киришувчан инсонлардир.
Гилосни севувчи кишиларнинг ҳаёти доим ҳам бир текисда кечмайди, паст-баландликлардан иборат. Уларнинг тасаввури кенг ва ҳамма ишда ишончли ҳамкор саналишади. Ҳис-туйғулар асири бўлишни умуман хушламайди.
Узумни ёқтирадиганлар ёлғизликда ўзини яхши ҳис қилади, ҳис-ҳаяжонга тез берилувчан бўлади. Лекин мулоқотга киришувчандир. Кўпинча машҳурликка эришади. Ҳаётининг ҳар бир кунидан қувонч топа олади. Кутилмаган совғаларни ёқтиради.
Олмани севувчилар ғайриоддий хусусиятларга эга бўлади. Фавқулодда ҳолатларда ички сезиш қобилияти ишга тушиб, ёмон ҳодисалардан ҳимояланади. Ўзи учун барча имкониятни ишга солмаслиги мумкин, аммо жамоага етакчилик қилишда уларга етадигани топилмайди. Жуда ғайратли инсонлар тоифасига киради ва барча муаммолар ечимини тезда топади.
Ўрикни кўп истеъмол қилувчилар эркинликни хуш кўрувчи, бировдан яхшиликни аямайдиган инсонлар бўлади. Эркинлигига халал берадиган ҳар қандай кишига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Атрофдагиларни ишонтириш қобилияти кучли ривожланган бўлади. Шунингдек, улар ижодкор, ички дунёсига фақат энг яқин кишиларинигина киритадиган бўлишади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»