ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
9 июл куни эрталабданоқ барча катта-кичик ташвишларни бир четга суринг-у, хотиржамлик ва ўзингизга бўлган юксак ишонч билан асосий ишларингизни амалга оширишга киришинг. Жуфтингиз билан орангизда совуқчиликка ўхшаш туйғулар пайдо бўлиши мумкин. Унга нисбатан меҳр кўрсатинг. Шунда музликлар эриб, қаршингизда ям-яшил водийни, бу дунёнинг жаннатини эсга солувчи ажойиб манзарани кўрасиз. Молиявий масалани ҳал этишда ҳам ўзингизга нисбатан ишончни йўқотманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугун кўпроқ вақтингизни дам олишга бағишлашингиз зарурлигини уқтиришмоқда. Иш ҳар қачон бўлган ва бўлади, бу тушунарли, тирик жонга пул ҳам керак. Аммо саломатликни бу пулларга сотиб олиб бўлмайди. Кун давомида рўзғор икир-чикирлари, болалар тарбияси билан шуғулланинг, дўстлар билан бирга футбол, воллейбол ўйнанг. Қариндош-уруғлар билан бугунча кўришмаганингиз маъқул.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
9 июл куннинг биринчи ярмида турли мазмундаги ҳужжатларни расмийлаштириш, яқин келажакдаги кирим-чиқимларни хомчўт қилиш билан банд бўласиз. Агар ўзгалар билан кам мулоқотда бўлсангиз, юмушларингиз шунча тез барҳам топади. Муҳаббатда ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. Уни ўзгартиришга, янгилашга уринманг. Саломатликни барибир биринчи навбатга қўйинг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланишни унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар айнан бугун организмингизни зўриқтирмасликка чақиришмоқда. Акс ҳолда умуртқангизга жиддий зиён етиши мумкин. Спортнинг ҳар қандай турини бугун четга суринг. Шунда ортиқча муаммолар йўлингизда кўндаланг турмайди. Бугун сиз учун энг хавфли амал, бу ўзингиз яхши танимайдиган одамларга қарз беришингиздир. Жуфтингиз билан, оиласиз бўлсангиз, танлаган инсонингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун бардош ва вақт зарур бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
9 июл куни молиявий масалада жиддий тўсиқларга рўбарў бўлишингиз мумкин. Айниқса, тадбиркорлар ҳисобчисидан маълум миқдордаги камоматлар ҳақида эшитгач, тушкунликка тушишлари эҳтимолдан холи эмас. Башарти муҳаббатда ҳам кўнгилсизликлар пайдо бўлиш арафасида эканини сезиб қолсангиз, дарҳол тадбирини кўринг. Кечқурун кимдир сизни оилавий меҳмонга таклиф этиши кутилади. Саломатлигингизни ҳам тез-тез назоратдан ўтказинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ишда ҳеч қачон шошма-шошарликка йўл қўйманг. Мабодо бошқа ишга ўтишни кўзлаётган бўлсангиз, яхшиси кейинги кунларга қолдиринг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Қолаверса, руҳан бу ҳаракатларга тайёр эмассиз. Оиласизлардан кимдир орзусидаги инсонни айнан бугун учратиши кутилади. Ана шунда сиз дунёдаги энг бахтли инсонга айланасиз. Кечқурун енгил ҳазм бўладиган овқатлар истеъмол қилиш билан чекланинг. Молиявий аҳволингиз бугун тобида бўлади. Бемалол ёқимли харидларга йўл қўяверишингиз мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
9 июл куни илгари сизни шубҳаланишга мажбур этганлар билан қайта мулоқотга киришишингиз кутилмоқда. Баҳонада улар аслида қандай одам эканликларини яна текширувдан ўтказиб оласиз. Лекин ортиқча гап-сўз қилиб ўтирманг. Оилангизда кечқурун унутилмас ҳодиса содир бўлиши кутилади. Қолаверса, бугун кечқурун сизни дўстлар зиёфатга таклиф этиши ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
9 июл куни янги танишувлар юзага келиши кутилади. Шу учрашув сизда катта таассурот қолдириши эҳтимолдан холи эмас. Қанча ишингиз кўп бўлмасин, шахсий ҳаётингиз ҳамда яқинлар билан мулоқотга вақт ажратишингиз сўралади. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Чунки организмингизга қайсидир хасталик меҳмон бўлиш арафасида турибди. Зудлик билан врач кўригидан ўтинг. Бугунги кун олис сафарга чиқиш учун муваффақиятли кечади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 июл куни яқин кишингизга янада кўпроқ ёқиш учун сизда имкониятлар керагидан ортиқ бўлади. Агар у билан яқин орада жанжаллашган бўлсангиз, албатта ярашиш ҳаракатида бўлганингиз маъқул. Молиявий жиҳатдан ортиқча муаммоларга дуч келмасликнинг бирдан бир йўли тежамкорлик эканини унутманг. Бўлар-бўлмас харидларни амалга ошириш сизни инқирозга юз тутдириши турган гап. Кечқурун қариндошларнинг биридан ёқимли хабар эшитасиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар сизга ҳар қандай турдаги ишга ижодий ёндошишни маслаҳат беришади. Бу иш ижобий ҳал бўлиши учун тақдир сизга энг керакли одамларни албатта рўбарў этади. Пул бугун сизни қувлаб юради. Фақат уни қандай усулда беҳуда сарфлаб қўймасангиз бас. Шахсий ҳаётингизда майда кўнгилсизликлар юзага келиши кутилади. Жуфтингизни бугун асло танқид остига олманг. Бу фақат жанжал билан тугайди. Бошқа нарсага эриша олмайсиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
9 июл куни қандай юмушни адо этишингизга тўғри келмасин, яқинларингиз ҳамроҳлигида ҳаракатлар содир этинг. Бугун дам олиш куни бўлишига қарамай, куннинг иккинчи ярмида иш жойингиздаги раҳбарингиз қўнғироқ қилиб, сизга ўта ёқимли хабарни етказади. Тижорат билан шуғуллансангиз, атрофингиздагиларни янгиланг. Йўқса, яқин орада инқирозга учрашингиз хавфи бор. Асабларингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун фақат сизнинг тарафингизда. Анчадан бери фақат хаёлгагина айланиб улгурган ғоянгиз кутилмаганда ҳақиқатга айланади. Бундан гўё еттинчи осмонларда парвоз қилгандек кўтаринки кайфиятда бўласиз. Тадбиркор бўлсангиз, кечқурун сиз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган одам ўзи қўнғироқ қилиб ниятини баён қилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»