ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар бугун кўплаб кўнгилсиз вазиятларга тушишингиз мумкинлигини башорат қилишган. Ишга кеч қолишингиз, оиласиз бўлсангиз, учрашувга кечикиб боришингиз худди шундай кўнгилсизликлар сирасига киради. Лекин ҳаммасига ўзингиз айбдор бўласиз. Майда-чуйда деталларга эътиборсизлигингиз эвазига бошқалар фойда кўриши муқаррар. Кечки пайтга бориб молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилади. Ҳозир ой охири бўлгани сабабли ортиқча харажатларга йўл қўйишдан сақланиб турганингиз маъқул. Кечқурун меҳмон кутиш ва дўстлар даврасида бўлиш хайрли кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 июн куни кўпчиликнинг ўрнига ҳам ишлашингизга тўғри келади. Шу сабабли сизга жуда кўп куч ва ирода зарур бўлади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда, пул санашда жуда сергак бўлинг. Яқин келажакда саёҳатга чиқишингиз, мавқеингиз ортиш-ортмаслиги ҳам шуларга боғлиқ бўлиб турибди. Қайсарлик сизнинг қонингизда бор. Аммо оиласизларга бугунча қайсарликни бир четга суриб қўйиш тавсия этилади. У суйганингиз билан орадаги муносабатларни мустаҳкамлашда жиддий халал бериши мумкин. Саломатликни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳам жисмоний, ҳам руҳий қувватга тўлиб-тошишингиз керак бўлади. Чунки сизни олдинда кутиб турган муаммоларни бартараф этиш, ишларни адо этишда шу икки нарса асқотиши турган гап. Пул масаласида фақат қалбингиз амрига қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Шахсий ҳаётингизда муаммолар пайдо бўлганини сезсангиз, чуқур мулоҳаза қилган ҳолда, дўстлар маслаҳатига таяниб ҳаракатлар содир этинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 июн куни сизга осон бўлмайди. Ишларингиз негадир орқага кета бошлайди. Уйдагиларингиз арзимаган баҳона билан асабингизни бузади. Йўқ, бундай кайфият билан узоққа бориб бўлмайди. Қандайдир усул ёрдамида бу вазиятлардан чиқиб кетиш ҳаракатини қилинг. Олис сафарга чиқиш бугун сизга муваффақиятлар олиб келади. Соғлиғингизни кун бўйи назоратдан четлатиб қўйманг. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Уйқуга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Оиласизлар яна янги муҳаббат қидириш пайига тушишса, катта хатога йўл қўйишади. Бугун муҳаббатда омадингиз чопмайди. Қидирув ишларини яхшиси бошқа кунга қолдиринг. Дўстлар, ҳамкасблар даврасида ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий жиҳатдан муваффақиятга эришишингизда ўзига тўқ ва ҳаётий тажрибаси кўп одам ўз маслаҳатлари билан ёрдам бермоқчи.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 июн куни қалбингиз буюрган ишни амалга оширинг. Ишнинг ҳам даромад келтирадиган хилини танланг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз мумкин. Бу сафар сизга ҳам даромад, ҳам илиқ таассуротлар ҳадя этади. Қон босими сакраши, ёки тушиб кетиши каби ҳолатларга дуч келсангиз, фақат врач тавсияси асосида дори ичинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса керак бўлса ҳар соатда соғлиқни назорат қилсинлар. Кечқурун сизга жуда ёқимли хабарни етказишади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун баъзи муаммоларга кўз юмишингизни маслаҳат беришмоқда. Айниқса, ўзингиз ёлғиз бартараф эта олмайдиган муаммо бўлса, уларга эътибор қаратмаганингиз маъқул. Оилангиздаги ёши улуғ инсон билан бўлиб ўтадиган жиддий суҳбатдан сўнг асабларингиз қақшаши мумкин. Ўзингиз ҳақлигингизни кимгадир исботлашга уриниш шарт эмас. Вақт олий ҳакам. Кечки пайт уйдагиларингизга қимматбаҳо совғалар харид қилишингиз кутилади. Бунга бугунги молиявий аҳволингиз кенг йўл очиб беради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 июн куни эрталабдан бошингизга дунёнинг бор ташвиш-у муаммолари ёғилгандек бўлади. Кечга қадар шу ташвишлар билан банд бўлишингиз ҳеч гап эмас. Албатта, дўстларингиз кўп, улар сизни бундай лаҳзаларда ёлғизлатиб қўйишмайди. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган танишингиз ё қариндошингиз билан телефон орқали жиддий мавзуда суҳбатлашишингиз кутилади. Тадбиркорлар бугун янги шартномаларга имзо чекишса, бунинг охири мўмай даромад билан якунланади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун сизнинг кунингиз. Бошлаган ҳар бир ишингиз даромад олиб келади. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббатда омадингиз чопади. Аммо оилалиларга ташқарида ким биландир ишқ лаҳзаларини баҳам кўриш тавсия этилмайди. Бу катта кўнгилсизлик билан тугаши мумкин. Дўстларингиздан бири сизни пул деб сотишга уриниши мумкин. Қолаверса, бугун кечқурун моддий йўқотишларга юз тутишингиз мумкинлигини юлдузлар башорат қилишган. Сергак бўлинг. Шубҳали шахслар билан танишманг, мулоқотга киришманг. Ғийбатчилар ва ҳасадгўйлардан нарироқ юринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 июн куни иш жойингизда ҳамкасблардан кимдир сизга босим ўтказишга уриниб кўриши кутилади. Принциплардан воз кечмаган ҳолда, босиқлик билан жавоб йўлласангиз, шу одам қайтиб сизга ёмонлик қила олмаган бўларди. Ёзда организмингизни иложи борича кўпроқ чиниқтиринг, қишда касал бўлмайсиз. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг. Бўлар-бўлмасга асабийлашманг. Кечқурун сизни кимдир зиёфатга чорлаш ниятида. Овқатланишда, ичимликлар истеъмол қилишда меъёрни билинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Куннинг биринчи қисмида кўплаб ёрқин хабарлар эшитасиз, ажойиб ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Улар сизга ўзингизни янада бахтли ҳис этишда туртки бўлса ажаб эмас. Бугун олис сафарга отланиш, уй олди-сотдиси, таъмири муваффақият келтирмайди. Яхши таниш бўлмаганларга сирларингизни айтманг. Соғлиғингизни асраб, касал бўлмасликка ҳаракат қилинг. Оиладагилар даврасидаги қизғин суҳбат сизга кечқурун қўшимча кайфият беради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 июн куни нимаики ишга қўл урманг, фақат ўз кучингиз ва имкониятингизга суянинг. Ишдан кейин яхшилаб дам олишни ҳам канда қилманг. Тушдан сўнг табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Оиласизлар бугун келгуси муҳаббатини учратишлари кутилмоқда. Даволаниш, соч турмаклаш бугун омадсизлик келтиради.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин