ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар ҳаётингиздаги оғир вазиятлар ниҳоят барҳам топишини уқтиради. Энди сиз бемалол енгил нафас олишингиз, яқин ўтмишдаги муаммоларни унутишингиз мумкин. Тадбиркорлар учун бугун ҳамкорлар билан музокаралар, йиғинлар ва хизмат юзасидан уюштириладиган сафарлар омадли кечади. Агар буткул эътиборсиз одамга айланиб қолмасангиз, саломатлигингиз панд бермайди. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз эҳтимоли бор.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 июл куннинг биринчи ярмида жисмоний зўриқишлардан қочинг. Акс ҳолда соғлиғингизга путур етиши мумкин. Иложи борича ўтириб бажариладиган ишларни амалга оширинг. Шунда омадингиз чопади. Шахсий ҳаётда эса баъзи муаммоларни бартараф этишда ўзгалар аралашишига йўл қўйманг. Оиласизлар, сизга нуқул ҳасад қилаверадиганларнинг маслаҳатига қулоқ солманг. Соғлиғингизни кун давомида назоратдан қочирманг. Ҳозирги иссиқ кунда арзимаган баҳона билан хасталаниб қолишингиз ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун шундай ишлангки, ҳар бир йўқотган дақиқангизга ачинмайдиган бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида болаликдаги дўстингиз билан учрашиб қолишингиз, табиат қўйнига дам олиш учун жўнашингиз кутилади. Молиявий масалада аҳволингиз ачинарли кечмайди. Лекин йирик харидларни амалга оширманг, йўқса, йўқотишга юз тутасиз. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувга йўл олиши кутилади. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳаводан нафас олишни унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
6 июл куни ҳақиқатга айлантириш мушкул ҳисобланган муаммоларни четлаб ўтишингизга тўғри келади. Бундай муаммолар билан ўралашиб қолишингиз, кун давомида ишларингиз орқага кетишини таъминлайди. Молиявий аҳволингиз бугун жуда яхши бўлади. Аммо нокерак харидларга ҳам йўл бермаганингиз маъқул. Бор бўйингиз билан ишга шўнғишингиз жуфтингизга алам қила бошлаши мумкин. Босиқ бўлинг, унга ётиғи билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Саломатлигингиз кечқурунга яқин бироз ёмонлашиши эҳтимолдан холи эмас. Сурункали хасталикка йўлиққанлар иссиқ ҳавода кўп юриб қўймасликлари тавсия этилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Юлдузлар сизга нафақат ҳақиқий, балки рамзий маънодаги қуёшли кунни ҳам ваъда қилишмоқда. Ишларингиз, муаммоларингиз юз фоиз адо этилади. Кун давомида фарзандлар учун ҳам алоҳида вақт ажратинг. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнига жўнашингиз, дўстлар билан учрашишингиз ва кафеда мазали таомлар истеъмол қилишингиз мумкин. Молиявий аҳволингиз ҳам шикоят қиладиган даражада ёмон бўлмайди. Шахсий машинангиз бўлса, рулни бошқаришда жуда эҳтиёт бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
6 июл куни қачонлардир сиз учун иккинчи даражали бўлиб кўринган ишларга қайта эътибор бера бошлайсиз. Аммо вазиятни ҳаддан зиёд қалтислаштирманг. Агар сиз турмуш ўртоғингиз билан ҳамкорликда тижорат ишларини юритаётган бўлсангиз, муносабатларни расмийга айлантириб қўймаслигингиз тавсия қилинади. Оила барибир ўз ўрнини йўқотмаслиги керак. Сергаклик ва фаоллик сизга бугун ҳар жабҳада асқотади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Иш жойингизда бугун чин кўнгилдан, берилиб ишланг. Шунда раҳбарлар эътиборига тушасиз ва меҳнатингиз мукофотини оласиз. Кун бўйи хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Шахсий ҳаётда жуфтингизга нисбатан сирли муносабат юритманг. Барча сирлар ўртада бўлсагина, ҳаёт тотли кечади. Сир аралашган оила эса бир кун келиб дарз кетиши ҳеч гап эмас. Саломатлик масаласида сира ташвиш тортмасангиз бўлади. Ҳар қандай кўринишдаги хасталик сизни четлаб ўтади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
6 июль куни кайфиятингиз энг юқори чўққида бўлади. Шунинг учун энг баланд тўсиқлар, чигал муаммолар ҳам сизга халал бера олмайди. Фақат қариндош-уруғлар билан жанжаллашиш ярамайди. Бу жанжал туфайли жуда узоқ муддат юз кўрмас бўлишингиз мумкин. Ўз ишингизга меҳр билан ёндошинг, шунда меҳнатингиз мевасини татиб кўриш насиб этади. Оиласизлар кечқурун романтика умидида олис манзилга жўнаб кетишлари кутилади. Сафар сизга унутилмас онларни ҳадя этади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун хоҳ овқатланиш, хоҳ атрофдагилар билан муносабатлар бўлсин, меъёрга амал қилишингизни маслаҳат беришмоқда. Сал чегарадан чиқиш сизга кўнгилсиз вазиятларни бахш этиши турган гап. Молиявий муаммо ҳеч қачон тугамайди деб ўйлардингиз. Бундай эмас экан. Бугун ҳали қош қораймасдан чўнтакларингиз пулга тўлиши тайин бўлиб турибди. Бугун ўзгалар ёрдам сўраса, бош тортманг, албатта ёрдам беринг. Бир кун жавобини албатта оласиз. Мушкулингиз янада осон бўлади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 июл куни ишингиз масаласида вақтинчалик қийинчиликлар юзага келиши кутилади. Агар шу қийинчиликдан ранжиб, ортга чекина бошласангиз, аҳвол бундан ҳам мураккаблашиши мумкин. Шахсий ҳаётда тарозининг ҳар икки палласини баравар ушлашга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни алоҳида назоратга олинг. Кечқурун имконингиз бўлса, велосипедда сайр қилинг. Бу саломатлик мустаҳкамланишида катта ёрдам беради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар қовға буржида таваллуд топганларнинг аксариятига куннинг биринчи ярмидаёқ мўмай даромад ваъда қилган. Лекин харажатлар ҳам бундан кам бўлмаслигини унутманг. Агар санъатнинг қайсидир турига истеъдодингиз бўлса, бугун кенг оммага намойиш этиш, ўзингизни кўрсатиш учун қулай имкониятлар туғилади. Агар ҳозирги ишингиз жонингизга теккан бўлса, янги ишга ўтиш учун ҳам шароит яратилади. Кун давомида иммунитетни кўтариб олиш пайида бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
6 июл куни асосан ўзингизга тегишли шахсий муаммоларингизни бартараф этиш билан банд бўлсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Оиласизлар ҳадеб ёлғизликда умр кечирмай, тезроқ умр йўлдоши топишлари ва тўйни бошлашлари тавсия этилади. Моддий жиҳатдан сира ташвиш тортманг, аҳволингиз яхши бўлади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, ниҳоятда сергаклик билан соғлиғингизни назорат қилинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»