09:39 / 28.06.2017
7 647

Эшиклардан бирини танланг ва феъл-атворингиз ҳақида билиб олинг...

Эшиклардан бирини танланг ва феъл-атворингиз ҳақида билиб олинг...
Шунчаки эшиклардан бирини танланг ва қалбингиз ихтиёр этган йўл феъл-атворингиз ҳақида қанчалик тўғри маълумот беришини билиб олинг.

1. Сиз эркинлик ва мустақиллик йўлини танладингиз. Бу туйғуларсиз, ҳатто, нафас олишингиз ҳам мушкул. Фақат ўзингизгагина тегишли бўлган шахсий худудингиз бўлишини жуда истайсиз. Бир қарорга келишдан аввал барча йўлларни таҳлил қилиш одатингиз ишда ҳам, оилада ҳам доим қўл келади. Мақсад сари олға интилишда кўпчилик сиздан ўрнак олса арзийди. ҳаётий қувватингизни тўғри йўналтира олганлигингиз туфайли барча истакларингизга эришасиз.

2. Бу йўлак – ўз ҳаёлларингизда яратиб олган кичик оламингиз томон қаратилган бўлса ажабмас. Бу оламда ортиқча одамларга ўрин йўқ, негаки ёлғизликни хуш кўрасиз. ҳатто саёҳат, турли тадбирларда ҳам ўз ҳаёлларингиз билан юзма-юз қолишга интиласиз. Чунки, сизга энага ҳам, жанжаллашиш учун бирор кимса ҳам керакмас. Гарчи дўстларингизни яхши кўрсангизда, вақти-вақти билан ҳоли қолиш истаги устун келади.

3. Қизиқарли саргузаштлар, чинаккам гўзаллик ва ҳис ҳаяжонларсиз ҳаётингизни тасаввур эта олмайсиз. Сукунат ва ёлғизликни ўз душманингиздек қабул қиласиз. “Бешикдан то қабргача илм изла” бу ҳикматли сўзларни ҳаётий шиорингизга айланиб улгургансиз. Қизиқувчанлигингиз туфайли, хеч нарсани эътибордан четда қолдирмайсиз.

4. Танлаган йўлингизга қараб, ҳар қадамда сирли воқеалар изингиздан соядек эргашиб юришини айтишимиз мумкин. Эҳтимол бироз, жиззакилик ва шошқалоқлик ҳам сизга бегона эмасдир. Буни аввал сўйлаб, кейин ўйлаш одатингиздан билиб олиш мушкул эмас. Ўрнатилган қоидаларни буза олиш хусусиятингиз туфайли ҳам атрофдагиларни доим ҳайратга соласиз. Бироқ вақтингизни ҳавога совураётганингизни юзингизга очиқ айтишга хеч ким журъат қилолмаётган бўлсачи, шу ҳақда ҳам бир ўйлаб қўринг.

5. Бағри кенг инсонсиз. Сиз учун тинчлик-хотиржамлик баридан устун. Баъзиларга ўхшаб хар қандай йўл билан мақсадингизга етишишни истамайсиз. Чунки сиз учун натижадан ҳам кўра, маррага элтувчи йўлни мазмунли босиб ўтиш муҳимроқ-да. Руҳий хотиржамликка эришиш учун оқим бўйлаб сузасиз. Муаммоларни четлаб ўтишда олдингизга тушадигани кам топилади.

6. Сиз тинчик йўлини танладингиз. Ҳаётингиз давомида ёлғизлик, осойишталик ва эҳтиёткорлик доимий ҳамроҳингиз саналади. Дўстларингизга доим содиқ ва эшитишга тайёр сирдошсиз. Балки шу сабабдан ҳам сиз билан дўстона муносабатлар ўрнатишни истовчилар кўплаб топилади. Сизни чинаккам файласуф дейиш мумкин. Янги танишлар орттириб ҳам эски қадрдонларингизни ёддан чиқармайсиз.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эшиклардан бирини танланг ва феъл-атворингиз ҳақида билиб олинг...