21:41 / 06.07.2017
10 232

Мунажжимлар башорати: 7 июль Сизга нималарни ваъда қиларкин?..

Мунажжимлар башорати: 7 июль Сизга нималарни ваъда қиларкин?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
7 июл куни иш суръатини бироз кучайтиришингизга тўғри келади. Бугун хотиржамлик, сустлик сизга наф келтирмайди. Агар тижоратчи, тадбиркор бўлсангиз, рақиблар қувиб ўтиб кетиб қолиш эҳтимоли бор. Келажак ҳақида ўй суришдан воз кечинг ва бугунги кун билан яшанг. Бу шахсий ҳаётингизда ҳам ўз аксини топади. Келажакни Оллоҳнинг ўзи беради. Кун давомида шамоллаб қолишингиз хавфи сезиляпти. Эҳтиёт чораларини кўрсангиз, ёмон бўлмасди. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун қандай йўл билан бўлмасин, молиявий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Аммо қарз олманг, узишда қийналиб қоласиз. Ҳасадгўйлар бугун сизга очиқчасига ёмонлик қилиш ҳаракатига тушиши мумкин. Ҳушёрликни асло қўлдан берманг. Ҳозирги даврда чап кўз ўнг кўзга дўстлик қилмайди. Оиласизлар қанча романтик бўлишса, танлаган инсонига шунча ёқиб бораверишади. Соғлиғингизни ҳам эҳтиёт қилишни унутманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
7 июл куни никоҳда бўлсангиз, бахтингизга бахт, аҳиллигингизга аҳиллик қўшилиши кутилади. Жуфтингиз энг мушкул вазиятларда ҳам фақат сизни дейишга тайёр. Аёллар кун давомида дўкон айланиб, гўзаллик салонларига мўралаб ўтишлари, ўзларига ёққан кўйлаклардан харид қилишлари тавсия қилинади. Бунинг учун моддий аҳволингиз тўлиқ жавоб беради. Иш жойингизда ҳар бир юмушни жамоавий тарзда амалга оширишга ҳаракат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз бугун жуда осуда ва ширин ўтиши кутилмоқда. Аммо кун бўйи кузатувчи сифатида қолганингиз маъқул. Шунда бир талай орзуларингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Шахсий ишда ҳам ўта фаол бўлишингиз талаб этилади. Шунда омад фақат сиз тарафда бўлади. Қўшимча ички қувватга эга бўлиш учун медитация билан шуғулланиб кўрганингиз маъқул. Организмингиз суймайдиган маҳсулотларни истеъмол қилманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
7 июл куни қиладиган ишингиз тежамкорлик бўлиши лозим. Агар тежамкорликни шиор қилиб олмасангиз, оқибати яхши бўлмаслиги, пулга зориқиб қолишингиз мумкин. Оиласизлар муҳаббатда ҳис-туйғуларга тўлиб-тошсаларгина мақсадга етишлари тайин. Бусиз сира иложи йўқ. Тадбиркорлар муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда бепарволикка йўл қўймасликлари керак. Саломатлигингиз ёмонлаша бораётганини сезсангиз, дарҳол врачга мурожаат этинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар бугун нафақат молиявий, балки руҳий жиҳатдан ҳам етуклик сари интилишингизни маслаҳат беришади. Анчадан бери қондошлар билан муносабатларингиз яхши эмас. Уларнинг кўнглига йўл топишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида болаликдаги қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шу ҳам кайфиятингизни бузиши ҳақиқатдан йироқ эмас. Кечқурун оилавий байрам уюштиринг, жуда хайрли ўтади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни қатъий назорат қилишда давом этишлари шарт.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
7 июл куни иш жойингизда бор истеъдодингизни ишга солган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, нафақат ҳамкасблар, балки раҳбарлар ҳам сиздан миннатдор бўлишарди. Молиявий аҳволингиз яқин танишларингиздан бирининг кўмагида яхшиланиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг, қуёш тиғида узоқ қолиб кетишдан сақланинг. Бу саломатлигингиз учун жиддий муаммо туғдириши ҳеч гап эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Тижорат билан шуғуллансангиз, янги маҳсулотлар билан пештахтани безаш ва тўлдириш пайига тушинг. Шунда кечга бориб даромадингиз сезиларли даражада ортганини пайқаб қоласиз. Бугун хизмат сафарига чиқиш муваффақиятли кечади. Оиласизларнинг айримлари ўзи танлаган инсон билан аразлашиб қолиш эҳтимоли бор. 7 июл куни одам кўп тўпланадиган жойларга яқин борманг, киссавур таъқиб этиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 июл куни сизга дунёнинг энг бахтлиман, омадлиман деган одамлари ҳам ҳавас қилса арзийди. Ишлар кетма-кетига бароридан кела бошлайди. Пулнинг ўзи кун давомида сизни қидириб юради. Ўзингиз яхши танимайдиган одамларга сир айтманг. Оиласиз бўлсангиз-у, яқинда аразлашиб қолган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизнинг ўзи сизни қидириб келади. Албатта ярашасизлар. Соғлиқни эҳтиётланг. Соғлиқ эътиборни хуш кўради.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Бугунги кун саломатлигингиз ва кайфиятингиз учун хавфли кечиши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт юринг. Спорт билан шуғулланишда ҳам сергакликни қўлдан берманг. Имкон туғилса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Муҳаббатда турмуш ўртоғингиз ва сизнинг орангизга ёлғон аралашиши мумкин. Ёлғондан қочинг. Асабни асранг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
7 июл куни оиласизларнинг баъзилари танлагани билан муносабатларни узганидан афсуслана бошлайди. Аммо кейин пушмон чекишга сира ҳожат йўқ. Олға юринг, юлдузингизга мос юлдузни албатта топасиз. Фақат муҳаббатга пулни аралаштирманг. Тижоратчи бўлсангиз, бугун ҳамкорлик таклиф этадиганларга асло ишонманг, чув тушиб қоласиз. Саломатлигингиз бугун космонавтларни ҳам хижолатга қўяр даражада бўлади. Кечқурун сира иккиланмасдан спортзалга бораверсангиз ярашади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар 7 июл куни реалистга айланишингизни маслаҳат беришади. Кейинчалик ҳаётингизда муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган бир инсон билан танишасиз. Майда-чуйда ишлардан юз ўгирманг, улар ҳам сердаромад чиқиб қолиши мумкин. Агар меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, тоққа чиқиб дам олишни ортга сурманг. Яқин дўстлардан бирини шерик қилиб олсангиз ҳам зиён қилмайди.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 7 июль Сизга нималарни ваъда қиларкин?..