ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
23 июнда ҳамкасблар орасидаги обрўингизни янада мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қилинг. Агар уларнинг қайсидир бири сизга нисбатан қўпол муомала қилса, бунда бутун жамоани айблаш шарт эмас. Шахсий ҳаётингизда фавқулодда ҳолатлар юзага келиши мумкин. Саломатлигингизни авайлаб асранг. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилмай туринг, ошқозонингизда жиддий муаммо туғилиш хавфи бор.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
23 июн куни оиладаги масъулиятни ўз зиммангизга олиб, пайдо бўла бошлаган муаммоларни ўз вақтида бартараф этинг. Албатта, бунга кун давомида молиявий аҳволингиз қай даражада бўлиши ҳам боғлиқ. Шунинг учун йўл-йўлакай молия масаласини ҳам ижобий ҳал этишингиз керак бўлади. Тижорат билан шуғулланувчилар келажак ҳақида қаттиқ қайғуришлари зарур. Керак бўлса, янги режалар тузинг ва келажакда ўша режага асосланган ҳолда иш тутинг. Пулингизни йирик лойиҳаларга тикмай туринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун эгизаклар буржида таваллуд топганларнинг баъзилари олис сафарга отланишлари кутилади. Олдиндан биринчи навбатда ҳужжатларни кўздан кечиринг. Сиз билан оила аъзоларингиздан яна кимдир сафарга отланиши мумкин. Кечқурун саломатлигингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Дарҳол бу муаммони ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
23 июн куни ишда дангасалик, кўзбўямачиликка асло берила кўрманг. Бунинг натижасида қисқартиришга тушиб қолишингиз турган гап. Пулни ақл билан сарфланг. Акс ҳолда кечқурунга бориб киссангиз қурийди. Катта ишларга ҳозирча қўл урманг. Кун давомида машина ва уй таъмири билан шуғулланишингиз эҳтимоли бор. Соғлиғингизни асранг. Кўча овқатини еманг. Ошқозонингиз ишдан чиқиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун жамиятдаги ҳурмат ва обрўйингизга путур етишидан сақланинг. Бунга кўча-кўйдаги енгил табиатлилар билан мулоқотингиз сабабчи бўлиши мумкин. Оилали бўлсангиз, бу йўлдан қайтинг. Оиласизларга ҳам бундай мулоқотлар яхшилик ҳадя этмайди. Оиладагилардан ким биландир пул масаласида жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Башарти қарзингиз бўлса, бугун албатта қайтаринг, шунда топганингизга янада барака киради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
23 июн куннинг биринчи ярмида қоғозбозлик деб аталган бош оғриқдан нарироқ юришга ҳаракат қилинг. Кейин бошқа ишларга қўл урсангиз ярашади. Иш жойингиздаги ўта фаоллигингиз ҳамкасбларнинг қайсидир бирига ёқиб тушмаслиги мумкин. Парво қилманг, ҳасадгўй одамни бир кун келиб ҳаётнинг ўзи тарбиялаб қўяди. Куннинг иккинчи ярмида туйқусдан хасталикка йўлиққан қариндошлардан хабар олинг, фарзандлар тарбияси билан жиддийроқ шуғулланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилишни ҳам унутиб қўйманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун янги танишлар, дўстлар орттирмасликни маслаҳат беришмоқда. Бугун орттирган дўстлар иккиюзламачи чиқиб қолиши мумкин. Муҳаббатда оиласизлар сезиларли даражада муваффақият қозонишади. Танлаганингизни ҳайратга сола биласиз. Ҳар бир масалада дарров гаров ўйнашни хуш кўрадиганларга бугун ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Бу эртанги кун учун куч йиғишингизга туртки бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
23 июн куни раҳбарлар танқидига учрамай десангиз, ишга ўз вақтида келинг ва вазифангизни ҳам сидқидилдан адо этиб қўйинг. Шунда танқидга қолмайсиз. Мавқеингизни кўтариб олишингиз учун ҳам шу нарсалар катта ёрдам бериши мумкин. Ҳавонинг исиб кетиши сабабли дарё, анҳорларда чўмилишни ихтиёр этсангиз, эҳтиёт бўлинг. Спиртли ичимликлардан юз ўгиринг. Ҳеч қачон оқимга қарши сузманг! Кечқурун олисда яшайдиган дўстлардан бириникида янги меҳмон пайдо бўлиш эҳтимоли бор.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун юлдузлар ишларингиз бароридан келишини башорат қилишган. Нимани истасангиз, орзуласангиз, албатта амалга ошиши керак. Юлдузларнинг ваъдаси ҳам шундай. Қоғозбозликдек бош оғриғи асабларингизни таранг торттириши кутилади. Аммо шуларсиз молиявий муаммолар ҳал бўлмайди. Кечқурун чўнтакларингиз пулга тўлади, дўконга бориб ажойиб харидларни амалга оширасиз. Фақат пулингиз кўплигини бировларга гуллаб қўйманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
23 июн куннинг биринчи ярмида яқин дўстлардан бири сизни боплаб алдаши мумкин. Дарҳол жавоб қайтаришга шошилманг. Яхшиси, уни худога топширинг. Яратганнинг ўзи ҳисоб-китобини қилиб олаверади. Оиласизлар муҳаббат бобида артистона йўл тутсаларгина мақсадга етишади. Бусиз романтика насиб этмайдиган бўлиб турибди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар сизга ўта қувноқ ва баракали кунни ваъда қилишган. Кайфиятингиз ўз-ўзидан кўтарилиб, ишлар осон бита бошлайди. Ҳар тарафдан қўшимча даромадли иш таклиф эта бошлайдилар. Сиз улар орасидан энг яхшиларини танлаб олинг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади. Саломатликни асранг, ёғли, шўр таомларни истеъмол қилманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
23 июн куни миянгиз янги ғоя ва илҳомга тўлиб-тошади. Қариндошлар, яқинлар билан муносабатларда ижобий ўзгариш сезилади. Тижоратчилар ҳам ҳамкорлар билан янги келишувларга эришишади. Ёлғизларга худо қўшқўллаб берадиган бўлиб турибди. Баъзилар айнан бугун тўй кунини белгилашлари ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Кечқурун бош оғриғи, юрак безовталигидан азобланишингиз кутилади. Бунга атмосферада кузатилаётган магнит бўронлари сабаб бўлиши тайин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди