22:43 / 04.07.2017
4 350

5 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

5 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 июл куни фақат келажакда натижа бериши мумкин бўлган ишларнигина амалга оширинг. Бундай ишларнинг бароридан келиши учун бугун катта имконият берилади. Имконни қўлдан бой берсангиз, молиявий жиҳатдан ҳам қийналиб қолишингиз мумкин. Даволаниш, молиявий операциялар бугун омадли кечади. Фақат қўлингизга пул тушиш арафасида ғафлатда қолманг, акс ҳолда у бошқа қўлга ўтиб кетиши турган гап. Кечқурун одатга кўра тоза ҳавода сайр қилинг, иложи бўлса, сутли маҳсулотлар билан чекланинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун ишларингиз бир текис адо этилади. Юлдузлар 5 июль куни кўпроқ китоб ўқиш ва табиат қўйнида дам олишни маслаҳат беришмоқда. Шуларнинг орасида фарзандлар тарбиясига ҳам вақт ажратсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Бугун компьютер ўйинларига яқинлашманг. Саломатлигингизга путур етади. Ундан кўра, велосипедда сайр қилинг. Бу сайр ҳеч қачон ҳеч кимга зиён келтирмаган. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
5 июлда тижорат билан шуғулланадиганларнинг куни туғади. Рақобатчиларни даромад олишда қувиб ўтишга эришасиз. Кун давомида мижозларингиз кўпая боради. Куннинг иккинчи ярмида оила билан боғлиқ тадбирга таклиф этишлари кутилади. Бугун Загсдан ўтиш ва никоҳ ўқитиш хайрли, муваффақиятли кечади. Саломатлигингиздан шикоят қилмайсиз. Аммо барибир спиртли ичимликлар, ёғли таомлардан тийилиб турганингиз маъқул.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун фирибгарлардан жуда эҳтиёт бўлинг. Улар айнан 5 июль куни ари уяси каби тўзғиши кутилмоқда. Ана шунда уларнинг домига тушиб қолсангиз, билингки, жуда катта моддий йўқотишларга юз тутасиз. Жанжал чиқмасин десангиз, атрофдагилар билан илиқ муносабатда бўлинг. Кун давомида молиявий муаммолар ўз-ўзидан бартараф этилади. Ҳатто, ҳар кунгидек ўйлаб, бош қотириб ўтирмайсиз. Саломатлигингизни асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 июл куни арслон буржида таваллуд топганларнинг кўпчилиги ташқи кўриниши ва шахсий ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясашга ҳаракат қилиб кўришади. Ишонинг, ҳаракатларингиз зое кетмайди. Лекин буни профессионал ишингиз орасидагина амалга оширинг. Мақсадга етиш учун етарлича сабр-қаноатга эга бўлишингиз талаб этилади. Моддий манфаат кўришни истасангиз, бу соҳада тажрибаси кўп одамлардан маслаҳат олинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун баъзилар меҳнат таътилига чиқиб, табиат қўйнига йўл олишлари кутилади. Айримлар эса бошқа шаҳарда яшовчи қариндошларникига йўл олиши мумкин. Йирик харидлардан бугунча воз кеча туринг, оқибатда қийналиб қолишингиз мумкин. Негаки, 5 июль куни молиявий масала сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги кутилмоқда. Интернет орқали қўшимча даромад берувчи иш топишингиз ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Саломатлигингиз кун давомида ёмонлаша бошлаганини пайқасангиз, ўша заҳоти врач қабулига чопинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 июль куни ғийбатчи ва ҳасадгўйлар таъсирига тушишдан сақланинг. Улар сизни жуфтингиздан совитишга ҳаракат қилган ҳолда у ҳақида бўлар-бўлмас бўҳтонлар тўқиши мумкин. Қулоқ солманг. Иш жойингизда ҳамкасблар ё дўстлар маслаҳатига эмас, қалб амрига қулоқ тутинг. Бугун қалбингиз сизга жуда тўғри йўл кўрсатади. Кечқурун газланган ичимликлардан нарироқ бўлишингиз тавсия этилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрта тонгдаёқ бир инсон билан учрашиб танишишингиз эҳтимоли бор. Бу одам келгусида ҳаётингизнинг бир бўлагига айланиши ҳам мумкин. Тижоратчилар қанча шинаванда бўлсалар, мижозни шунча тез кўпайтириш бахтига муяссар бўлишади. Уй-жой олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйишда шошилманг, сергаклик билан иш кўринг. Кечқурун оилангиз билан бирга қайсидир танишингиз ёки дўстингизникига меҳмон бўлиб боришингиз мумкин. Бу меҳмондорчилик кайфиятингизга кайфият қўшиши тайин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 июл куни қалбингизни нафрат, ҳасад, алам каби туйғулар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Йўқса, худди шундай камчиликка эга шахслар билан мулоқот қилишингиз ва натижада катта жанжалга сабабчи бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Тушдан кейин сизни хизмат сафарига юборишлари кутилади. Оиласизлар муҳаббат бобида сукунат ҳукм суришига гувоҳ бўлишади. Бу жараёндан ранжиманг. Муҳаббат бардошингизни синовдан ўтказишни мўлжаллаган бўлиши ҳам мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Жуфтингиз билан эрта тонгда жанжаллашиб қолишингиз кун бўйи сизга салбий таъсир ўтказиши аниқ. Шунинг учун муносабатларда баҳслашиш, ниманидир исботлашга ҳаракат қилиш фикридан йироқ бўлинг. Бугун кийимлар, рўзғор ва меҳмонхона учун мебеллар сотиб олиш омадли кечади. Фақат бу ишни амалга оширишда эътибор талаб қилинади. Кечқурун соғлиғингизни назоратдан ўтказиб олишни унутманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 июл куни тонгданоқ омадингиз чопа бошлаганини сезасиз. Ишда, турмушда, кўчада ҳеч ким сизга тўсқинлик қилмайди. Ишлар ўз-ўзидан битиб кетаверади. Яқинда янги ишга жойлашганларни тушдан кейин мўмай даромад ҳам кутиб туради. Муҳаббатда ҳам ошиғингиз олчи. Муҳаббат осмонингизда булутлар кўзга ташланмайди. Ҳатто, ёзнинг шу кунлардаги жазирамаси ҳам сизга тўсиқ бўла олмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун сўз ва ҳаракатларга эркинлик беришингизни тавсия этишади. Шунда кўзланган мақсадларга қийналмасдан етасиз. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан янада соғлом бўлишни хоҳласангиз, кўпроқ дам олинг. Жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг. Компьютер билан ишлайдиганлар 5 июль куни кўп вақтини тоза ҳавода ўтказишлари керак. Акс ҳолда хасталик сиздан зўр кела бошлаши ҳеч гап эмас. Муаммолар қийнаб юборса, яқин дўстларни ёнингизга олинг-у, тоққа жўнанг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 5 июль Сизга нималарни ваъда қилмоқда?..