ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
27 июн куни иложи борича ғийбатчилар ва ҳасадчилар таъқибидан қочинг. Юзларингиздан табассум аримаса, ўзингизга тўлақонли ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, омад сиз тарафда деяверинг. Шу нарса сизни душманларингиз назаридан сақлайди. Ишда ўзгача усуллардан фойдалана бошласангиз, бугун нафақат ҳамкасблар, балки раҳбарларни ҳам ҳайратга сола олган бўлардингиз. Кечқурун саломатлигингизни сақлашга эътибор қаратинг. Ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ҳар бир ишга қўл уришдан олдин обдон таҳлил қилинг, ана шундан кейин ҳаракатлар содир этишга ўтинг. Ўзгалар хатоларига нисбатан бардошли бўлинг. Камчиликларини ҳеч қачон ўзларига айтманг. Оила қурмаганлар бугун сокинлик асирига айланишади. Муҳаббат бобида танаффуслар содир бўлади. Башарти саломатлигингиз панд бера бошласа, врач кўригига отланинг. Хасталик кучайиб кетишига йўл қўйманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 июн куни иш бошлашда маънавий етуклик зарур бўлади. Руҳий ҳолатингиз ҳам сокинликка итоат этиши шарт. Шунда ишингизда унум бўлади. Тақдир ғазабига дучор бўлишни хоҳламасангиз, жуда сергак бўлинг. Йўқса, ҳаётингиз осмонини қора булутлар қоплаб олиши ҳеч гап эмас. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Соғлиғингизни асранг. Меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Гуручли, хамирли таомлардан қочинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун оилангизда бир-бирини тушуна олмаслик ҳолатлари кузатилиши мумкинлигини башорат қилишган. Кун давомида баъзи дўстлар билан ҳам жанжаллашиб олишингиз эҳтимоли бор. Лекин ҳар бир муаммонинг ўз ечими бор. Фақат сал сергакроқ бўлсангиз бас. Кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтади. Яқинда ота-она бўлганларни жиддий муаммолар кутади. Кечқурун дўстлардан бири сиз учун кутилмаган совға тайёрлаб турибди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 июн куннинг биринчи ярмида оила ва иш жойингиз орасида пича чопиб олишингизга тўғри келади. Аммо ишга нисбатан эътиборсиз ҳам бўлманг. Акс ҳолда мукофотдан маҳрум бўласиз. Кечқурун дўстлар сизни зиёфатга чақиришлари мумкин. Борманг. Спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Бўлмаса, қаттиқ заҳарланиб, ҳаётингиз хавф остида қолиши мумкин. Ухлашдан олдин сут ичинг. Тушларингиз ширин кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун шахсий ҳаётингизга жиддийроқ ёндошмасангиз бўлмайди. Жуфтингиз билан сизнинг орангизда кўплаб муаммолар мавжуд. Шуларнинг энг хавфлиларига барҳам беришингиз лозим. Оиласизларнинг баъзилари танлаган инсони билан муҳаббат лаҳзаларини бирга кечириши кутилади. Бугун дам олиш ва яхши инсонлар билан суҳбатлашиш учун ҳам вақт ажратинг. Хавфсизлик қоидаларига амал қилсангиз, ҳаётингизга янада кўпроқ мазмун киради. Молиявий муаммоларни ҳал этишда енгил фикрламанг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 июн куннинг биринчи ярмида юлдузлар ишни йиғиштириб, табиат қўйнида дам олиб қайтишингизни маслаҳат беришмоқда. Агар олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, дарҳол отланишингиз мумкин. Сиз учун барча йўллар очиқ. Тижоратчилар бугун катта йўқотишларга юз тутишлари кутилади. Бундан ташқари, рақобатчилар ҳам ҳар тарафдан сизни чарчатишлари эҳтимолдан холи эмас. Соғлиғингизни эҳтиётланг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун нафи тегмайдиган ишларга куч ва вақт сарфламанг. Тушга яқин болаликдаги қадрдонларингиздан бирини учратиб қолишингиз кутилади. Муҳаббатда ҳаддан зиёд кучли рашк жуфтингиз ва сизга бир умрга татийдиган кўнгилсизликларни ҳадя этади. Чегарадан чиқманг, меъёрларга амал қилинг. Ана шунда бахтингиз мустаҳкам бўлади. Кечқурун олисдан хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 июн куни профессионал касбингиз доирасида билмаган нарсаларни бировлардан ўрганишингизга тўғри келади. Жуфтингизга нисбатан худбинлик қилманг. Бажараётган ишингизни ҳамкасбларга ҳадеганда мақтайверманг. Шахсий ҳаётда танаффуслар юзага келиши мумкин. Оиласизлар бугун бўлғуси жуфти билан бирга ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Кечқурун соғлиғингиз ҳақида бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ қайғуринг. Сурункали хасталикка учраганлар кечки пайт сал безовталаниб олишлари кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун эрталабданоқ молиявий аҳволингиз масаласида қайғули онларни бошдан ўтказасиз. Тадбиркор бўлсангиз, имзоланаётган шартномада жиддий хатолар ўтиб кетиб қолиши мумкин. Оилада эса жуфтингиз сизни арзимаган нарсани деб ранжитади. Лекин кечқурунга бориб ҳаммаси жойига тушади. Бўшашмасангиз бас. Янги иш бошлаган бўлсангиз, бу ишга жиддий ёндашинг. Шунда омадга эришасиз. Кечқурун яқин дўстлардан бири билан учрашиб гаплашасиз. Бугун тунда кўрадиган тушингиз албатта ўнгидан келади. Юлдузлар башорат қилишган.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 июн куни ўз манфаатларингиздан ўзгалар манфаатини устун қўйишингизга тўғри келади. Тижоратчи бўлсангиз, вазиятни ўзингизга бўйсундириш учун ишончли ҳамкорлар топишингиз керак. Кечки пайт сизни ажойиб бир тадбирга таклиф этишади. Бу тадбир тақдирингиз ўзгариб кетишида муҳим рол ўйнаши кутилади. Саломатлигингизни асранг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида соғлиғингизни назоратда ушланг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
27 июн куни сизга янги иш таклиф этишлари мумкин. Албатта рози бўлинг. Буёғидан келсангиз, молиявий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Бугун янги уйга кўчиб ўтиш ёки уй, машина сотиб олиш муваффақиятсиз якун топади. Бу ҳаракатларни бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Муҳаббатда ниҳоятда ҳушёр бўлинг, жуфтингизнинг сизга бўлган ишончи сўниши учун баҳона яратманг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?