21:36 / 03.07.2017
6 117

4 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

4 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
4 июл куни рўзғорингиз, шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни ўзингиз мустақил тарзда бартараф этишингиз зарур бўлади. Лекин иш кўплигидан қовоқ уйиб олишингиз нотўғри. Фақат олдинга қараб ҳаракатда бўлсангиз, ишларингиз кетма-кетига бароридан кела бошлайди. Кечгача режаларни умуман ўзгартирманг. Кечки пайт иш юзасидан учрашув юзага келиши мумкин. Бу учрашув сизга келажакда янги лавозим ҳам ҳадя этиши мумкин. Саломатлигингизни сақланг, организмни чиниқтирувчи машғулотлар билан шуғулланишга одатланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугунги кунингиз сира зерикарли бўлмайди. Югуриб еласиз, ишларингиз бошдан ошиб тошади. Агар ишингиз компютер билан боғлиқ бўлса, раҳбарингиз сизга шундай иш топширадики, кечга қадар компьютер олдидан кета олмай қоласиз. Аммо ранжиманг, бу ишнинг мўмайгина мукофоти бор. Оиласизлар бугун романтикадан умид қилмасинлар. Сизнинг ҳаётингизда бугунча танаффуслар кузатилади. Соғлиқни асранг, иссиқ кунда иложи борича камроқ кўчага чиқинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 июл куни олиавий ҳаётингизга хилма-хиллик киритишга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг қанчалар уддабуронлигингизга ҳам боғлиқ. Меросни расмийлаштириш ва уй сотиш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Агар меҳнат таътилига чиқишни режалаштирган бўлсангиз, бугундан қолдирманг. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши бўлса, саёҳат ҳақида ўйлаб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларингизни эсга олган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Тижоратчилар рақобатда бўлганларга қарши кескин кураш олиб боришлари кутилади. Лекин бу курашда ким ғолиб бўлиши маълум эмас. Ғолиб бўлишни хоҳласангиз, чин кўнгилдан, ғирромликларсиз курашинг. 4 июль куни уй сотиб олиш, олисга сафар қилиш ва молиявий операциялар муваффақият келтирмайди. Саломатлигингизни сақлаб, таомларнинг енгил ҳазм бўладиганини истеъмол қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 июл куни арслон буржида туғилганлар жуда зерикарли, моддий манфаатларга зид ишлар билан банд бўлишлари мумкин. Аммо кечқурунга бориб барибир жуда чарчаганингизни ҳис эта бошлайсиз. Жарроҳлик амалиётларини бошдан кечириш, рўзғор муаммоларини бартараф этиш ва ҳуқуқий жиҳатдан маслаҳатлар олиш омадли кечади. Агар ҳар бир ишга ақл билан ёндаша билсангиз, юқори лавозим ва мўмай даромад нақд деяверинг. Кечқурун хонадонингизда янги меҳмон дунёга келиши эҳтимолдан холи эмас.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун сизга хаёлларни бир жойга жамлаган ҳолда иш юритишингизни маслаҳат беришади. Сизнинг мавқеингиз ҳамкасблар ва раҳбарларга эмас, тиришқоқлигингизга ҳам боғлиқ эканини унутманг. Кун давомида болалар ва ёши ўтган қариндошлар ташвиши билан банд бўлишингиз кутилади. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш фақат фойда келтиради. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни иссиқ жазирамасидан ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши ёки пластик карточкангизга пул келиб тушиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 июл кайфиятингиз тушкун бўлиши кутилади. Ҳаётга нисбатан қизиқишларингиз сўнаётган каби ўзингизни жуда ожиз ҳис эта бошлайсиз. Бу кетишда узоққа бориб бўлмайди. Ҳаётга нисбатан қарашларни ўзгартириш ўз қўлингизда. Биров келиб кайфиятингизни кўтариб қўймайди. Жуда бўлмаса, ўзингизни ўзингиз мақтай бошланг. Томоқ ва ошқозон билан боғлиқ сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлик ҳақида жиддий қайғуришлари лозим бўлади. Муҳаббатда шошма-шошарликка йўл қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун мавқеингиз ортиши йўлида илк қадамни ташлайсиз. Иш жойингизда раҳбарларингиз кечагина бажарган ишингизни назоратдан ўтказиш жараёнида мақтовлар ёғдира бошлашади. Аммо бу ишда юқори лавозимли танишлар ёрдамидан умуман фойдаланманг. Кечки пайт қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда қалб амри эмас, ақлингизга суянинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Хабар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 июл куни санъат, педагогикадаги истеъдодингизни барчага кўз-кўз қилишингиз учун қулай имконият пайдо бўлади. Бугун қўшимча даромад олишда муваффақиятга эриша олмайсиз. Шунинг учун йиғиб қўйганингиз билан чекланиб туришингизга тўғри келади. Кечки пайт сизга қимматбаҳо совға ҳадя этишлари кутилади. Аммо совға кимданлигини кейинроқ эшитасиз. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин жуфтингиз сизга ажойиб бир янгилик айтмоқчи. Қандай янгилик эканини айтганда биласиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун юлдузлар сизга ғойибдан катта пул келишини башорат қилишган. Пул ҳақиқатан кўп миқдорда бўладики, йирик харидлар қилиб ҳам тугата олмаслигингиз мумкин. Ўзингиздан ёши улуғлар билан камроқ баҳслашинг. Оиласизлар бугун орзусидаги инсонни учратишлари мумкин. У инсонни кўрганингиздаёқ туйғуларингиз жунбушга келади. Бу муҳаббат бўлса ҳам ажаб эмас. Соғлиқ масаласини ҳам четда қолдирманг. Ҳаво исиган шу кунларда ниҳоятда эҳтиёт бўлишингиз керак.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
4 июль куни атрофдагилар билан муносабатларда, муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида дипломатларча иш тутишингиз лозим. Айниқса, шахсий ҳаётингизда бу жуда зарур бўлади. Тушдан кейин зиммангизга янги ва ўта масъулиятли юмуш юкланиши мумкин. Бугун фириб, ёлғон, иккиюзламачиликдан нарироқ бўлинг. Чув тушсангиз, анча вақтгача ўзингизга кела олмай азобланишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида одам кўп йиғиладиган жойларга яқин борманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун сиздан ўз манфаати йўлидагина фойдаланадиганлар билан мулоқотга киришманг. Ундайлар ҳозирги кунда жуда кўпайиб кетган. Жуфтингиз билан орангизга совуқчилик тушиши мумкин. Бу совуқчиликни илитиш ҳаракатига тушишингиз керак. Акс ҳолда аҳвол жиддийлашиб кетиши турган гап. Агар бугун катта ишга пул тиксангиз, ҳеч қанча ўтмай, бирдан бойиб кетишингиз ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 4 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..