21:10 / 30.06.2017
6 843

1 июль сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

1 июль сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
30 июл куни фақат иш ҳақида ўйлашингизга тўғри келади. Ташқарида эса қуёш қиздиради, бемалол дам олсангиз ҳам бўларди. Афсуски, иш қараб турмас экан. Реклама, ижод билан шуғулланиш бугун омад келтиради. Кун давомида дўстлар, болалар билан иложи борича кўпроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилинг. Молиявий масалада сизга бугун фақат қариндош-уруғларгина ёрдам бера олади. Соғлиғингизни авайланг, овқатланишда меъёрларга риоя қилинг. Муздек сувни камроқ ичинг, шамоллаб қолишингиз мумкин. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун атрофдагилар, ҳатто яқинларингизга ҳам ишонмаган ҳолда барча муаммоларни ўзингиз мустақил тарзда бартараф этасиз. Яқин инсонлар учун совғалар харид қилиш, китоб мутолааси ёки кинога бориш бугун ёқимли кечади. Бозор айланиб ўзингиз учун чиройли кийим харид қилиш вақти етди. Молиявий муаммоларни ўзига тўқ танишларингиздан бири ҳал қилиб бериши кутилади. Шундай экан, бу масалада сира ташвиш чекманг. Саломатлигингизни кун бўйи назоратда ушланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 июл куни тадбиркорларимиз сира иккиланмасдан келажак учун янги лойиҳаларни режалаштиришлари мумкин. Мабодо келажакни олдиндан кўра олиш қобилиятингиз бўлса, шу ишни ўзингиз хоҳлагандек ташкил эта оласиз. Куннинг иккинчи ярмида янги дўстлар орттиришингиз мумкин. Агар кимдир сизга табиат қўйнида дам олиб қайтишни таклиф этса, рад эта кўрманг. Бу саломатлигингиз учун кони фойда. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Бугун тунда кўрадиган тушингизни уйқудан уйғонибоқ унутинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бир ишга қўл уришдан олдин уни яхшилаб таҳлил қилинг. Бунга қадар амалга оширган ишларингизни хомчўт қилинг. Анча олдин янги режалар тузиб қўйган бўлсангиз, бугун уларни ҳақиқатга айлантириш учун қулай имкониятлар туғилади. Шахсий иш билан бошқа шаҳарга боришингиз кутилади. Аммо йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Бугун молиявий аҳволингиз ўртача даражада бўлади. Демак, йирик харидлар қилишга ҳали эрта.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
1 июл куни арслон буржининг тижорат билан шуғулланувчи вакиллари янги ҳамкорлар топиш ҳаракатига тушганлари маъқул. Шу йўл сизга тобора олға бориш учун имкон яратади. Куннинг иккинчи ярмида бообрў, бадавлат ва юқори лавозимли шахс билан учрашиб танишишингиз эҳтимоли бор. У сизга бир қанча муаммоларни ҳал этиб бериши мумкин. Оиласизлар янги танишган инсонга нисбатан янада қайноқ муносабат юритмас эканлар, орадан ҳеч қанча ўтмай, уни йўқотиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни эҳтиётланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Барча муаммоларни бир кунда ҳал этишга сал ожизлик қилишингиз мумкин. Шунинг учун энг асосий ишларни амалга оширинг. Қолганлари бошқа кунни кутиб турганлари маъқул. Шахсий ҳаётда романтикроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Негаки, жуфтингиз шу хислатингизни жуда соғинади. Романтика сизларнинг муносабатларингизни янада мустаҳкамлашига шубҳа йўқ. Кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари кутилади. Кечқурун мириқиб дам олинг ва эртанги кун учун куч йиғинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 июл куни ниҳоятда босиқ бўлинг. Акс ҳолда ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Олис сафарга чиқиш, уй олди-сотдиси бугун муваффақият келтиради. Оилалилар ташқарида бегоналар билан хуфиёна танишувларга зўр бермаганлари яхши. Бу оқибатда жиддий кўнгилсизликларга олиб боради. Ҳис-туйғуларни жиловланг. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаганини ҳис этасиз. Дарҳол врачга мурожаат этишни унутманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун ишда шошма-шошарликка йўл қўймаслигингизни маслаҳат беришмоқда. Йўқса, боши берк кўчага кириб қолишингиз мумкин. Башарти бир ишни жуда тез адо этиш зарурати туғилса, ҳамкасбларга мурожаат этинг. Улар бажонидил ёрдам беришади. Бугун олис сафарга чиқиш хайрли кечади. Муҳаббатда баъзи тўсиқларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу тўсиқлар келажакда тегишли хулосаларга эга бўлишингиз учун асқотади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 июль куни электр токига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда жуда сергак бўлинг. Сафарнинг ҳар қандай тури бугун омад келтирмайди. Табиат қўйнида дам олиш эса аксинча сизга бир олам лаззат бағишлайди. Соғлиғингиз янада мустаҳкамлана бошлаганини ўзингиз ҳам ҳис этасиз. Бугун ҳар қандай вазиятда оптимистликни қўлдан берманг. Кечқурун оилавий зиёфат уюштиринг ва шунинг баҳонасида дам олинг. Дарвоқе, кечқурун телефон орқали яқин танишлардан бири сизга жуда ёқимли хабар етказиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун юлдузлар ажойиб бир инсон билан танишишингизни башорат қилишган. Бу одам ҳаётингизнинг бир бўлагига айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Тузган режалардан воз кеча кўрманг. Улар эртами-кечми албатта ҳақиқатга айланишига ишониб яшанг. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олинг, болалар билан мулоқот қилинг, ёки севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Саломатлигингизни асранг, сифатсиз таомларни билиб-билмай истеъмол қилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
1 июл қайсидир маънода сизнинг кунингиз бўлиши ҳам мумкин. Сабаби, ишда омадингиз чопади, молиявий аҳволингиз кечқурунга етмай яхшиланади, севган инсонингиз сиз ҳақингизда кўпроқ қайғура бошлаганини сезиб қоласиз. Тақдир инъом этаётган неъматлардан асло юз бурманг. Кечки пайт катта тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Соғлиғингиз ҳам бугун космонавтларникидан сира фарқ қилмайди. Фақат серқатнов йўлга чиқсангиз, эҳтиёт бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталабданоқ пул топиш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Бунинг йўллари ҳам топила қолади. Асосийси, бир жойда узоқ вақт ўтириб қолмасангиз бас. Кечқурун болаликдаги дўстингиз ҳақида хабар эшитасиз. Бу хабар сизнинг ҳаётингизга ҳам сезиларли таъсир этиши мумкин. Жароҳат олмай десангиз, бугун спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг. Саломатлигингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 1 июль сизга нималарни ваъда қилмоқда?..