ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун юлдузлар ишларингиз албатта бароридан келишини ваъда қилишган. Агар эрта тонгда яхши ният билан иш бошласангиз, ниятингизга етасиз. Кун давомида дўстлардан ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Уйдагиларингиз билан эса муносабатларда эҳтиёт бўлинг, орангизда жанжал чиқиши мумкин. Башарти муаммоларингиз ҳадеганда ҳал бўлавермаса, сира иккиланмасдан юқори лавозимли шахсларга мурожаат этинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
2 июл куни сизни йирик харидлар ва ёшликдаги энг яқин инсонингиз билан учрашув кутади. Бундай вазиятда ўзингизни тута билишингиз керак, ҳис-туйғуларни жиловлай олишингиз зарур. Кун давомида хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли бор. Бу сафар кейинчалик лавозимингиз ошишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бугун оиласизларнинг омади чопади. Ниҳоят қидирган инсонингизни топасиз. Саломатлигингизга жиддий эътибор беринг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Молиявий аҳволингиз яхшиланиши бугунги кунингизни бошлаб беради. Оиласизлар кўчада ҳақиқий муҳаббатини учратиб, ёқимли лаҳзаларни бошдан кечириши кутилади. Оилалилар эса ташқарида ишқий муносабатларга зўр бермасликлари тавсия қилинади. Бу ҳаракатлар яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Агар руҳий етукликка эришиш ниятингиз бўлса, йога ва медитация билан шуғулланинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг, таомлар истеъмолида ҳушёр бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
2 июл куни муҳим қарорлар чиқарадиган кунингиз. Бу оилавий, иш масаласида бўлиши мумкин. Агар бирор ишни амалга оширишда ақлий ёки жисмоний имкониятларингиз етарли бўлмаса, яқин дўстлардан бирига ёрдам сўраб мурожаат этинг. Саломатликни тиклаш учун юлдузлар қуёш нури, тоза ҳаво ва сувдан фойдаланишингизни маслаҳат беришади. Мева, сабзавотлар истеъмол қилишни ҳам ёдингиздан чиқарманг. Кечқурун кимдир сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун ўзингизга бўлган юксак ишонч ва сергакликни йўқотманг. Кун давомида улар сизга асқотиб қолиши мумкин. Молиявий муаммолар бугун сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун харажатларни бугунча камайтириб туришингизга тўғри келади. Кечқурун асосий вақтингизни севимли инсонингиз, хоббингиз ва дам олишга бағишласангиз зиён бўлмасди. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳаво сайрини амалга оширинг. Бу эртанги кун учун қўшимча куч йиғишда ёрдам беради. 2 июль куни фирибгарларга алданиб қолишдан сақланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
2 июл куни жуфтингиз билан орангизда тушуниб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келиш эҳтимоли бор. Баҳслашишни тўхтатинг, у ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Бугун жисмоний зўриқишлардан сақланинг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Ихтиёрингиздаги заҳира пулларни сақлаб қолиш учун қўшимча харажатлардан воз кечинг. Соғлиғингизни кун давомида назоратдан қўйманг. Айниқса, сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳар соатда қон босимини ўлчатиб туришса ҳам зарар бўлмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Оиласизлар муҳаббатда бироз йўлдан чиқишлари мумкин. Лекин шошма-шошарлик, калта ўйлаш билан узоққа бориб бўлмайди. Агар сизга танлаганингизнинг қайсидир хислати ёқмаса, буни ошкор айтишингиз керак. Чунки бетга айтганнинг заҳри бўлмайди. Кундузи расмий идораларда ишлайдиганлар билан учрашиб фикр алмашишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида бошқа шаҳарга сафар қилишингиз кутилади. Фақат йўлларда эҳтиёт бўлинг. Сафар сизга муҳим режаларни амалга ошириш учун имкон яратади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
2 июлда молиявий масалаларда кимлар биландир баҳслашишингизга тўғри келади. Тилга эрк берманг ва ишни хамирдан қил суғургандек ўз фойдангизга ҳал қилиш ҳаракатида бўлинг. Илгариги режалардан воз кечинг, бугунги кун билан яшанг. Муҳаббатда синов усулларидан зинҳор фойдаланманг. Ўзингизга зиён қилиб қўясиз. Кечқурун оила даврасида дам олинг. Газланган ичимликлар ичишдан тийилинг. Соғлиғингиз бугун панд бермайдиган бўлиб турибди. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугунги кунингиз жуда хайрли ва ёқимли кечади. Атрофдагилар амалга оширган ҳар бир ишинизни олқишлайди. Бироқ тушдан кейин бировнинг айби билан асабийлашишга мажбур бўлишингиз мумкин. Оиласизларнинг баъзилари бугун муҳаббат мевасини илк бор тотиб кўришади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
2 июлда тижорат соҳасида ишлайдиганлар рақобатчилар билан ғижиллашиб қолишлари мумкин. Принципларингиздан асло воз кечманг, акс ҳолда нияти бузуқлар сизни осонгина чув тушириб кетиши ҳеч гап эмас. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақият келтирмайди. Айниқса, сафарга умуман тайёр бўлмасангиз, бу ҳақда ўйламаганингиз маъқул. Кечқурун соғлиғингиз сал безовта қилиши кутилади. Тўлақонли кўрикдан ўтиб қўйишингиз зарурга ўхшайди. Бугун муҳим ҳужжатларга имзо қўйманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун ўзингиз садоқатли эмас деб ҳисоблайдиган дўстлардан росманасига юз буринг. Улар барибир бир куни сизга ёмонлик қилишдан тийила олмайди. Муаммоларингиз жуда кўп. Аммо 2 июль куни уларнинг энг шошилинчларинигина бартараф этинг. Бугун жарроҳлик амалиёти, молиявий жиҳатдан содир этиладиган ҳаракатлар омадсиз кечади. Катта пул йўқотишингиз эҳтимоли бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
2 июл куни бир иш билан чегараланиб қолишингиз мақсадга мувофиқ бўлмайди. Бошингизга қўшимча ташвишлар ёғилади. Мабодо табиат қўйнида дам олиб қайтишни олдиндан режалаштирган бўлсангиз, бу режалардан воз кечиш ярамайди. Жуфтингиз билан куннинг иккинчи ярмида жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бош, оёқлар оғриғидан азобланаётган бўлсангиз, олдини олинг. Албатта врач кўригидан ўтинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди