23:38 / 07.07.2017
9 735

Мунажжимлар башорати: 8 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қиларкин?..

Мунажжимлар башорати: 8 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қиларкин?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
8 июл куннинг биринчи ярмида кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Шунинг ҳисобигами, ишларингиз кетма-кетига бароридан кела бошлайди. Тушдан кейин шахсий ишлар билан яқин манзилларга бориб келишингиз, ёши улуғ қариндошларга яқиндан кўмак беришингиз кутилади. Бугунги кун турмуш қуриш, чўмилиш ва қуёшда тобланиш учун фойдали кечади. Аммо билинг, оиладаги муаммоларни ўзингиздан бўлак ҳеч ким бартараф эта олмайди. Асабни асранг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар сизга бутун бошли романтик кунни ваъда қилмоқда. Агар шундан кўнглингиз тўлса, хотиржам тортаверишингиз мумкин. Кун давомида қариндошлар билан тез-тез хабарлашишни унутманг, ёрдам керак бўлса, бажонидил зиммангизга олинг. Кечқурун вақтингизни оила даврасида ўтказишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингиздан бугун шикоят қилмаслигингиз кутилади. Кечқурунга бориб молиявий аҳволингиз ҳам яхшиланади. Қандай яхши!
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
8 июл куни сиз муҳаббат бобида шундай фирибга дуч келишингиз мумкинки, бу етти ухлаб тушингизга кирмаган бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Аммо шундай аҳволга тушмаслик учун ташқарида янги танишувлар, эҳтирослар олди-бердиси билан шуғулланишдан тийилинг. Ортингиздан кимлардир ғийбат қилаётгани, сизга бўҳтон ва уйдирмалар ёғдираётганидан хабар топасиз. Асабийлашманг. Саломатлигингиз ҳам пича панд бериши мумкин. Кўча таомлари истеъмолида эҳтиёт бўлинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар сизга зудлик билан бошқа иш топишингизни маслаҳат беришмайди. Бундай ишларни амалга оширишда шошилмаслик керак. Акс ҳолда ўзингиз афсус чекасиз, аммо кеч бўлади. Оиласизларнинг баъзилари ўз орзусидаги инсон билан танишиши ҳам бугунга тўғри келмоқда. Сиз бу кунни азалдан орзиқиб кутардингиз. Мана, ўша сеҳрли лаҳзалар етиб келди. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи овқатлар билан чекланганингиз маъқул.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
8 июл куни мавқеингиз ортиши кутилади. Тижоратчилар эса рақобатчиларни яхшигина чув туширишлари тайин. Қисқа вақт ичида бошингизга шунча бахт қуши ва омад ёғиладики, ўзингизни худди ширин туш кўраётгандек ҳис эта бошлайсиз. Башарти танангизда чарчоқ ҳиссини туя бошласангиз, дарҳол табиат қўйнига йўл олинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам муаммолар қалашиб ётибди. Лекин уларни бир кунда бартараф этишга улгурмайсиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
8 июл куни амалга оширишингиз керак бўлган ишлар анча мураккаб чиқиб қоладиган кўринади. Шаҳардан ташқарига дам олиш учун боришни режалаштирган бўлсангиз, бу режани бошқа кунга қолдиришингизга тўғри келади. Соғлиғингизни кун давомида жиддий назорат қилиб боринг. Ҳавонинг ҳаддан зиёд исиб кетиши организмингизни толиқтириб қўймаслиги учун суюқликни муздек ҳолатда кўпроқ истеъмол қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кунингиз осон кечмайди. Кун бўйи зинҳор атрофдагилар билан баҳсга киришманг. Икки ўт орасида қолиб кетишингиз мумкин. Тушдан кейин ё катта миқдорда мукофот оласиз, ё лоторея ўйнаб мўмайгина ютуқ эгасига айланасиз. Бу ҳам майли. Кечга яқин оила қурмаганларнинг аксарияти севган инсонидан СМС хабари олишлари кутилади. Росмана ҳаёт қуришга шошилмасангиз, бўлмайдиганга ўхшайди. 8 июл куни пул масаласида хавотирга тушманг, пулнинг ўзи сизни қидириб келишини юлдузлар башорат қилган.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги кунингиз осон кечмайди. Кун бўйи зинҳор атрофдагилар билан баҳсга киришманг. Икки ўт орасида қолиб кетишингиз мумкин. Тушдан кейин ё катта миқдорда мукофот оласиз, ё лоторея ўйнаб мўмайгина ютуқ эгасига айланасиз. Бу ҳам майли. Кечга яқин оила қурмаганларнинг аксарияти севган инсонидан СМС хабари олишлари кутилади. Росмана ҳаёт қуришга шошилмасангиз, бўлмайдиганга ўхшайди. 8 июл куни пул масаласида хавотирга тушманг, пулнинг ўзи сизни қидириб келишини юлдузлар башорат қилган.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
8 июл куни юлдузлар сизга бадавлат, омадли ва ниҳоят бахтли инсонга айланишингиз учун қулай имкониятлар яратишади. Тўғри, буларнинг барчаси бирданига қучоғингизга кириб келмайди. Лекин барибир эртами-кечми, сиз юқорида тилга олинган учта мўъжизанинг соҳиби ё соҳибасига айланасиз. Бугун сира иккиланмасдан янги танишувларни бошдан кечирсангиз бўлади. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни ҳам қидириб кўринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар сизга келажак тақдирингизни белгилаб берувчи муҳим учрашув ҳамда молиявий ютуқларни ваъда қилмоқда. Ниҳоят кўзгудаги аксингизга боқиб чин дилдан жилмаясиз, дунёга келганингиздан янада мамнун тортасиз. Кун давомида дўстларингиздан бири сизга ўта муҳим сирини айтади. Бу сирни ҳеч ким билмаслиги кераклигини тайинлайди. Олис сафар учун 8 июл муваффақиятсиз кечади. Истироҳат боғларини фарзандлар билан сайр қилиш эса аксинча қувонч ва кўтаринки руҳ бахш этади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
8 июл куни ташқи ва ички дунёнгиз ўта ёрқин рангларда жилоланадики, кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлашлари тайин. Агар 8 июл сиз учун иш куни бўлса, ёш, тажрибаси кам ҳамкасбларга ўз тажрибангиздан сўзлаб, оғзаки бўлса-да, уларни профессионалликка ўргатасиз. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопади. Гарчи молиявий аҳволингиз ҳавас қилгулик даражада бўлмаса-да, сиз эгилмайсиз ва тушкунликка тушмайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз осуда кечиши кутилмоқда. Аммо юлдузлар оқимга қарши сузмасликни маслаҳат беришади. Кун давомида фарзандларингиз билан дўкон айланишга, табиат қўйнида дам олиб қайтишга иложи борича вақт ажратинг. Оилалилар ҳаётида жиддий танаффус юзага келиши кутилади. Аммо бу ҳам фақат яхшиликка. Кун давомида рўзғордаги ўзингиз учун мажбурият ҳисобланган юмушларни уддаланг.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 8 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қиларкин?..