ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
25 июнда ҳар бир қилаётган ишингиз, гапираётган гапингизни жиддий назорат остида ушланг. Қўл ва тил сизни кутилмаганда ёқимсиз вазиятларга тушириб қўйиши ҳеч гап эмас. Агар тўғрисўз бўлсангиз, муҳаббатда ҳам муваффақиятларга эриша оласиз. Кун давомида кўпчилик сизга нисбатан меҳр ва эътибор кўрсатиб, ишларни бажаришда яқиндан ёрдам беради. Сиз ҳам бу яхшиликларга муносиб жавоб қайтаришни унутманг. Кечқурун саломатлигингиз ҳақида қайғуринг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Агар шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Олисга сафарни эса бошқа кунга қолдиринг. Бугун жароҳат олишингиз хавфи бор. Рўзғордаги пул билан боғлиқ муаммоларни муваффақиятли ҳал этиш учун 25 июн жуда қўл келади. Лекин бу ишни ҳам яқинларингиз ёрдамисиз амалга ошира олмайсиз. Ижод кишилари ҳам бугундан кўп яхшилик кутсалар ярашади. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 июн куни ишда анчадан бери каллада пишитиб келган янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этинг, албатта омадингиз келади. Қариндошлардан бири билан бўладиган суҳбатда ниҳоятда асабийлашишингиз, натижада қариндошингиз билан айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий аҳволингиз ҳам яқин дўстлардан бирининг ёрдамида албатта яхшиланиши кутилади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Оиласизлар бугун куннинг биринчи ярмида келгуси тақдирдоши билан тасодифан танишиб қолишлари, бу танишув келгусида тўй билан якунланиши мумкин. Тижоратчилар, тадбиркорлар мижоз билан ишлашда мулойимроқ бўлсинлар. Шунда пулингизга барака киради. Бугун спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг. Жароҳат олишингиз мумкин. Кечқурун қўлингизга кимдир катта миқдорда пул тутқазиши мумкин. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўладиган овқатлар еманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 июн куни профессионал касбингиз билан боғлиқ салоҳиятни янада кучайтириш пайида бўлинг. Ўзингиз ҳаракат қилмас экансиз, биров келиб бу ишингизни битириб бермайди. Оилалилар ҳаётида бугун куннинг иккинчи ярмида бир умр эсда қолишга арзийдиган воқеа юз беради. Бу оилада чақалоқ туғилиши бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агар соғлиғингиз безовта қила бошласа, халқона йўллар билан даволанишга уринманг. Сизга профессионал врачларгина ёрдам бера олади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун паризод буржи вакилларининг айримлари бир йил давомида орзулаган кунга етишлари кутилади. Яъни, сиз олис сафарга чиқишни орзу қилгандингиз. 25 июн куни шу орзуни ҳақиқатга айлантиришингиз мумкин. Яқинларингиз сизни кун бўйи турли савол ва норозиликларга кўмиб ташлаши мумкин. Уларга нисбатан эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Бугун янги уйга кўчиш, самолётда парвоз қилиш, уй таъмири жуда хайрли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар, унутманг, айни пайтда Қуёшда кучли портлашлар кузатилмоқда. Саломатликни ниҳоятда эҳтиёт қилинг ва назорат остида ушланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
25 июн куни ҳаётингизда кўплаб ёрқин саҳифалар очилади. Бу кўнглингизни кўтариб, сизга енгил тортиш учун имкон туғдиради. Кун давомида кўп хабарлар эшитасиз. Аммо ҳар бир хабарнинг ҳақиқат ё ёлғон эканини синчковлик билан текшириб кўринг. Оиласизлар муҳаббатда фақат чиройли сўзлар билан кифоялансинлар. Ундан ортиғи сизга ортиқчалик қилади. Шундагина суйганингиз сизни янада қаттиқроқ сева бошлайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишлашни, пул топишни хоҳлаган одам дам олиш кунлари ҳам имкон топа олади. Сиз ҳам шу усулдан фойдаланинг. Афсусланмайсиз. Бугун олис сафарга чиқманг, муваффақиятсизликка учрайсиз. Кун давомида ҳужжат ёки пул йўқотишингиз хавфи сезиляпти. Жуфтингиздан иложи бор нарсанигина сўранг. Асабни асранг. Кечқурун ёлғиз қолиб яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни хомчўт қилинг. Соғлиғингизга эҳтиёткорона муносабатда бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
25 июн куннинг биринчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи ишнинг ўзи кўндаланг бўлади ва унинг кўмагида молиявий аҳволингизни янада мустаҳкамлаб оласиз. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан қалбингиз буюрганидек муносабатда бўлинг. Саломатлик масаласида ҳам муаммолар туғилмаслиги учун тўлақонли кўрикдан ўтиб қўйсангиз зиён қилмайди. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун жисмоний зўриқишлардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Бу нарса саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ақлий меҳнат билан шуғулланадиганларга ҳам бугун омад кулиб боқади. Оиласизлар эса муҳаббатда шоирга айланиб қолмасалар гўрга эди. Бир дунё илҳом билан танлаганингизнинг ёнига борасиз. Бу албатта яхшиликка.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
25 июн куни яқинларингиздан бирининг келажаги ёки ўтмиши ҳақида сирли гап эшитасиз. Шу хабар сизни кун бўйи мамнун этишдан тўхтамайди. Молиявий масалада кичик йўқотишларга юз тутишингиз кутилади. Кимдир сизни ким биландир жанжаллашишга тезлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бугун ўзингиздан бошқага ишонманг. Кечқурун вақтингизни оила аъзоларингиз даврасида ўтказинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун кунингиз анчагина оғир кечишини юлдузлар башорат қилишган. Бир неча кишининг ўрнига ҳам ишлашингизга тўғри келади. Дам олиш куни бўлгани билан иш топила қолади. Тирикчилик-да! Тижоратчиларни ҳам бугун рақобат асабийлашишга, кўпроқ тер тўкишга мажбур этиши мумкин. Кечқурун илож топсангиз, табиат қўйнида дам олиш учун жўнанг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)