Тирноқлар инсоннинг жисмоний саломатлигига доир баъзи муаммоларга ишора қилиши мумкин. Тирноқлар орқали соғлиғингиз ҳақида билмоқчи бўлсангиз, уларнинг табиий ранги ва шаклига эътибор қаратиш лозим. Бу ҳақда "Ортодокс" тиббий порталига таяниб «Кун.уз» сайти маълум қилди.
Сарғиш тирноқлар инсон соғлиғида муаммолар борлигидан далолат беради. Бундай тирноқлар ўпка ва жигар касалликлари, шунингдек қандли диабетга ишора қилади. Псевдомонад онихия - Pseudomonas aeruginosa бактерияси натижасида юзага келадиган камёб касаллик бўлиб, сув ёки тупроқда яшайди. Агар бактерия тирноқ атрофига ўрнашган бўлса, тирноқ ўсгач, у яшил-кўкиш пигмент ҳосил қилади.
Агар тирноқларда қора чизиқлар бўлса, булар одатда меланома, терининг хавфли ўсимтасига шубҳа уйғотади. Тирноқлардаги оқ доғлар организмга витамин ва микроэлементлар етишмовчилиги натижасидир.
Тирноқ пластинаси тузилишининг ўзгаришига қараб ҳам баъзи белгиларни илғаш мумкин. Тирноқлардаги майда чуқурчалар тирноқ псориази каби тери касалликларининг юзага келиши эҳтимолидан дарак беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»