ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
26 июн куни биринчи навбатда ички дунёнгизга назар солинг. Ички маданият, дипломатияни тараққий топтириш ҳаракатида бўлинг. Узоқ келажак ҳақида режалар тузиб овора бўлманг, барчаси ўз вақти-соатида амалга ошаверади. Бировни ғийбат қилиш, ҳасад кўзи билан қараш сизга хос эмас. Шундай бўлгандан кейин ҳасадгўй ва иғвогарлардан нари юринг. Бугун ҳайит байрами. Байрам билан барча яқинларингизни табриклаб, имкон бўлса, уларни ёқимли совғалар билан сийланг. Сафарга чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Ҳайитингиз муборак бўлсин!
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун қалбингиз амрига бўйсунманг, аксинча, ўзингиздан ёши улуғ, тажрибаси кўп инсонлардан маслаҳат сўранг. Кўнгли қора, жоҳилликка мойил бандалардан ўзингизни олиб қочинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, олис сафарга чиқиш муваффақиятли кечади. Кечқурун саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратинг. Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
26 июн куннинг биринчи ярмиданоқ дўстлар ва қариндошлар маслаҳатини ерда қолдирманг. Бу маслаҳатлар сизга фақат эзгулик бахш этади. Қачонлардир бирга ўқиган ё ишлаган одамдан ёқимли хабар эшитасиз. Ёлғончи, иккиюзламачилар чув тушириб кетишини хоҳламасангиз, жуда сергак бўлинг ва билиб-билмай улар билан мулоқотга кириб қўйманг! Муборак Рамазон байрами сизга муборак бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Яқинларингизга керагидан ортиқроқ меҳр кўрсатинг. Айниқса, Ҳайитдек улуғ байрамда шу меҳр яқинларингизга сув ва ҳаводек зарур. Шахсий ҳаёт ва олис йўллар оша орттирган бахтингизни асранг. Даромад келтирмайдиган ишлар учун вақт сарфламанг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилсангиз, сизга тетиклик ҳадя этади. Ҳайитингиз қутлуғ бўлсин, биродари азиз!
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
26 июн куни шахсий ҳаётда етакчилик қилишга сира талпина кўрманг. Бу сизга фақат ва фақат кўнгилсизлик бағишлаши мумкин. Ақл билан иш тутсангиз, ҳеч кимни улуғ айём куни ранжитиб қўймасангиз, ночорларга ёрдам қўлини чўзсангиз, бир кун келиб албатта мукофотини оласиз иншооллоҳ! Бугун табиат қўйнида дам олиш, медитация ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш омад келтиради. Саломатлигингизни ҳам ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг. Ҳайитингиз қутлуғ бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугунги кунингиз аввалиданоқ хайрли ўтиши маълум бўлади. Дам олишнинг қай турини танламанг, кўнглингиз кўтарилади, соғлиғингиз мустаҳкамлана боради. Агар янги лойиҳалар миянгизда айланиб турган бўлса, зудлик билан уларни ҳаётга тадбиқ этинг. Ижод кишилари ҳам кунни байрамона руҳда ўтказишлари кутилади. Фақат баъзиларнинг саломатлиги кечқурунга бориб панд бера бошлаши мумкин. Тадбирини кўрмасангиз бўлмайди. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
26 июн куннинг биринчи қисмида атайинданми, ё тасодиф бўлибми, кўнгил дарди оғир инсонлар йўлингиздан чиқа бошлайди. Улар билан баравар қайғуга ботасиз. Лекин ўзингизни, соғлиғингизни эсдан чиқариб қўйманг. Дард дард билан-у, аммо ҳар биримиз танадаги оғриқларни фақат ўзимиз орқали ўтказамиз, ўзимиз учун ўзларимиз ташвиш чекамиз. Оиласизлар муҳаббат бобида алданиб қолишлари эҳтимоли бор. Ҳайит байрамингиз билан табриклаймиз, Тарози буржи вакиллари!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун бор куч ва имкониятларингизни даромад келтириши тайин бўлган ишларга сарфлашингизни маслаҳат беради. Чунки байрам куни ҳам барибир даромад барчамиз учун зарур. Тушдан кейинги лаҳзаларда янги танишлар орттирасиз. Шопинг, спортнинг енгил турлари ва табиат қўйнида дам олиш бугун омадли ўтади. Муҳаббатда психолог ролини ижро этинг, жуфтингиз мамнун тортади. Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 июнда тижорат билан шуғулланувчиларнинг ошиғи олчи бўлади. Байрам бўлса-да, уларнинг иши тўхтамайди. Шунга яраша кун давомида даромад ҳам икки ҳисса кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Тушдан кейин кимдир сизни бошқа бир одам билан жанжаллаштириб қўйиши мумкин. Билиб-билмай ҳасадгўйларнинг маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Фақат қалбингиз амрига итоат этинг. Азартли ўйинларни ўйнаманг. Кўнгилсизликка дуч келишингиз мумкин. Саломатликни ҳам асранг. Ҳайитингиз қутлуғ бўлсин!
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар оила қурмаганларнинг айримларига бир кўришда муҳаббат деб номланган туйғуга ошно бўлишларини башорат қилишган. Сиз сал ўтиб туйғулардан нари қочишни ихтиёр этишингиз мумкин. Аммо бунинг иложи йўқ. Тақдир-да! Соғлиқ панд бера бошлаганини сезсангиз, албатта врач кўригига чопинг. Ҳамкасбларни ҳам байрам билан табриклаш ёдингиздан чиқмасин! Кечқурун фақат оила даврасида вақт ўтказинг. Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
26 июн куннинг биринчи ярмида байрам баҳона бўлибми, юқори лавозимли шахслар билан мулоқот қилишингизга тўғри келиши мумкин. Мулоқотга дипломатларча ёндошишингиз лозим бўлади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланишида дўстлардан бири ёрдам бериши кутилади. Бугун олис сафар, уй олди-сотдиси кабилар муваффақиятсизлик келтиради. Баъзилар кечки пайтга яқин бош оғриғидан шикоят қилиши мумкин. Бу ҳавонинг исиб кетиши туфайли содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Рамазон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин!
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун сиз учун жуда омадли ва сердаромад кечишини ваъда қилишган. Миянгизда ғамгин хаёллар умуман бўлмайди. Кўзингиздан тортиб лабларингизгача табассум қоплайди. Яқин ўтмишга асло назар ташламанг, фақат бугунингиз ҳақида қайғуринг. 26 июн янги касб эгаллаш истагидагилар учун хайрли кечади. Кун давомида варикоз баъзиларни безовта қилиши мумкин.
Ҳайит байрамингиз билан қутлаймиз!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)