16:29 / 08.07.2017
6 634

Нима учун муҳим ишларни кейинга сурамиз?

Карьерамиз ҳақида бош қотириш, молиявий режа тузиш, саломатлик борасида қайғуриш, янги кўникма ҳосил қилиш - буларнинг бари одатда узоқ муддатли режаларимизга боғлиқ муҳим ишлар ҳисобланади. Бироқ нима учундир биз уларни доим орқага сураверамиз. «Лайфхакер»га таяниб «Кун.уз» шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.

1. Биз энг самарали вақтимиздан нотўғри фойдаланамиз
Нима учун муҳим ишларни кейинга сурамиз?
Аксариятимиз учун самарадорлик чўққиси эрталабки вақтга тўғир келади, аммо, афсуски, биз ундан камдан-кам ҳоллардагина тўғри фойдаланамиз. Бунинг ўрнига биз почтани текширамиз, кундалик ишлар рўйхатини тузамиз ёки мажлисга шошамиз. Ваҳоланки, эрталабки вақтни кўпроқ энергетик куч-қувват талаб қилувчи ишларга (масалан, режалаштириш ёки ҳисоб-китоб) сарфлаган маъқул.

2. Бизга ривожланиш ҳиссини берувчи ишларни афзал кўрамиз

15 та у қадар муҳим бўлмаган хатга жавоб ёзганимизда, натижа аён - 15 та йўлланган жавоб. Бизга ўтган вақт самаралидек туюлади. Бироқ агар биз бир соат давомида нима ҳақидадир бош қотирсак-да, бундан натижа бўлмаса, ўзимизни ҳеч нарса қилмагандек ҳис қиламиз.

Бажарилиши осон бўлган майда ишлар бизга завқ бағишлайди. Шундай экан, нима учун катта мақсадлар устида ишлашни соддалаштирмаймиз?

Узоқ муддатли мақсадларингизни майда қадамларга тақсимланг, сўнгра қилинган ҳар бир ишни белгилаб боринг, шунда ривожланаётганингизни сезасиз ва завқ оласиз.

3. Илҳом келишини кутамиз

Бирор муҳим ишни бажармоқчи бўлсангиз, шунчаки режа тузинг ва ишга киришинг. Ҳатто ижодий соҳада ишласангиз ҳам, илҳом келишини кутиб ўтирманг. Вақт ажратинг ва ишга киришинг.

4. Ортиқча вақт оладиган ишлар билан банд бўламиз

Бундай ишларга почтани кўздан кечириш, бажариладиган ишлар рўйхатини тузиш, иш столини тартибга келтириш кабилар киради. Бу каби ишлар бизга худди бирор нимани уддалаганлик ҳиссини беради, аслида эса бундай эмас. Улар вақтимизни бесамар кетказишимизга сабаб бўлади.

Агар юқорида санаб ўтилган ишлардан бирортасини бажариш керак бўлса, катта мақсад устида ишлангандан кейингина унга вақт ажратинг.

5. Нотўғри танловни амалга оширганимизни англаб етмаймиз

Узоқ муддатли мақсадлар кўпинча кундалик графикимизда ўз ифодасини топмайди. Мажлислар ва бошқа шошилинч ишлар қайд этилади, уларнинг орасида эса блоклар бўлади. Уларга кўзимиз тушганда эса бўш вақтдек туюлади ва яна 1-2 мажлисни сиғдирса бўлади деб ўйлаймиз. Аслида эса бу блоклар бўш эмас, бу - катта мақсадларга ажратиладиган вақт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун муҳим ишларни кейинга сурамиз?