ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
30 июн куни ҳар қандай тўсиқларни жуда осонлик билан енгиб ўтишингизни юлдузлар башорат қилмоқда. Қачонлардир сиздан қарз олганлар қарзларини фоизи билан қайтаришлари кутилади. Аммо харажатларга берилиб кетманг, тежамкорлик ҳеч қачон зиён қилмайди. Ҳис-туйғуларни жиловлашга ҳаракат қилинг. Оиласиз бўлсангиз, ўзингизга ёққан инсонга муҳаббат изҳор қилишга уялманг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун ишдан бўш вақтларингизда спорт билан жиддий шуғулланишни маслаҳат беришмоқда. Воллейбол, футбол каби машғулотлар сизга катта фойда келтириши мумкин. Сузиш машқлари ҳам фойдадан холи бўлмайди. Жисмоний зўриқиш саломатлигингизни тиклашда асқотишига шубҳа йўқ. Таомлар истеъмоли масаласида ҳушёр бўлинг. Ҳатто ресторанга борсангиз ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Заҳарланиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
30 июн куннинг биринчи ярмида дўстларингиз билан яқин манзилга саёҳат уюштиришингиз кутилади. Бу саёҳат сизнинг азалий орзуларингиздан бири эди. Ниҳоят етишадиган бўлдингиз. Янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш, оламшумул ғояларни ўйлаб топиш учун бугунги кун омадли кечади. Туришидан шубҳали туйила бошлаган одам билан яқин мулоқотга киришманг. Кечқурун енгил овқатланиш билан чекланинг. Асосий вақтингизни жуфтингиз учун ажратинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун сиз учун ажойиб кун бўлади. Ҳеч ким йўлингизга тўғаноқ бўла олмайди. Мақсадга етишда, режаларни амалга оширишда бор усулларнинг ҳаммасидан баравар фойдаланишга уринманг, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширинг. Йўлларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сира зарар келтирмайди. Айниқса, оилавий бўлиб саёҳатга чиқсангиз, эҳтиёткорлик жуда керак бўлади. Саломатлигингиз ҳавонинг керагидан ортиқ исиб кетиши туфайли панд бериши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
30 июн куни дуч келган билан баҳсга киришишингиз ҳақиқатга яқин. Суҳбат мавзусидан қатъи назар барибир баҳслашаверасиз. Эҳтиёт бўлинг, баҳс жанжалга айланиб кетмасин. Бугун куннинг биринчи ярмида оилалиларнинг баъзилариникида янги меҳмон дунёга келиш эҳтимоли бор. Аёллар ташқи кўринишларига алоҳида эътибор қаратишлари талаб қилинади. Сузиш, фитнес машқлари ҳозир сиз учун жуда муҳим. Соғлиғингизни ҳам йўл-йўлакай тиклаб олишни унутманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Атрофдагилар билан муносабатларда сергакликни қўлдан берманг. Ҳар бир гапингизни яхшилаб ўйлаб олгачгина тилингизга кўчиринг. Хатоларга йўл қўйишдан сақланинг. Тушдан кейин кайфиятингизни кўтарувчи хабарлар эшитасиз. Кечки пайтга бориб севимли хоббингиз билан машғул бўлишингиз эҳтимоли бор. Айниқса, мусиқа ва вокални хобби қилиб олган бўлсангиз, худо қўшқўллаб беради. Ёнингиздан ишқибозлар кета олмай қолади. Ишни ҳам унутиб қўйманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар одатга кўра биринчи навбатда саломатликни назоратда ушлашлари тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
30 июн куни тушгача етмай худодан сўраб юрганингизни қўлга киритасиз. Бу бахт, ё сокинлик, ё омад, хуллас, шунга ўхшаш нимадир бўлиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда етакчи бўлишга уринманг. Тингловчиликни танлайверинг. Шундан тинчи йўқ. Оиласизлардан баъзилар бугун тўй бошлаш ҳаракатига тушишлари мумкин. Бу оиладагилар билан бўладиган маслаҳатдан кейин маълум бўлади. Асабларни эҳтиёт қилинг. Ҳар бир хасталик асаб тарафдан оқиб келади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун эрталабданоқ кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Аммо тушкунликка тушманг. Бу вазиятдан чиқишда сизга бообрў, бадавлат шахслардан бири ёрдам беради. Бугун кинога, театр, циркка бориш учун жуда қулай кечади. Кун давомида рўзғорда пайдо бўладиган фавқулодда муаммолар сизни бироз толиқтириши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, бир-икки соат ёлғиз қолсангиз, толиқишлар нари чекинади. Соғлиғингизни ҳам зўриқишга мажбур этманг. Бугун ғийбатчи, иккиюзламачи, ҳасадгўйлардан нарироқ юринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
30 июн куннинг биринчи ярмида яқин инсонингиз сизга ажойиб совға ҳадя этиши кутилади. Сўнгра сизга жуда ажойиб, ёқимли хабарни етказади. Шунинг натижасида иш ва муаммоларни қисқа муддатга бўлса-да унутасиз, енгил тортасиз. Молиявий жиҳатдан ҳам кун бўйи жиддий муаммолар кўндаланг бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳар бир ишни бошлашдан олдин яхшилаб тайёргарлик кўришга одатлансангиз, ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетмайди. Кечки пайт сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Кечқурун оилангиз қуршовида дам олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Сизни севадиган, қадрлайдиган одамга қалбингиз эшикларини каттароқ очиб қўйинг. Сир сақлашингиз, сукутга толишингиз яхшиликка олиб келмайди. Баъзилар бугун куннинг биринчи ярмида мўмай даромадга эга бўлиши, фойдали шартнома имзолаши ёки лоторея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Хуллас, бугунги кун сизга қайсидир жиҳатдан албатта омад ҳадя этади. Соғлиқни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
30 июн куни эрталаб иш жойингизда хоҳлайсизми-йўқми, барибир икки ҳамкасбнинг жанжалига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Аслида шанба бўлгани боис иш кам, сал нафас ростлашдан умидвор эдингиз. Бу дам олиш сизга насиб қилмайдиган кўринади. Тушдан кейин баъзилар жуфти билан жиққиллашиб қолишлари кутилади. Соғлиқни асраб, сифатсиз таомларни билиб-билмай тановул қилиб қўйманг. Шу жумладан ичимликлар масаласида ҳам ҳушёр туринг. Молиявий аҳволингиз кечқурун яхшиланади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тушга қадар бор муаммоларингизни бартараф этмасангиз, эртаси куни ҳам улардан қутула олмай ҳалак бўласиз. Меҳнат таътилига чиқа олмаслигингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида қариндошлардан бири билан хафалашиб олишингиз ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Молиявий жиҳатдан шикоятингиз бўлмайди. Тежамкорликка эътибор қаратсангиз, пулингизга пул қўшилади. Айримлар бош оғриғидан шикоят қилишлари кутилади. Врач кўриги бу дардингизга малҳам бўлиши тайин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?