ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
28 июн куни биринчи бўлиб молиявий аҳволингизни яхшилаб олиш ҳақида бош қотиринг. Агар шу масалада аниқ режангиз бўлса, дарҳол ишга солинг. Бугун мавқени, лавозимни ошириш йўлидаги ҳаракатлар зое кетади. Шунинг учун бу ишларни бошқа кунга қолдиринг. Спиртли ичимликлар истеъмол қилманг. Аччиқ, шўр маҳсулотларни еманг. Кечқурун сизга профессионал касбингиз билан боғлиқ ажойиб бир янгиликни етказишади. Саломатлигингизни ёддан чиқариб қўйманг. Зарурат туғилса, тиббий кўрикдан ўтиб қўйиш ҳам зиён қилмасди.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугунги кунингиз унумли ва хайрли ўтишини башорат қилишган. Азалий орзуларингиздан қайсидир бирлари ҳақиқатга айланади, режаларингиз амалга ошади. Кун давомида кимлардир сизни танқид остига олиши мумкин. Аммо бундан тушкунликка тушиш ярамайди. Танқид келажак меваси эканини унутманг. Муҳаббатда оптимист бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Қўшнилардан бири сиздан ёрдам сўраши кутилади. Албатта ёрдам беринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
28 июн куни ҳар бир вазиятни назорат остида ушлашга ҳаракат қилинг. Куннинг биринчи ярмида ўзгаларнинг сиздан ёрдам сўраши кутилади. Агар қўлингиздан келадиган иш бўлса, ёрдам берсангиз ёмон бўлмайди. Дўстлар билан мулоқотда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Агар очиқ кўнгил билан ишласангиз, кечқурунга бориб моддий аҳволингиз ҳам яхшиланади. Бугун катта ишларга пул тикманг, йўқотишга юз тутасиз. Соғлиғингиз бугун панд бермайди. Барибир овқатланишда эҳтиёт бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 июн куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Бу масалага жиддий ёндошишингиз тавсия этилади. Бу шамоллаш ҳам бўлиши мумкин. Шунда ҳам врач кўригига бориб керакли муолажаларни олинг. Акс ҳолда шамоллаш ҳам сурункалига айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Энг катта муаммоларни бартараф этишда сабр ва совуққонлик сизга ёрдам беради. Куннинг асосий қисмини дам олиш учун сарфласангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Оиласизларни бугун кечқурун романтик лаҳзалар кутади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 июнда қўлдан келганича шоҳона ҳаёт сари талпинишда давом этинг. Натижа эртами-кечми, барибир юз кўрсатади. Ишда раҳбарларга нисбатан қўполлик қилиб қўйманг. Бу сиз учун қимматга тушиши мумкин. Муҳаббатда тарозининг палласини баравар ушланг. Кечқурун дўстларингиз сизни қизиқарли суҳбатга чорлаш эҳтимоли бор. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Паризод буржида таваллуд топганлар 28 июн куни ишлаб топаётган пули билан харажатларини бир таққослаб қўйсинлар. Улар минимум баравар бўлиши лозим. Ёки харажатларни камайтиринг. Кун бўйи билиб-билмай сифатсиз маҳсулот харид қилиб қўйишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётингизга нисбатан жиддий муносабатда бўлинг, жуфтингизни танқид остига олаверишдан тийилинг. Бугунги кун тижорат билан шуғулланишни бошловчилар ва хорижга виза олувчилар учун хайрли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, саломатликни ҳам назоратда ушлашни унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 июн куни ҳар қандай даражадаги ишларни бажаришда дўстлар ёрдамга келишлари мумкин. Бугун уй қуриш, таъмирлаш учун омадли кечади. Табиат қўйнида дам олиш ҳам сизга фақат фойда беради. Уйдаги муҳит сизнинг қандай кайфиятда эканингизга боғлиқ бўлади. Айримлар бош оғриғидан шикоят қила бошлашлари мумкин. Башарти мигрен бўлмаса, бош оғриғидан қутулиш у қадар қийин иш эмас. Бугун билим олиш, билим бериш, ўтганлар ҳақига дуолар қилиш сизга бир олам хуш онларни тақдим этади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Афсуски, юлдузлар бугун сизни у даражада мамнун эта олишмайди. Молиявий масалада жиддий тўсиқларга дуч келаркансиз. Лекин ҳаракатда баракот кўп бўлади. Қарз кўтариш ўрнига фақат олдинга интилаверсангиз, омад манзили барибир юз кўрсатади. Ҳар қандай ишни фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда бажаринг. Оилавий ҳаётда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Уларни ақл билан бартараф этиш талаб қилинади. Кечқурун болажонлар билан мулоқот қилинг, кундалик ташвишлардан чалғийсиз.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
28 июн куни ҳамкасблар мақтовлари қуршовида қолишингиз кутилади. Оиласизлар муҳаббатнинг энг тотли лаҳзаларини бошдан ўтказишлари ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Сиз ўзингизга бир қарашда ёқиб тушадиган инсонни учратасиз. Келажак режалар тузиш учун бугунги кун жуда қўл келади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, шахсий автомобилни бошқаришда эҳтиёт бўлинг, жароҳат олишингиз мумкин. Ёши ўтган яқинларингиз бўлса, уларнинг дуоларини олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Дўстлар, оила даврасида ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Тилнинг суяги йўқ. Арзимаган гап туфайли кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Иш жойингизда метин интизомга амал қилсангиз, фойдасини албатта сезасиз. Кечқурун руҳий етуклик сари интилинг. Соғлиғингизни тез-тез назоратдан ўтказиб туринг. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
28 июн куни ишхонангизда ҳамкасблардан бири сизга ҳасад қила бошлаганини сезасиз. Шундай экан, дуч келган одамга маошингиз, эришаётган ютуқларингиз ҳақида умуман гапирманг. Ҳозирги замонда ўнг кўз чап кўзга дўстлик қилмайди. Бугун олис сафарга чиқиш омадли кечади. Сиз сафар давомида янги танишлар орттирасиз. Бир олам таассуротлар оласиз. Одамлар билан мулоқотда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун чин кўнгилдан, соф виждон билан иш тутишингизни маслаҳат беришмоқда. Ҳамкасблар эришаётган ютуқларга умуман эътибор берманг. Муҳаббатда ўзингизни эмас, умр йўлдошингиз ёки севгилингизни кўпроқ севинг. Агар молиявий масалада аниқ-тиниқ қарорлар қабул қила олсангиз, бугун сиздан бадавлати бўлмасди. Йирик лойиҳаларга пул тикманг, чув тушиб қолишингиз мумкин. Саломатлигингизни асранг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?